АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб. РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ

АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб - РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ


Скачать книгу
юриб нари кетди. Қалъанинг зиндон тарафидан ингроққа ўхшаш зорланган товуш келди. Ҳусайннинг юраги сирқиради. Ер остидаги зулматда жон таслим қилаётган бандининг қиёфаси хаёлида жонланди… У оғир дарддан изтироб чекаётган хасталарнинг ана шундай зорли нолаларини кўп эшитган, бир нечасининг оғриқларига даво ҳам топиб, бундан ўзи ҳам енгил тортган ва умрини ҳакимликка бағишлашга узил-кесил азму қарорга келгани ҳам шундан эди. Бироқ, зиндондаги мана бу дардмандларга ким дармон бўлади? Ғаддор дунёнинг ишлари бунчалар чалкаш…

      Улар Аркнинг равон йўлагидан юриб боришарди. Девонхона, амири лашкар53, вазирлар, мулозимларнинг қароргоҳлари қалъанинг шимолида жойлашган. Саломхонага туташган ҳашаматли саройда Бухоро амири оиласи, канизлари, беҳисоб хазматкорлари билан истиқомат қилади. Сарой меъморий безакларининг заргарона ишлангани кишини ҳайратга солади. Бу ердаги ҳар бир ёғоч устунга ислими ва гириҳ нақшлар ўйилган. Деворларни Бухоро ва Самарқанднинг энг моҳир ганчкорлари анвойи шакллар бериб безаганлар.

      Саломхонани супуриб-сидираётган хизматкорлар ал-Қумрийни дарҳол танишди. Табибга ҳурмат юзасидан четга ўтиб, таъзим қилдилар. Баногоҳ сарой ёнбошидан бир оппоқ ит отилиб чиқди. Ҳусайн кўзлари қизил, жуссаси катта бўлмаса ҳам ниҳоятда бақувват, чаққонлиги кўриниб турган бундай итни Бухорода сира кўрмаган эди. Хизматкорлардан бири “Балтир, тур, ёт!”, деб итни жойига қайтарди. Ҳусайн қалъага илк келганида бу ердаги шарт-шароитларга эътибор бермаган экан. Ҳозир эса серҳашам саройнинг рангин деворлари-ю, зарғалдоқ сирланган деразаларига зеҳн солиб бир-бир қараб олди.

      Хосхонанинг ёш соқчиси уларга илтифот билан бош эгди.

      – Амир ҳазратлари сизларни кутмоқдалар, – деди ширали овозда.

      Ал-Қумрий хосхона эшигини қия очиб, товуш берди:

      – Амир ҳазратлари, кирмоққа ижозат берурларми?

      Бир фурсат ўтиб, “киринг” деган овоз эшитилди.

      Ал-Қумрий “Бисмиллоҳир Роҳманир Роҳи-ийм”, дея ичкари кирди. Ҳусайн устозининг ортидан эргашди. Кўз олдида ним ёритилган ҳашаматли хона пайдо бўлганда амир ёлғиз эмаслигини кўрди. Кунгай томондаги дарча очиб қўйилган. Ўн тўрт-ўн беш ёшлардаги кўркам бир йигитча кенг катдаги пар тўшакда ёнбошлаб ётган, қора соқолли, рангпар амирнинг елкасини уқалар эди. Йигитчанинг эгнида калта қизил шоҳи чопон. Бошида ихчам кулоҳ, устидан шоҳи салла ўраган. Амир унга секин нимадир деди. Йигитча ўрнидан туриб амирга таъзим қилди-да, ганчкор девор олдига бориб, бир лаҳзада кўздан ғойиб бўлди. Унинг ҳаракатларини зимдан кузатган Ҳусайн бу сарой сирлар макони эканлиги ҳақидаги гапларни эслади. У хосхонанинг нақшинкор деворида товушсиз очиладиган махфий эшик борлигини фаҳмлади.

      – Маъжун келтирдингизму? – амирнинг овози эшитилди.

      – Келтирдик, амирим! – Ҳусайн таъзим қилди.

      – Шифо бўлмоғига инонурмисиз? – Нуҳ ибн Мансур унинг ёнида қўлини қовуштириб турган ал-Қумрийга ўткир нигоҳини қадади.

      Конец ознакомительного фрагмента.

      Текст предоставлен


Скачать книгу