АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб. РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ

АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб - РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ


Скачать книгу
бу ерда анқонинг уруғи29 ҳам бор эмиш. Бироқ Бухоронинг номдор табиблари ёш амирнинг сирли хасталигига жўяли ташхис қўя олишмаётир. Дунёнинг бевафолигини қаранг, донғи оламни тутган табибларнинг муолажалари-ю, ўша – анқонинг уруғи бўлмиш дори-дармонлар ҳам амирга заррача наф бермаётир.

      Улуғвор қалъада ҳаёт аввалгидек эмас. Шовқин-суронли базму жамшидлар аллақачон барҳам топган. Мулозимлар ҳам ҳар замонда, зарур бўлгандагина уёқдан-буёққа мушукдек писиб, овозсиз ўтиб қолишади. Нуҳ ибн Мансур хонанишин бўлиб қолган. Аммо ушбу ҳолида ҳам фикри тиниқ, бу дарддан қутулмоқ йўлини излайди. Бугун ҳам ўзи билган, таниган табибларни бир-бир кўз олдидан ўтказди-да, тугал фикрга келди. Аввалги амирлар давридан Абу Мансур ал-Хасан ибн Нуҳ ал-Қумрий Арк табибхонасининг бош табиби эди. Не бўлди-ю, бу улуғ олимнинг бир оғиз гапи хуш келмай, бош табиблик хизматидан мосуво қилган эди. Энди кўзига ал-Қумрийдан ўзга табиб кўринмай қолди. Бугун ал-Қумрийни ҳузурига чорлади.

      Ўй суриб ётган амирнинг хосхонасига соқчилар бошлиғи кирди.

      – Амир ҳазратлари, табиб ал-Қумрий ташриф буюрдилар.

      – Айтинг, кирсин.

      Ал-Қумрий амир ҳузурига қўлини қовуштириб, боши эгик ҳолатда кирди. Нуҳ ибн Мансур орифона кийинган кекса олим ва машҳур табибнинг саломига ҳазин овозда алик олди.

      – Табиб ҳазратлари, дилингизни оғритганмен, – деди қисқа-қисқа сўзлаб. – Илло, биламенки, доим ҳақ сўзни айтурсиз. Мени давлатимизнинг эртанги куни безовта қилмоқда. Бу эса амирнинг саломатлигига билвоситагина эмас, бевосита ҳам боғлиқдур. Хасталик эса кун сайин ривож топмоқда. Бу борада ботинингиздаги ўйни билмоқ истаймиз.

      – Хизматингизга ҳозирмен, – ал-Қумрий эгилиб таъзим қилди.

      – Айтинг, Бухорода бизни кўрмаган номдор табиб қолдими?

      Соч-соқоли садафдек оппоқ, кекса ал-Қумрий бошини қуйи эгиб, чуқур ўйга толди. Шу дамда хаёлидан типирчилаб кўкка талпинган қушлар галасидек минг бир ўй ўтди. Не-не соҳиби илм, аллома табиблари бўлган саройга Бухоронинг яна қай бир табибини бошлаб келмоғи мумкин? Бу ишга қўл урмоқ ниҳоятда хавфли. Амирнинг қаҳрига учраса ўзининг ҳам, бошлаб келган бечора табибининг ҳам боши кетиши мумкин… Ана шундай ўйлар силсиласида беадад меҳр қўйган шогирди Ҳусайннинг жиддий қиёфаси кўз олдига келди. Бундан ўзи ҳам чўчиб кетди. Ал-Қумрийнинг икки ўт орасида ўртанаётгани амирнинг хаста аҳволида ҳам ўткир бўлган зийрак назаридан четда қолмади.

      – Неларни ўйлайдурсиз? – Нуҳ ибн Мансурнинг заиф овози эшитилди.

      – Амирим…

      Ал-Қумрий яна жимиб қолди. Суюкли шогирди энди ўн еттига қадам қўйди. Сабийлик давридан зукколикда ягона бўлган бул навжувоннинг салоҳияти чексиз-чегарасиз! Уни саройга бошлаб келмоқ кексайган устозини гуноҳ дарёсига ғарқ қилмайдими? Ё Оллоҳ! Осий бандангга ўзинг паноҳ бер! Бундай қилолмасмен!

      – Айтинг! – Амирнинг гап оҳанги бир зумда ўзгариб, илоннинг вишиллашидек ғазабнок товуш эшитилди.

      Унинг лаҳзада тутақиб кетадиган


Скачать книгу