Қазои Қадар. Аббос Саид

Қазои Қадар - Аббос Саид


Скачать книгу
пулимни алмаштириб берасан деб хоналари остонасига ётиб олгудай бўпти-ку, эшитишимга қараганда! Сал қолди-ку бу киши жавобгарликка тортилишларига! ‒ эри Асқарнинг бирда айтган гапларини, аммаваччаси Қурбатнинг устидан қилган шикоятларини хотирлади Карима.

      ‒ Асқар “Қурбат сизнинг исмингизни айтгани учун, сизнинг номингиздан олдимга келгани учун мен ўртага тушиб алмаштириб берувдим”, деб амакиларига ёзғириб борганларида, у кишиям мардлик қилиб тўрт минг рубл берган эканлар! “Мана, олиб бориб ўрнига қўйиб тур, кейин бир гап бўлар!”, деб… ‒ эри Рашид дўконни яқинларига эш бўладиган, танти қилиб кўрсатишга уринди хотини. ‒ Буям майли, эрингиз институтга кираётганида ҳам танишларига гаплашиб бериш билан бирга, яна нақд минг рублам бериб турган эканлар, бундан ортиқ яна нима қип берсинлар?!

      ‒ Менинг бу нарсалардан хабарим йўқ, аммо аммаларининг ўғли анавиндай кенжа тоғаларининг номидан бориб пулини алмаштириб олганини, ортидан эса текширув келиб қолганида: “Илтимос сендан Қурбат, шу пулларни жойига қўйиб турайлик, кейин яна сенга қайтариб бераман”, деганларида, “ Мен сени танимайман, сенга ҳеч қандай пул ҳам бермайман!”, деган бир мазмундаги гап билан номарднинг ишини қилганини айтганларини биламан, холос… ‒ деди Карима, у ҳам мазкур жумлани: “Бу нарсада эримнинг айби йўқ, ҳаммасига Қурбат ўлгур сабабчи, ана ўшандан бориб пулни даъво қилавер!”, дегандай бир оҳангда сўзладиким, буни Тоҳира сатанг унинг гапириш тарзидан ва гапириш тарзига яширинган маънодан сезган бўлгани учун:

      ‒ Нима, бу гапингиз билан: “Бориб Қурбатдан талаб қил пулларингни!”, демоқчимисиз? А, билишимча гап нишабини ана шу томонга оғдиряпсиз, нотўғри айтяпманми? Йўқ, нотўғри ўйга бордимми?! ‒ деб уни ғадабга оларкан, аста-секин авжига чиқишини қўймади ‒ бировнинг уйида турибман, буларни шарманда қилишим нима эди, қўшнилари эшитса нима дейди деб ўтирмади, Кариманинг юқоридаги жавоби ана шундай йўл тутишига маълум маънода сабаб бўлгандиким, у ҳам ичдан: “Ҳа, баттар бўл-а! Менам би-ир сени қўшниларинг олдида шундай шарманда қилиб кетайки, улар ҳам билиб қўйишсин сенларнинг ким эканингни! Айниқса, сен шўртумшуқ, сариқ зулукнинг Асқарга ‒ менинг қизим Моҳира тегиши керак бўлган шундоқ йигитга, овсинимнинг энг келишган, энг топармон ўғлига, менга куёв бўлишини орзу қилиб юрганим “Аскарга” тегиб олганингни ҳали-ҳали ҳазм қилолмайман-да!. Шу сабабдан сени шарманда қилишни шундай истайманки, илойим шу ерларда яйрамагин сенгина ўлгур!”, деб уни лаънатлагандан-лаънатлади, аммо бу билан ҳам ҳоври пасаймагач, унга томон бир-икки қадам қўйиб юзларини юлиб олиш нияти ҳам йўқ эмаслигини билдирган бўлди.

      Карима унинг важоҳатини кўриб, ниятини пайқаб сал орқасига тисариларкан:

      ‒ Мен ундай деганим йўқ-ку! ‒ дея ўзини оқламоққа уринди, айни дамда бу шаллақи аёл билан пачаклашиш бефойда эканини, янги қўни-қўшнилар олдида шарманда қилишдан ҳам тоймасини, иш шунгача ҳам бориши мумкинлигини, ҳали-замон ёқасидан ҳам олиб қолиши ҳеч гап эмаслигини билиб унга ён


Скачать книгу