ДУРР УЛ–МАЖОЛИС. Сайф уз–Зафар Навбаҳорий
У қанча мулоҳаза қилмасин, унинг нима эканини барибир билолмади. Сўнг ўзича: “Мен ошиқман десам, мендан ҳам ошиқроқ пайдо бўлибди, аммо мен нурдан у эса, тупроқдан яратилган” деб ўйлади.
Ер юзида бир от бор эди. Иблис:
– Отни олиб келай, бу тупроқни бузсин, – деди.
Шундай деб отга хабар берди.
Шу пайт Одам алайҳис салом гавдасига жон киргизилди. Одам аксирди ва “алҳамду лиллоҳи раббиоламин”1 (1оламлар–нинг парвардигори) деди. Парвардигори оламдан: “Яркамуллоҳу ва яшфийка”2 (2 “Аллоҳ сенга раҳм қилсин ва шифо берсин”) деган жавоб эшитилди.
Фаришталар:
– Илоҳо, Одам сени таниб, бандалик лаззатини тотмай туриб ярҳамукаллоҳ жавобини эшитди. Бизлар неча йилдирки, даргоҳингда тасбиҳу таҳлилга3 (3ло илоҳа иллаллоҳ жумласини такрорлаш) машғулдирмиз, бироқ бизга бундай иноят бўлмаган, – дедилар.
Худодан жавоб келди.
– Тупроққа кўрсатган лутфу карамим ҳеч қачон сизларга бўлмайди, Одам бандалик завқини тотмаган бўлса–да, менга ҳамду сано айтди…
Ҳақ субҳонаҳу ва таоло яна фаришталарга деди:
– Мен бандаларимнинг вужудида бир неча нарса пайдо қилибманки, бу нарсалар сизларда йўқ: биринчиси – ейиш, иккинчиси – шаҳват4 (4жинсий алоқа истаги) туғёни, учинчиси – ҳирс ва ҳасад, тўртинчиси – ҳою ҳавас, бешинчиси – шайтон васвасаси, олтинчиси – маккор дунё иштиёқи. Эй фаришталар, агар бу нарсалар сизларда бўлса эди, албатта, гуноҳ қилган бўлар эдингиз. Эй Арш ва фаришталар, сизлар жаннат ва дўзахни кўз билан аниқ кўрасизлар. Одам фарзандларидан ҳеч ким уни аниқ кўрмайди, бироқ менинг борлигимга кўрмай иймон келтирадилар.
ҲИКОЯТ
Ривоят қилишларича, Зулайҳо Юсуф алайҳис саломга етишиши учун шундай бетоқат бўлдики, уни етти қаср ичига киргизиб, эшикларни беркитди ва ўзи унга арз қилиб деди:
– Эй Юсуф, менинг муродимни ҳосил қил. Ҳазрати Юсуф алайҳис салом юзини ўгирди. Зулайҳо унга деди:
– Эй Юсуф, менинг дилим орзусини ҳосил қилмагунингча қўймасман.
Юсуф алайҳис салом Зулайҳодан бу сўзни эшитиб, деди:
– Эй Зулайҳо, бу сўзни этмаки, менинг Худойим ҳозирдир.
Зулайҳо:
– Эй Юсуф, буларнинг ичида Худо қандай қилиб кўради? – деди.
Юсуф:
– Эй Зулайҳо, билмайсанми, сенинг ва менинг барча аъзоларимиз гўр ичида банд–бандидан жудо бўлажак, танамиз тупроққа айланажак, – деб Худойи таолодан қўрқиб қочишга тушди. Ҳазрати Юсуфни тутмоқчи бўлиб, қўлларини узатди. Ҳазрати Юсуфнинг кўйлаги йиртилди. Шу пайт Худойи таолодан барча фаришталарга мурожаат келди.
– Эй малоиклар1 (1Фаришта) сизлар “одам зино қилади, одам бузуқлик қилади” деб айтган эдингиз, мана кўринг, Юсуф менинг қўрқинчимдан, азобимдан, ҳайбатимдан Зулайҳога қандай муомала қилди?
Ал–қисса ривоят қилишларича, Юнус алайҳис салом фармон билан бир балиқнинг ичига тушиб қолди, у балиқни эса яна бир балиқ ютиб юборди. Аввало, дарнинг қоронғилиги, иккинчи – туннинг қоронғилиги, учинчи – балиқ ичининг қоронғилигида қирқ