Умидли дунё ёки «Панднома». Саъди Шерозий
содиқ фуқароси сифатида бадиий ижоднинг сир-синоатлари, ижодкор ва даврнинг ўзаро муносабатлари, ижодкор сифати ва ижод маҳсулининг боғлиқлиги, тил ва бадиий ижод, адабий тил ва бадиий тил “классиклик” офати, асар оҳангги туйғу ва тафаккур бадиий ижоднинг бошқа турларидан фарқи масалалар ҳаққда мулоҳаза ва кузатув, хулоса ва фаразлари ихчам, фасоҳатли, таъсирчан, “сеҳри ҳалол” даражасида баён этади.
“Саккизинчи муъжиза” да “Ёзувчи бўлмиш учун истеъдоднинг ўзи камлик қилади. Қалби қоғоздек оппоқ, қоғоздек ловуллаб ёнадиган одамдангина чинаккам адиб чиқади”, дейилган.
Ҳар қандай китобни ўқиётганингизда ёзувчи сиймоси кўз ўнгингизда гавдаланади, сиз билан бевосита мулоқотга киришади. Ичингизда туғилган мулоҳазаларингизни диққат билан тинглайди.... Йиллар давомида тўпланган билим ва тажрибаларига асосланган ҳолда ўз хулоса ва кузатувларини баён қилади.... Энг муҳими, ҳеч кимни олдамайди…
Ўйлаб қарайдиган бўлсак, рост гапириш ҳам унчалик жўн нарса эмас…
Эй, дўст, яхшшшкнинг умри узоцдир,
Ёмоннинг ҳар босган изи тузоцдир.
Ёлгончилик недур, унинг охири чоҳдир,
Олгин ота-онанг дуосин эй фарзанд,
Хато ёзма кўнгил иншосин, эй дўст!
Инсон падар деб бшган,
Одамга ўхша, ўглим,
Ўксик дшим цш баланд,
Отамга ўхша, ўглим.
“… тасаввур қилинг: сиз китоб ўқияпсиз. Оқ қоғозда қора чизиқлар – ҳарфлардан бўлак ҳеч қанақа ранг йўқ. Ҳеч ким куй ҳам чалмаяпти.”
Аммо асарни ўқишга киришишингиз билан кўз ўнгизгизда рангли манзаралар пайдо бўлади… Қулоғингиз остида ажиб оҳанглар жаранглай бошлайди… Ўзингиз билмаган ҳолда қаттиқ ҳаяжонга тушасиз…
Ҳеч шубҳасиз, бадиий адабиёт дунёдаги “саккизинчи муъжиза” дир.
Ушбу менинг битган битикларим бадиийликдан анча йироқ бўлса ҳам (чунки мен адабиётчи эмасман-да) ўқувчимга юқорида ёзганимиздек, ҳаётимда рўй берган ва бераётган сабаблар билан қўлимга қалам олдим…
Касбим ўқитувчи, устоз, мураббий десам ҳам бўлади. Аммо, мен бошқалар қатори кўз ўнгимда юз бераётган салбий вазиятлар туфайли ижобий ва салбий ҳолатларни таҳлил қилиш учун қалбимда пайдо бўлаётган саволларга жавоб ахтариб қўлимга китоб олиб, хоҳ у диний, хоҳ бадиий бўлсин мутолаа қилишга киришдим. Мақсадим, замонам ёшларини одоб- аҳлоқ, одамийлик, инсон қадр-қиммати, ватанга садоқат, ота-онага муҳаббат омонатга берилга умр қадрига етмоқлик каби инсоний қадрият фазилатларни қалбларига етказмоқ ниятида оқ қоғозни қора қилмоқдаман.
Умидим-ниятим қанчалик амалга ошади!? Бу ёгу ўқувчимга ҳавола. Унутмайлик, биз буюк миллат вакилларимиз…
Қадр топган қадриятлар қайда қолди? Наҳотки энди қадр топганларимдан ном-нишон қолмаган бўлса!?
Умр ўткинчи, ҳаёт абадий.
Хонадонингизда кекса одам борми? Бахтли экансиз! Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангиз, шуларни зиёрат қилинг: ҳаёт абадий эмаслигини ўйлаб таскин