ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР. Коллектив авторов

ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР - Коллектив авторов


Скачать книгу
учун, ота юрти билан алоқадор саволларини мумкин қадар қисқа ва одатдаги жавоблар билан бирга ўтказиб юборишга уриндим. Аммо бу ҳол кўп давом этмади. Бир кун келиб чиқиши озари бўлган оила дўстларимиздан Азми Отилла, касалхонага отамни кўргани келди.

      Хонага киришдан олдин эзилиб йиғлай бошласа бўладими?

      Менга ўгирилиб:

      -Эшитдим,-деди,-бизнинг элларрга борибсан. У ернинг тупроғини ўпибсан, қариндошларимизни қучоқлабсар. Гўзал хабарлар билан қай-тибсан. Келдимки, ҳам оғамизни зиёрат қилай, ҳамда сендан бироз янги-ликлар эшитай. Ё Оллоҳ, Оллоҳ ҳурмати! У ерларда нималар кўрдинг? Нималар эшитдинг? Яратганнинг ҳурмати, англат менга!!!

      Отам ҳамкўп маҳзун бир юз билан ва умримда илк марта гувоҳ бўлганим ёлворган-ялинган кўзлар биланменга боқар, Туркистон ва Озарбайжон руҳидан бир нималар айтиб беришимни исрор билан истар эди. Қўлини кўтаролмайдиган даражада ҳолсиз эди.

      -“Қани мени тепароққа ўтқазинг, орқамга бир ёстиқ қўйинг!”-деди.

      Истагини ўрнига қўйдик. Юрагим ўйнай бошлади. Кўрганларимни, ҳис қилганларимни, у ерларда қандай яшаганларимни ичимда қандай бўлса шундай англата бошладим. Туркистон ва Озарбайжон ортиқ бутун гўзалликлари билан касалхона палатасининг ҳавосила эди. Ҳикоя қилганим сари отам йиғлар эди. Азми Отилла йиғлар эди. Менйиғлардим. Ёнимизда бўлган яқин дўстларимиз отамнинг яна керагидан ортиқ эзилмаслиги учун, яширин ишоратлар билан менга танбиҳ этар, жим бўлишимни исташар эди.

      Соатлар жуда тез ўтди. Оқшом гўё жуда эрта тушаверди. Зиёратчалар бирин-кетин кетдилар.У куннинг кечяасини яна отамнинг ёнида ўтказдим.

      Унинг айтаётган гаплари васият эканлигини билардим.

      -Менга қара, ўғлим,-деди,-инсонлар фонийдир. Фақат руҳ абадийдир. Бизнинг инончимизга кўра, руҳ доимо жасад биланалоқададир. Дунёдабўлганлардан хабардордир

      Ўзимнияхши ҳис қилаётгандим. Мени бу Анқарадақолдирма.. Мутлақо Сивасга обор ва онангнинг ёнига ётқиз! Қабристонда руҳимга Қуръон тиловатидан сўнгра такрор ҳам мен учун ҳамда Туркистон ва Озарбайжон тупроқларида ётган қондошларимиз учун бир Фотиҳа ила уч Ихлос сураси ўқишларини бутун жамоаидан иста. Руҳим шод бўлади.

      Бугун бизга жуда гўзал нарсаларни айтбинг. Мен савоб дафтаримнинг ёпилмаслиги учун сени хайрли гўзал этиб етиштиришгаҳаракат қилдимБу жихҳатдан Туркистонда ва Озарбайжонда кўрганларингни мутлақо ёзишингни истайман. Бу, сенинг учун хайрли бир заҳмат аждодларинг учун ва мен учун бир раҳмат василаси бўлади.

      Сўз-суҳбат унутилар-кетар.Сўз-суҳбатнинг боғи-боғчаси китобдир. Бирга минг берган, ўн минг, юз минг берган бир боғ-боғча! Бизга кўп боғ-боғча керак! Тасаввуфда шукур, билганларимизни,кўрганларимизни билма-ганларга англатмоқдир. Шу нуқтаи назардан ёзишингни жуда истайман. Доимо шукур қил. Шукрингдан руҳим ҳузур топади. Туркияда кўп нарса билишимиз керак бўлган Туркистон ва Озарбайжон мавзусида, хадқимиз-нинг ва зиёлилаимизнинг нақадар оз нарса билишларини, ҳатто ҳеч бир нарса билмасликларини яшага сари кўпроқ кўрасан. Айтганларимни унутма.


Скачать книгу