Гладиолус. Маматқул Хазратқулов

Гладиолус - Маматқул Хазратқулов


Скачать книгу
ҳам тегмасдим”. Эҳтимол, бу билан қўрққан олдин мушт кўтарар қилгандир. Ҳарқалай бир гап бор. Ўзи эрталаб ўрнимдан турмасимдан келиб эркаланишидан юрагим шиғилловди-я. Хотин киши ё ёмон туш кўриб чиқса, ёки ҳаром йўлга қадам қўйса, ҳеч бўлмаса олдинги жазманини ўйлаб юраги сиқилса, эрини эркалашга, унга суйкалишга тушади, дейишарди. Шу гап ростга ўхшайди. Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди. Одамлар минг йиллик тажрибаларидан кейин бир хулосага келадилар.

      Бу фикрлар Бахтиёрнинг ичини сичқондек кемирар, юраги гупиллаб урарди. “Хотин зотининг энг соддаси ҳам айёрликда тулкига дарс беради”. Буларни ўйлаган сари қайсидир ўртоғидан эшитган ана шу гап ёдига келар ва унга ўзини ўзи ишонтирарди.

      Бахтиёр важоҳатини босолмади. Ҳозир хотинини чақириб, очиқ-ойдин гаплашиб олмоқчи бўлди. “Темирни қизиғида босган маъқул”.

      – Муҳаббат!

      Ошхонадан Муҳаббатнинг овози эшитилди.

      – Лаббай.

      – Менга қара… Бу ёққа кел!

      Муҳаббат кирди. У пешбанд тутиб олган, қия қилиб ўралган ялтироқ рўмоли ярашиб турарди. Муҳаббатнинг ёноқлари иссиқдан қизариб кетган, қайрилма қошлари қалдирғоч қанотидек ингичка, қуралай кўзлари ўтдек ёниб турарди. Рўмоли остидан тошиб чиққан қоп-қора сочлари оппоқ бўйнида эркаланиб ётарди.

      Қоронғи жойдан бирдан ёруққа чиқса одамнинг кўзи қамашади. Бахтиёр ҳам шундай ҳолга тушди. У ҳозиргина ўтин чўғидек ёниб, куйиб турувди. Муҳаббат билан юзма-юз бўлди-ю, кўзи жимирлаб, дами ичига тушиб кетди.

      О, гўзаллик! Сенинг олдингда кимлар тиз чўкмаган! Не-не баҳодир-у паҳлавонларни лол қолдирмагансан?! Сенинг меҳру сеҳрингга не-не азаматлар асир бўлмаган!

      – Чақирдингизми? – Муҳаббатнинг табассуми Бахтиёр қалбидаги алангага сув сепди. У хотинига қараб туриб симобдек эриб кетди.

      – Ҳа, чақирувдим. Гугурт борми?

      – Гугурт, ҳа, бор. Мана, – у пешбандининг чўнтагидан олиб берди.

      – Раҳмат…

* * *

      Бахтиёр уйга келса, Муҳаббат йиғлаб ўтирибди.

      – Яна нима бўлди?

      – Ҳеч нима. Ўзим шундай.

      – Яширма мендан, барибир билиб оламан. Кейин хафа бўласан.

      – Нимани яшираман сиздан, Бахтиёр ака. Эшитяпсизми, мусиқа, “Чўли ироқ”.

      Бахтиёр баттар тутоқди.

      – Эшитяпман. Шунинг учун сўраяпман. Хўш, “Чўли ироқ”ни яхши кўрсанг нима бўпти? Шунга йиғлайсанми? Ахир бир марта бўлмаса, икки марта бўлмаса… Ҳар доим шу аҳвол. Турмуш қурганимизга бир йил бўляпти-ю, ҳамон ўша куйни эшитсанг йиғлайсан. Бўлди-да энди.

      – Турмуш қуришимизнинг нима алоқаси бор бунга. Илгари ҳам шунақа эди. Бундан кейин ҳам…

      – Демак… куй замирида кимдир бор. Уни эшитганингда ўшани эслайсан… “Чўли ироқ” яхши куй эмиш. Билдик яхшилигини…

      – Бахтиёр ака! Нималар деяпсиз? Наҳотки… наҳотки мени…

      Муҳаббат ўзини Бахтиёрнинг кўксига отди.

      – Алдама мени. Лақиллатаман деб ўйлама. Сен ўйлаган лақмалардан эмасман.

      Муҳаббат кўзларида ғилт-ғилт ёш билан эрига термилди.

      – Ўтинаман


Скачать книгу