Қатл куни. САМАДЎҒЛИ ЮСУФ

Қатл куни - САМАДЎҒЛИ ЮСУФ


Скачать книгу
экан, Маҳмуднинг асаблари чатнаб кетган, Салотинга қўшилиб урядникнинг гўрига ғишт қалаган, ниҳоят, у, “Ҳе,катта холангни!..”, дея Зулфиқор амакининг сўзини бўлиб, ўша урядник дегани кимга нима ёмонлик қилган эдики, шўрликни сўраб-суриштирмасдан отиб ташладинг, деб сўраган эди. Зулфиқор ота бироз сукутга кетиб, пешанасини тиритирганича Маҳмудга зору ҳайрон тикилиб қолган, сўнг чайилдоқ бир овозда: “товариў Салахов, будет сделано!” – деган, маъносини ҳеч ким тушунмайдиган бу ғалати сўзларини айтиб бўлиши биланоқ қаҳқаҳа юборган эди. Вой сенинг фалонингнией, шайтонга иштон тиккан бунақанги дунё!.. Маҳмуд кўзларни юмди, у девор ортидан сўнгги марта эштган сас – Зулфиқор отанинг тортган оҳи бўлди. Ота уйқусида шунақанги бир оҳ урдики Маҳмуднинг аъзойи баданига қайтадан титроқ кирди, бир хаёли бемордан хабар олмоқчи бўлди, бироқ қаттиқ толиққанидан кўзларини оча билмади…

      Зулфиқор ота иккинчи марта оҳ чекканида Маҳмауд ҳеч нарсани эшитмай қўйган эди… Зулфиқор ота кўзларини очди, юзтубан ётган ҳолда кўрпа остидан қашлади, аммо худди шу дақиқада бир сас эштилдики, бу сасдан у на титради, на қўрқувга тушди. Ўрнидан туриб ўтирди. Ўзи ётган хонанинг энсиз деразаси ортидан келган овоз унга ҳам бир қадар таниш, ҳам бегона эди. Ким бўлдийкин бу келган?..У чидаб туролмади, каравотдан тушиб ковушларини кийди, оқ кўйлак-иштонда аста-секин дераза олдига бориб, ташқарига қаради, Ҳовлидаги тутнинг остида бир шарпа кўрди, аммо бу шарпанинг кимлигин таний олмади. Кўк гумбазининг қоқ ўртасидаги ой худди қуёш каби порлар, ҳавода булутдан асар ҳам йўқ, бироқ шарпанинг юзи кўринмасди. Чол аввал каравотнинг ёнида – ерда ётган қизи Салотинни турғизмоқчи бўлди, аммо негадир бу фикридан воз кечди, юрагининг зарбаларини тинглаган кўйи кутилмаган бир ҳаракат билан шоша-пиша деразани ланг очиб, бошини ташқарига чиқарди ва овозининг ўктамлигидан ўзи таажжубга тушиб, шарпадан сўради:

      –Кимсан, ҳой биродар?

      –Менман, Зулфиқор, сарича ўғли Муҳаммадман. Агар Зулфиқор отадан, умрингнинг қайси пайтида, қайси дақиқаларида чин маънода бахтийр бўлгансан, азоб-азиятлардан, дард-ғамалрдан, афсуснадоматлардан мутлақ халос бўлиб, ўзингни қачон аршу аълода ҳис этгансан, деб сўрасалар, у ҳеч иккиланмай, ўйлаб ўтирмай, ҳозир, манави деразани очиб, ким келганини сўраган дақиқаларимда, Сарича ўғли Муҳаммаднинг овозини эшитган дақиқаларимда, деб жавоб берган бўлур эди. Гўё Зулфиқор отага дунёни бахш этгандай бўлдилар, гўё Зулфиқор отанинг қўлидан дунёни олдилар: тоғлар даралар, ўрмонлар, йўргакда эшитгани қуёш шуъласи янглиғ илиқ алла, бола-чақа меҳри, хонадонга, эл-юртга боғлаб турган ришта – ҳамма-ҳаммаси Сарича ўғли Муҳаммаднинг отини тилга олган заҳоти, унинг овозини эшитган заҳоти Зулфиқор отанинг қўлидан кетди ва айни замонда олинган нарсаларнинг ҳаммаси ҳозиргача у тўймаган, идрок этмаган янгича бир юрак зарблари каби, томирларида гупурган янги қон каби-қайта уйғонди. Берган кунингга шукр, ё тангрим!

      –Боряпман, дардингни олай, боряпман!


Скачать книгу