Қазои Қадар. Аббос Саид

Қазои Қадар - Аббос Саид


Скачать книгу
ғужғон ўйнаб бақир-чақир қилишаётганини кўриб хотири жам бўлиб, оғриғини хийла сеза бошлагани ўнг тирсагига қараб, ўша ерини соғ қўли билан силаб туриб сўзида давом этди: ‒ Қўлимни мана бу еридан чиқариб юборган келиним Тоҳира бўлади! Ҳа, ҳа, ана шу сатанг, ана шу офат мени мана бундай аҳволга солиб ўтирибди!.. ‒ кўзларига дарров ёш қуйилиб келди Риҳси кампирнинг, у яна тирсагини бир-икки силаб қўйди.

      Карима унинг ёзғириғини эшитиши ҳамоно ёқасини ушлаб қолди. Кампирга ич-ичдан ачиниб елкасини силаб қўяркан:

      ‒ Йўғ-э!.. ‒ деб юборди, ҳали ҳам бу сўзларга ишониб-ишонмай ўнг кафтини кўкрагига олиб бориб “астағфируллоҳ” деб қўйди, ортидан сўради: ‒ Келинингиз қилдиларми бу ишни?!

      ‒ Айтсам ишонмайсиз, ўша мегажин шу ишни қилди деяпман-ку! ‒ йиғламсиради Риҳси кампир, ўзини сал босиб олиб, Каримага “чойдан беринг” ишорасини қилди. У узатган чойдан ҳўплаб олгач, сўзида давом этиб: ‒ Қаёқданам ҳув анави сандиқ ўлгурни унга очдирибман, ҳали-ҳали афсусланаман-да! ‒ деб хона тўридаги ‒ тепасига қўнғир рангли узун драпп адёл тутиб қўйилган, пастида эса анчайин занглаган алмисоқи сариқ сандиқ кўриниб турган таҳмонга ишора қилди. Неваракелини ҳам ўша ёққа диққатини қаратаётган бўлгани учун: ‒ Ўшанинг ичида бир пайтлар Шокир бувангиз Оренбургдан сотиб олиб келган қундуз терили телпак бор эди-да!.. ‒ деди.

      ‒ Аёлларникими буви? ‒ қизиқиш билан унинг сўзини бўлди Карима. ‒ Қундуз терили қалпоқ кўпинча аёлларга тикилади!

      ‒ Ҳа, ўзиям алламбало телпак-да! Тоза мол ўлмас экан! ‒ яна тахмон томон кўз қирини югуртирди Риҳси кампир. ‒ Бир пайтлар куядори сепиб ташлагандим, ҳалиям ўзидай турган экан-да!..

      ‒ Ҳозир, шу кунда яна ана шундай қалпоқ кийиш модага киряпти-да, буви! ‒ билағонлик қилди Карима, Риҳси кампир у сўзларини охиригача эшитмаганидан норози бўлгандай қараб қўйганини сезгач, ичдан ноқулайлик ҳис этди, бу хижолатланиш унинг ташқи авзойида ҳам ўз аксини топди.

      Ўз навбатида Риҳси кампирнинг хаёлидан ҳам: “Ҳозирги ёшлар жуда бетоқат-да, бердисини айтгунингча уриб ўлдиришдан ҳам тойишмайди”, деган ўй ўтди, юқоридаги сўзида давом этди:

      ‒ Шуни кичик аммангиз келганида қизи Адибага бериб юбораман деганимни биламан, уники тутиб кетса-да!.. ‒ асабийлашгандай бир қиёфада тағин бир бор ўнг тирсагини чап қўли билан силашга киришди у. ‒ Ҳалиги қалпоқни у тўнғич қизи Моҳирага мўлжаллаб турган экан, оқ пешонабоққа ўраб қутига… сандиққа солиб қўймоқчи бўлган жойимда қўлимга ёпишиб тортиб олса-да!.. ‒ ўша дамдаги ўзининг аянчли аҳволини кўзи олдига келтирганидан нафаси ичига тушиб кетаёзди Риҳси кампирнинг, у яна неваракелинига “бир ҳўплам чойдан ичай” дегандай тарзи мўлтираб қараганди, Карима дарров пиёлага чой қуйиб унинг оғзига тутди. Кампир бу сафар “ўзим ичаман” деб қаршилик билдирмади, неваракелини оғзига тутган чойдан бир-икки бор ҳўплади-да, “етади” дегандай тарзи қўли билан пиёлани нари итарди, Карима чойни курси устидаги патнисга ‒ пахтагулли коса ёнига эҳтиётланиб қўйиб бўлгач,


Скачать книгу