Умидли дунё ёки «Панднома». Саъди Шерозий
ишининг ёмонлигини билади. Нуқсонларини эътироф этади. Бундай одамни биринчисига нисбатан тарбиялаш қийинроқ, аммо унга доимий тарбия берилиб, ҳар томонлама насиҳатлар берилиб борилса, алббат яхши йўлга кириб кетади.
Учинчиси – оилада ботил ҳаёл ва ўқувсиз фикрлар билан ўсиб улғайган киши. У умр бўйи ноҳақ ишларни ҳақ деб билиб келган ва шунга астойдил эътиқод қўйган бўлади. Ёмонлик қилса ҳам, уни ўзича яхшилик деб ўйлайди. Бундай кишини тарбия қилиш жуда оғир. Унинг тарбиясига киришиш – тирноқ билан қудуқ қазиш ёки ҳали қизиб турган чўғга айланмаган темирни болғалаш билан баробар.
Донолар яхши ёмон ҳулқли бўлишни оилага боғлайдилар. Уларнинг айтишларича, бузуқ хотиндан туғилган ва разил ота қўлида тарбияланган фарзандцан яхшилик кутиш қийин… Чиройли ҳулқ офтобга ўхшайди, офтоб музни эритади ёки туз сувни эритиб юборгани каби чиройли ҳулқ ҳам барча ёмонликларни эритиб юборади.
Тарбиядан тупроц гавҳар бўлади,
Ноф ичра қон мушки асгар бўлади.
Қийматсиз қора бир темирни иксир,
Тарбия айлагач соф зар бўлади.
(Ҳожа Самандар Термизий)
Гўзал хулқ ва тарбияли онанинг хислатлари, яхши феъл-атвори фарзандларида ҳам намоён бўлади. Улар ҳам оналарининг гўзал хислатларига эга бўладилар.
Ирсият фани онадаги ички хасталиклар билан бирга, ундаги руҳий-маънавий жиҳатларнинг болада такрорланишини исботлаган. Бу эса тарбияни бола туғилмасдан олдин, ҳатто оила қурмасдан олдин бошлаш керак, деганидир. Ота ўз фарзандларига мерос этиб молу-дунё эмас, одоб-ахлоқ қолдириши керак. Молу-дунё мероси кундан-кунга камайиб, одоб-аҳлоқ мероси эса ортиб бораверади.
Тарбиясиз одам – жонсиз жасадцир! Эшикдан кириб даврага қўшилувхш ҳар бир одам, аввало ўзининг ташқи кўриниши, қиёфасига қараб қабул қилинади. Сўнг тарбияси ва фазилатларига қараб ҳурматланади. Инсондаги фазилат гўё фарзанд кабидир, уни авайлаб сақлаш ва янада баркамол этиш лозим.
Ҳар бир одам ўзини-ўзи тарбия қилиш кучига эга бўлиши билан билинади.
Ривоят: “Ийсо (алайғиссалом) дан сўрадилар: “Сизни ким тарбия қилди?” Жавоб бердилар: “Мени ҳеч ким тарбия қилмади. Жоҳилнинг жаҳолатини, аҳлоқсизнинг аҳлоқсизлигидан қочдим, мени ҳеч ким тарбия қилмади”, деганларида албатта, уларнинг атрофидаги одамлар назарда тутилган....
Ҳа,
Агарда киши ҳаётда олмаса таълим,
Унга ўргата олмас ҳеч бир муаллим
Киши ўзини тарбия қилиши учун эса жуда мустаҳкам иродага эга бўлиши шартдир. Чунки ўзни тарбия этмоқлик, вужудидаги ҳукмронликни даъво эттираётган нафс ва шайтон билан олишиб, уларни енгмоқликдир. Агар ирода чинаккам ақл билан қувватланадиган бўлса, енгади. Ўзини ўзи тарбия қилишда, яна бир муҳим қийинчилик бор, у “муҳит”, деб аталади. Кишининг атрофида қандай муҳит бор? Иймонлилар, яхшилар бўлса, бу тарбия жараёни енгилроқ кечади. Залолатдаги кишилар бўлса, оғир, жуда оғир кечади… Шунинг учун киши атрофидагиларни ақл кучи билан кузатиб, ёмон давраларни тарк этмоғи лозим.