АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб. РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ

АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб - РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ


Скачать книгу
эшигини оҳиста очиб, ичкарига кириб кетди. Ҳусайн бошига дубулға кийган,пахмоқ соқол, ғўлабирдан келган соқчининг доира шаклидаги темир қалқонини маҳкам тутганича залворли қадам ташлашини қизиқиш билан кузатиб турди.

      Соқчи тез қайтиб чиқди. Ал-Қумрийни ичкарига киришга ишора қилиб, яна ўз жойига туриб олди. Уларни саройда амирнинг яна бир хос соқчиси қарши олди. Соқчи мўйлаби эндигина сабза урган, ёш, кўркам йигит эди. У икки табибни улкан даҳлизга очилган эшиклардан бирига олиб кирди. Бир нечта хонадан ўтиб, ўзларини бошлаб келган соқчига жуда-жуда ўхшаган яна бир навкар қўриқлаётган эшик қаршисида тўхташди.

      – Амирнинг хосхонаси, – деди ал-Қумрий паст овозда. – Бу уйга Нуҳ ибн Мансурдан ўзга кимса қадам босмайдур. Айни дамда табиблар ва хизматчилар бундан мустасно.

      Уларни олиб кирган соқчи эшикни секин чертиб, томоғини қирди-да ичкарига кирди. Бир зумда қайтиб чиқиб, “Кирмоғингизни буюрдилар”, – деди.

      Аввал ал-Қумрий, унинг ортидан Ҳусайн соқчи очиб турган эшикдан ичкарига киришди. Бу хона жуда кенг ва ҳашаматли эди. Хона деворлари ганчкор ислими нақшлар билан безалган. Вассажуфт қилиб ишланган баланд шифтга ҳам анвойи ранг бериб, зарҳал нақшлар чизилган. Тўрдаги тутқичларига тилла суви югуртирилган улкан катда36 Бухоро амири Нуҳ ибн Мансур ёнбошлаб ётибди. Елкасига нилий ранг зардўзи чопонини елвагай ташлаган. Сербезак чопоннинг тиллойи ипаклари ҳозиргина ёқилган шамларнинг нурида ялтираб кўзни олади. Амирнинг бошидаги оқ шоҳи саллага олтин гардишли ёқути баҳрий37 қадалган. Бармоғида олмос кўзли узук. Буларнинг бари қанчалар улуғвор ва серҳашам бўлмасин, ҳали қирчиллама ёшдаги амирнинг қуриган чўпдек озиб кетгани, узоқ давом этган хасталик туфайли заъфарон юзида қотиб қолган изтиробни яшира олмасди. Ҳусайн буларни зумлик кўз югуртиришда пайқаб олди. Амирга қанчалар зеҳн солса, Нуҳ ибн Мансур ҳам ёш табибни унданда ортиқ қизиқиб кузатар эди. Бошига ихчам салла ўраган, муллача кўйлак устидан енгил оқиш авра чопон, оёғига калта қўнжли сариқ ағдарма махси кийган озғин йигитнинг бўй-басти, қарашларидан ақл-заковат нури ёғилиб турарди. Унинг кўриниши хасталикдан азобланаётган амирда хуш таассурот уйғотди чамаси, чеҳраси бироз очилди.

      Ал-Қумрий билан Ҳусайн таъзим қилдилар. Амир Ҳусайннинг одоб билан устозидан бироз ортга чекиниб турганига ҳам эътибор қилди. Бошини енгил қимирлатиб, саломига алик олган бўлди.

      – Яқин кел, – деди Ҳусайнга.

      Унинг заиф овози торнинг сўниб бораётган титроқ оҳанги мисол хилватхона деворларига сингиб кетди. Ҳусайн халтасидан енгил чопон чиқариб, чаққонлик билан эгнидагини алмаштирди. Қўлини қовуштириб, катга яқинлашди. Юмшоқ хоразмий гиламга чўк тушди. Нуҳ ибн Мансур ҳамон хона ўртасида турган ал-Қумрийга қаради. Бу қарашнинг маъносини ҳушёрлик билан англаган кекса табиб енгил таъзим қилиб, чиқиб кетди.

      Хосхонада улуғ амир ва ёш Ҳусайн ёлғиз қолдилар. Ҳусайн соқчилар билан хонадан хонага ўтиш давомида пайдо бўлган ҳаяжонини босиб олди. Қаршисида ўзи одатда муолажа қиладиган беморни тасаввур


Скачать книгу