АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб. РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ

АБУ АЛИ ИБН СИНО Биринчи китоб - РАҲИМ АБДУЖАЛОЛ


Скачать книгу
берди. Кичик ўғли Маҳмуднинг илмга ихлоси йўқ. Тўнғичи Ҳусайн эса фавқулодда зеҳн соҳиби. Айниқса, табобат илмида Бухоронинг номдор табибларидан ҳам илғорлаб кетди. Абдуллоҳ ўзидан кейин оиланинг суянчиғи, ота авлодининг номини улуғловчи ҳам тўнғич фарзанди эканини яхши билади. Бугун амир ҳузурига чақирилган ал-Қумрий билан Ҳусайнни ботиний ваҳима билан кутаётир. Завжаси Ситорабону бу безовталикнинг боисини қайта-қайта ёлбориб сўради. Аммо, соч-соқолига “қиров тушган” Абдуллоҳ тўнини тескари кийиб олган мисол беун. У тез-тез дарвозага бориб келади. Кўчага мўралаб термилади. “Уф” тортиб, ортига қайтади. Бир пайт дарвоза томонда узоқ қолиб кетди. Ситорабону хавотир олиб, ичкари ҳовли эшигидан қулоқ солиб турди. Долондан ал-Қумрий билан Ҳусайннинг овозлари эшитилди. Шундан кейин “Оллоҳимга шукр”, деб уйига кириб кетди.

      Абдуллоҳ йўл пойлаб толиққан эди. Узоқдан ўғли билан ал-Қумрий кўринганда ёш боладек севинди. Долонда кутиб олиб, дастурхон тузалган меҳмонхонага етаклади. Ёш йигитлардек уларга хизмат қилгиси келарди. Патнисдаги кўзачага қўл юборганида Ҳусайн бунга йўл қўймади. Ўзи мева шарбатидан қуйиб, тавозеъ билан отасига узатди. Отаси пиёлани олмади, ал-Қумрий томонга ишора қилди. Ҳусайн аввал устозига, отасига, ундан сўнг ўзига шарбат қуйди.

      – Тақсир, сизларни ботиним ёниб, муштоқ бўлиб кутдим, сўзланг, қандай хабар бор?! – пиёладаги шарбатни бир ҳўплаган Абдуллоҳ ал-Қумрийга юзланди.

      – Буни ёш табиб ҳазратларидан сўраймиз? – ал-Қумрий мамнун жилмайиб, нигоҳи қўлидаги пиёлага қадалган шогирдига ишора қилди.– Мана энди Ҳусайн бизга бор гапни сўзлаб бермоғи мумкин.

      Ҳусайн саройда Нуҳ ибн Мансур билан бўлган суҳбатларини шошмасдан, бир-бир айтиб берди. Амирнинг хасталиги тафсилотини гапира бошлаганида ал-Қумрий ҳаяжонланиб кетди. Беихтиёр қўлларини бир-бирига ишқалай бошлади.

      – Неларни аниқладинг, айт?! – деди унга безовта тикилиб.

      Бир маромда, хотиржам сўзлаётган Ҳусайн ажабланиб ал-Қумрийга қаради. У сермулоҳаза, босиқ феълли устозини ҳеч қачон бундай ҳолатда кўрмаган эди.

      – Фикримча, сарой табиблари билган аразларни42 мен ҳам кўрдим. Танда ҳароратнинг кўтарилмоғи, шишган қориндаги оғриқлар, ичаклар қулдираши, қабзият…

      – Сарой табиблари бунданда мукаммал таҳлилларга эга, – унинг гапини бўлди ал-Қумрий. – Бироқ, аниқ ташҳис қўя олишмаётир. Дастгир43 муолажалар фойда бермади, қўлланган амаллар елга учмоқда.

      – Тўғри ичакнинг торайгани, унда шиш борлигин билурмилар?

      – Не дединг?! – ал-Қумрий ҳаяжонланиб кафтини лабларига босди. Кўзларини ола-кула қилиб, Ҳусайнга тикилди. – Демоқчисан-ки…

      – Ҳа, устоз, амир бедаво дардга йўлиққан. Бу саратон хасталиги!

      – Эҳтиёт бўл!

      – Ҳали белда оғриқлар йўқ. Тери ҳам рутубатин буткул йўқотмаган. Муолажа натижа бермоғига ишонса бўлур.

      – Агарки, бул дард саратон бўлса, муолажанинг нафи ҳам вақтинчалик, – деди ал-Қумрий бўшашиб.

      – Устоз, таълим берганингиздек, хастани сўнгги онларгача даволамоқ


Скачать книгу