ОЛИГАРХНИНГ МЕРОСХЎРИ. Чингиз Абдуллаев
сизга ўзимнинг битта ходимини бераман, – деди Плавник.– Уйни ва Рублевкадаги далаҳовлини кўрсатади. Калитларини олиб беради. Уйда ҳамма шароит муҳайё, бугуноқ кўчиб ўтсангиз ҳам бўлаверади. Дала ҳовлининг озроқ муммоси бор. Ўша ерда сизга тушунтириб беришади. Эртага “Национал” меҳмонхонасида кечки овқатни сиз билан биргаликда баҳам кўрамиз. Роппа-роса соат еттида. Биз сизни кутамиз… Бу – бир қисми ишга бағишланган зиёфат бўлади, гап шундаки, биз у ерга Глущенко билан шерикликда Украинадаги бир неча корхоналарнинг акциясини тассарруф қилиб келган иккита ҳамкорингизни ҳам таклиф қилмоқчимиз.
–Албатта келаман, – ваъда берди Ринат.– Бошқа гап йўқми?
–Мана бу чек дафтарчангиз, – Плавник унга каттагина пакет узатди. , бу ерда Швейцария банкининг маҳаллий бўлимидаги ҳисоб-рақамингиз ҳам бор. Лекин, ҳозирча бор-йўғи уч миллионга. Қолган маблағдан Францияга боргач, фойдаланишингиз мумкин. Истасангиз, Россияга ўтказишимиз мумкин. Сизга қайсиси қулай бўлса, ўшандай қиламиз.
–Раҳмат.
–Яна, –деди адвокат, – сизга энди тансоқчи керак. Агар бир неча киши бўлса, яна ҳам яхши бўлади. Бизни тўғри тушунинг, сиз беҳад катта бойликка меросхўр бўлаяпсиз. Биз амакингиз ва оиласини нега ўлдиришганини аниқ билмаймиз. Франция ҳукумати Владимир Глущенконинг вилласига учиб келган вертолётга бомба қўйилганини аниқлашган. Натижада вертолёт ичида ким бўлса, ҳаммалари- ўзи, хотини, ўғли, қўриқчилар бошлиғи ва учувчи ҳалок бўлган. Табийки, то қотил топилмагунча қайдир даражадаги сизнинг тақдирингизга ҳам хавф остида қолаверади. Мен сизни қўрқитмоқчи эмасман. Аммо,албатта, тансоқчи олишингиз керак.
–Мен қаёқдан оламан, –ҳайрон бўлди Ринат. –Мана Дима бор…
–Бу камлик қилади,– кулди Плавник.– Ҳоҳласангиз, ҳозироқ ташкил қиламиз. Амакингиз томонидан ташкил этилган, худди, шу масала билан шуғулланнадиган алоҳида компания бор. Биз хавфсизлик хизматига қўнғироқ қилиб, бир неча синашта ходимларни жўнатишни сўраймиз. Бошланмасига кифоя қилади, деб ўйлайман. Машинангиз борми?
–Йўқ, – Ринат Димага қаради.
–Машинамиз бор, –деди Дима шоша-пиша.
–Яхши. Демак, қўриқчилар сизни керакли жойга олиб боради, олиб келади. Ҳар доим ёнингизда бўлишади. Эртага эрталаб уйингизга етиб боришади.
–Қайси уйимга?
–Айтдимку, ҳозир сизга тоғангизнинг собиқ квартирасини кўрсатишади, вақтинча ўша ерда яшаб турасиз. Калитни бизнинг ходимдан оласиз. Ҳамма ҳужжатлар қайта расмийлаштилгандан сўнг эса, қонуний эгаси сифатида кўчиб ўтасиз. Бошқа жойлардаги уй-жойлар ҳам тасарруфингизга ўтади.
–Мен бунинг нима фарқи борлигини тушунмаяпман.
– Агар уйнинг ҳақиқий эгаси бўлсангиз, ижарага беришингиз, сотишингиз, бировларга совға қилишингиз мумкин. Лекин, уй соҳибининг қариндоши сифатида турсангиз, бемалол яшайверасиз, аммо, уйга тегишли бирор нарсани сотишга ҳақингиз бўлмайди
–Мен ҳеч нарсани сотмоқчи эмасман, –деди дарҳол Ринат, – умуман олганда, сизнинг фикрингизни бирданига англашга ақлим ожизлик қилаяпти.