Қатл куни. САМАДЎҒЛИ ЮСУФ
оқарган
кўзлари Маҳмудга боқса-да, гўё ҳеч нарсани кўр-
масди.
–Худо ҳақи, бу Салотин мени ўлдиради… Худди
итдай қопади мени, – деди у.
Салотин йиғлагудек бўлди:
– Вой, ҳой ада, дардингизни олай, мен ахир сизга
нима қилдим?
Маҳмуд Салотинга қараб, жим бўл, ахмоқлик қилма, кекса киши билан баҳслашмайдилар, деган
маънода кўз қисди.
– Зулфиқор ота, – деди Маҳмуд, – сен ҳеч нарсадан
безовта бўлма. Юрагингга қойил, худди мотордай
ишлаб турибди, Иссиқ жоннинг иситмаси бўлади-да, ахир!..
– Йўқ болам, Сарича ўғли Муҳаммад изимдан туш-
ди.
– У ким бўлди? – ташвишланиб сўради Маҳмуд.
– Пайконлининг урядниги.
Бу сафар Салотин шундай бақириб бердики, Маҳ-
муднинг қулоқлари жаранглаб кетди.
– Вой жаҳаннамда куйиб кул бўлгур! Вой қора
тупроқда ияклари ириб-чириб кетгур! Падарига минг лаънат ўшанинг, буни жинни қилиб қўйди у!
Маҳмуд ғалати бўлиб кетди, аниқроғи, Салотин-
нинг гапларидан ҳеч нарса тушунмади, қўрқувга
тушди, гўё бу гапларни каравот қуйисига суяниб,
отасига ғазаб билан боқаётган Салотин эмас, бош-
қа биров айтгандек туюлди унга. Чунки, Маҳмуд-
нинг назарида, одамларнинг бу оҳангда гапириши
мумкин эмас эди. Урядник ким бўлди экан? Маҳ-
муд ўгирилиб, боядан бери ит каби ғужанак бўлиб
эшик олдида ўтирган Темир тоторга нажот тила-
гандек илтижоли боқди. Боши осилиб қолган Те-
мир мудрар, ҳозир дунёни сув босса, унинг тўпи-
ғига чиқмас эди. Мошу ҳам ҳовлидаги ишини би-
тириб, юқорига чиққан, бир бурчакда ўтириб олиб,
чойшаб билан оёқларини артарди. Маҳмуд чамадо-
нини очиб, ичидан ялтироқ қути олди, ампулалар-
дан бирини синдириб, шприцга дори тортди, сўнг
уни ёруққа тутиб, аста-секин ҳавосини чиқарди.
– Салотин, – деди у, – ҳадеб вайсайверма. Кел, мен-
га ёрдам қил.
Зулфиқор ота:
– Нима уряпсан, дардингни олай? – деб сўради.
– Кардиаминус жартес!
– Яхши дорими ўзи, бизникими ёки четники? –
деди Салотин маҳмуддан сўради. Кейинги беш-оллти йил ичида Салотни ҳам отасининг касалига, ҳам ўз дардига (унинг оёқлари шишар, тез-тез нафаси сиқарди) фақат четнинг дорисини даво деб биларди. Зиғирдай бош оғриқ дорисини кўрганда ҳам дарҳол қаерники эканлигини суриштирарди.
Зулфиқор ота пихиллаб, ориқ томоғидаги лиқилдоғи ўйнаб кула бошлади. Чунки у ҳам, Маҳмуд каби, “жартес” нинг маъносини биларди, бу сўз армани тилида “йиқилди”, “ўлди” деган маънони билдирарди.
–Дардингни олай, – деди Зулфиқор ота ўзини тия олмай, – ўша жартесингдан биттасини Салотингаям ур! Ҳо-ҳо-ҳо… ҳи-ҳи…
Маҳмуд Зулфиқор отанинг бу ҳазилига тушуниб, қаҳ-қаҳ урди. Салотин таажжуб билан гоҳ отасига, гоҳ Маҳмудга қаради, елкаларини қисганича ўгирилиб ўғли Мошуга боқди. Мошу ҳам гап нима ҳақида кетаётганини тушуниб, жилмайиб турарди, онаси ўзига қараганини кўриб,