Қатл куни. САМАДЎҒЛИ ЮСУФ

Қатл куни - САМАДЎҒЛИ ЮСУФ


Скачать книгу
– каттадан тортиб кичик – ҳамма (буни Маҳмуд жуда кўп кўрган эди) безовта ётиб, безовта турарди. Халойиқ, барча нарса ўз жойидами, худонинг бу балоси қишлоқни ер юзидан ювиб ташламабдими, балки бу тошқин энг сўнгги тошқиндир, бундан бошқасини кўриш бизга насиб этмагандир, деган ваҳима билан боғу чорвоққа қўрқа-писа тикилар, аммо яна ҳамма нарса ўз маромига тушарди: Кур ўз соҳилларидан тошиб чиқар, қирғоққа яқин ҳовлиларнинг деворларини, экин-тикин, боғу роғини ювиб кетар, шу билан ҳаммаси тугарди. Маҳмуд оллоҳ бандаларига юборган азоб-азиятларнинг охирида бир ҳудуди борлигини, чумоли изидай узундан-узоқ жумланинг ҳам охирига нуқта қўйилгани каби, бу азоб-уқубатларга, дунёнинг кўпдан-кўп ҳодисотларига охир-оқибат нуқта қўйилишини, ҳаммаси ё у ёқлик, ё бу ёқлик бўлишини биларди. Агар дунёда ҳудуд деган нарса бўлмаса, эҳтимол арзу заминда на ўт битарди, на дарахт, на бирон-бир ҳашорат яшарди, на инсон. Чунки ҳудуд деган нарса бўлмаса, яралган заҳотиёқ барча махлуқотнинг юраги ёрилиб, ҳалок бўларди.

      Шукрларким, бугун ҳам ёмон бўлмади, ҳаммаси осудалик билан тугади. Аксинча бўлганида, агар Маҳмуд туннинг ушбу маҳалида бундоқ ҳавода бу ерга келиб, Зулфиқор отанинг дардига бирон чора топа олмаганида, эҳтимол, на ушбу кеча тинч-осуда ухлай олар, на қолган кечалардан роҳат-фароғат топа оларди. Зулфиқор ота ётган хона билан ёнма-ён меҳмонхонада, йиғма диван устига Маҳмуд учун жой ҳозирланди… Маҳмуд бу хонада юз марталаб меҳмон бўлган эди. Бундан беш-ўн йил илгари район марказидан, Бокунинг ўзидан Зулфиқор отанинг мўътабар меҳмонлар келишганда ўтиришлар, Зулфиқор отанинг ўзи айтганидек, “базми жамшид”лар шу хонада ташкил қилинар – ҳовлида гулхан ёқилиб, ҳозиргина сўйилган қўчқор гўштидан кабоблар пиширилар, зўғол, ароғи, тут ароғи икковлон-учовлонга бир шишадан дастурхонга тортилар, ёғи оқиб, жизиллаб турган кабоблар сихи билан олиб келинар, хонанинг ўртасида, каттакон гилам узра қўйилган кенг хонтахтанинг устида декчадан тошган сут каби ноз-неъматлар ошиб-тошиб кетарди; кетма-кет қадаҳ сўзлари айтилар, ҳазил-ҳузуллар янграр, нихоят, меҳмонлар аъзойи баданини ёндириб юбораётган ароқнинг ҳоврини туширадиган гўжага навбат етганида, пастда кабобл тайёрлаш учун куйманиб юрган Темир тоторни чақириб, столнинг бир четига ўтқаздилар-да, ароқ ичирардилар. Меҳмонлардан бири чўнтагини кавлаб, ё йигирма бешталик, ё элликталик чиқариб Темирга берар, у эса болаликдан эслаб қолган тоторча қўшиқлардан бирини чинқироқ овозда, кучанганидан кўзларнга ёш қалқиб айта бошларди. Темир тоторнинг оғзидан чиқаётган сўзлар дастурхон атрофида ўтирганларни шу ҳолга солардики, қалдироқдек кулгу садоларидан хонанинг деворлари қулаб тушмасайди, деб ўйларди киши… Бу хонанинг барча жиҳозлари, гиламу устунлари, каттакон деразаларидаги қизил пардалари, қисқаси, ҳамма-ҳаммаси узоқ йиллардан бери аввлги ҳолича қолган эди. Фақат диваннинг устида деворга илинган Сталиннинг суврати йўқ ди. Салотиннинг Маҳмудга айтишича, бундан уч-тўрт йилилгари, кунларининг бирида Зулфиқор ота ярим тунда бу хонага кириб


Скачать книгу