СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
келиб чиқиши ғоясини илгари суради.
Жамиятнинг тизимли назарияси асосчиларидан бири Т.Парсонс ҳокимият – “тизимнинг жамоавий мақсадларини амалга оширишга қаратилган, қабул қилинган мажбуриятлар унсурлари ижросини таъминлаш тизимининг қобилиятидир”70 , деб таърифлайди. Тизимли ёндашувларнинг баъзи бир вакиллари (К.Дойч, Н.Луман) ҳокимиятни жамиятни интеграция қилишни таъминловчи ва гуруҳий ихтилофларни мувофиқлаштиришга имкон яратувчи ижтимоий муомалалар (коммуникациялар) воситаси, деб талқин этади.
5.Ҳокимиятни структуравий – функционал (тузилмавий-мақсадли) жиҳатдан ўрганиш вакиллари уни бошқариш ва бўйсуниш функцияларининг бўлинишини мақсадга мувофиқлигига асосланади. Улар ҳокимиятга инсоний бирликнинг ўз-ўзини ташкил этиш усули сифатидаги ижтимоий ташкиллашиш хусусиятидир, деб қарайди. Ҳокимиятсиз инсоннинг жамоавий яшаши, шунингдек, кўплаб инсонларнинг ҳамкорликдаги ҳаётий фаолиятини амалга ошириш мумкин эмас. Жамиятнинг ўзи иерархияли тарзда тузилган бўлиб, у бошқарув ва ижроия ижтимоий нуқтаи назарлар ва ролларни дифференциялайди. Ҳокимият – ресурслар ва таъсир этиш воситаларини назорат қилишга имкон берувчи ижтимоий мақомлар (статуслар), ролларининг хусусиятидир. Бошқача ифодалаганда, ҳокимият инсонларга позитив (ижобий) ва негатив (салбий) санкциялар, шунингдек, мукофотлаш ва жазолашлар ёрдамида таъсир қилишга имкон берувчи раҳбарлик қилиш муносабатларини эгаллаш билан боғлиқдир.
6.Реляционистик (фр.”relation» – муносабат) талқинларга биноан ҳокимият икки шерик (агентлар) ўртасидаги муносабатлар бўлиб, унда улардан бири иккинчисига ҳал қилувчи таъсир ўтказиб туради. Бундай ёндашувга биноан, ҳокимият унинг субъекти ва объектининг ўзаро ҳаракати бўлиб, унда субъект маълум бир воситалар ёрдамида объектни назорат этади. Ҳокимиятни бу тарзда тушуниш унинг тузилмаларини очиб беришга, шунингдек, бу тузилмаларнинг турли тавсифларини бир бутунликда ўрганишга имкон беради71 .
Таниқли инглиз сиёсатшуноси Эндрю Хейвуд сиёсий ҳокимиятнинг турли “қиёфалари”ни чуқур тадқиқ этиб, қуйидаги хулосаларга келади: “Айтиш мумкинки, ҳокимият А Б ни бошқа ҳар қандай ҳолатда ҳам у хоҳламаган ниманидир қилишга зўрлаган пайтда намоён бўлади. Бунда А Б га нисбатан ҳар қандай усуллар билан таъсир қилиши мумкин. Бу ҳолат ҳокимиятни турли кўринишлари ёки “қиёфалари” тўғрисида сўзлашга имкон беради.
Ҳокимият қарор қабул қилиш сифатида. Ҳокимиятнинг бу қиёфаси аниқ бир мақсад сари хатти-ҳаракатига боғлиқ ҳолда, яъни қабул қилинадиган қарорлар моҳиятидан келиб чиқиб таърифланади Ҳокимиятнинг бу мумтоз таърифини Роберт Далнинг “Ким бошқармоқда? Америка шаҳридаги демократия ва ҳокимият” (1961 й.) номли асарида топиш мумкин. Унда муаллиф турли ижтимоий гуруҳлар афзал деб билган мақсадлар ва қарорларни таҳлил этиб ҳокимиятни кимга тегишли эканлигини аниқлаш мақсадини топишга ҳаракат қилган эди. Лекин кишилар қарорларга турли усуллар билан таъсир этишлари мумкин