Гладиолус. Маматқул Хазратқулов
йўқотмайди, ортиқча қизишмайди, овозини кўтармайди. Аммо шундай қатъий, ўктам, кесиб гапирадики, ҳар қандай одамнинг юрагига етиб боради. Вилоят аҳли, айниқса, оддий одамлар хурсанд: “Вилоятимиз халқининг бахти бор экан, шундай ақлли, инсофли, одамлар тақдирини ўйлайдиган ҳоким келди. У бир йилда одамларнинг кўзини очди, уйғотди, қорнини тўйғизди”, деб таъриф берадиган бўлишди. Ҳоким бундай мақтовларга эътибор бермайди, ҳаммадан, аввало раҳбарлардан ишни сўрайди, ҳар қандай масала бўйича очиқ ва тўғри гапиришни талаб қилади, хаспўслашни ёмон кўради…
Қаюмов бироз бадантарбия билан шуғуллангач, анча тетиклашди. Ҳовлидаги столга келини тайёрлаб қўйган нонуштадан енгил тамадди қилди. Невараларини уйғотиб юбормаслик учун хотини ва келини билан паст овозда хайрлашиб, кўчага чиқди. Уйидагилар унинг одатига ўрганиб қолган: эрта тонгда кетади, ярим тунда қайтади. Баъзиларга ўхшаб тушликда уйга келиб, овқатдан кейин бироз мизғиб олиш унинг хаёлига ҳам келмайди. Айрим ҳамкасблари бу ҳақда гап очса “шуни эплаёлмаяпмиз-да”, деб кулиб қўя қолади.
Дарвозада турган “Кaptiva” машинасига ўтирди. Шу пайт қўл телефони жиринглади. Мониторда ёрдамчисининг исми кўринди. “Ҳа, Илҳом, тинчликми, нима гап?”, деди. “Узр, Комил ака, безовта қилдим… Бугун соат ўнда хорижлик инвесторлар билан учрашувингиз бор, шуни эслатиб қўймоқчи эдим”, деди ёрдамчи. “Эсимда, Давронга айт, мен айтган фикрларни албатта, киритсин. Ўзи яна бир диққат билан қарасин. Ҳамма қоғозларни тайёрлаб қўйсин. Ўзи қаерда?” “Даврон ака ҳамма ҳужжатларни сиз айтгандай қилди, юрист билан синчиклаб кўрди. Ҳозир идорада. Улайми?” “Йўқ, шарт эмас. Тайинлаб қўй унга, керакли одамларни чақирсин. Мен бир-икки объектларни кўриб, тўққиз яримда идорада бўламан”. “Тушундим”, деди ёрдамчи.
Қаюмов ҳайдовчисига, янги қурилаётган мактабга ҳайда, деди. Атрофга назар солди. “Буғдой ўроққа кеп қопти. Эрта-индин ўримни бошласак бўлади”.
Телефон қўнғироғи унинг хаёлини бўлди. “Эшитаман. Ҳа, Даврон”. Муовини Даврон Қўлдошев экан. “Ассалому алайкум, Комил ака, яхши дам олдингизми? “Раҳмат, ўзингиз яхшимисиз?” “Комил ака, хорижлик инвесторларга ҳамма лойиҳани таклиф этамизми ёки бир-иккитасини ажратиб оламизми?” деди Қўлдошев. “Менимча, ҳаммасини кўрсатганимиз тузук. Сиз нима дейсиз? Ёки бошқа фикр борми?” “Йўқ. Менимча ҳам шундай қилсак яхши бўлади. Шерикларимизга танлаш имконини берайлик. Лойиҳалардан қайси бири маъқул бўлсаям биз учун ютуқ. Энг муҳими, хориж инвестицияси киради, янги иш ўринлари яратилади”, деди муовин. “Маъқул, Давронжон. Ҳаммасини тахт қилиб қўйинг. Мен етиб бораман, улар билан учрашишдан олдин ўзимиз яна бир маслаҳатлашиб оламиз”.
Хорижлик шериклар билан бўладиган мулоқотни ўйлаб кетди. “Қайси лойиҳани илгари сурганимиз маъқул? Гилам фабрикасиними ёки пиллани қайта ишлайдиган корхонаними? Ғишт заводини ўзимиз ҳам қила оламиз, уни туман марказида эмас, бирон қишлоқда қуриш лозим. Аслида, туманимизга бир нечта ғишт заводи керак. Иморат солаётганлар кўпайиб бормоқда. Уларга ёрдам