Гладиолус. Маматқул Хазратқулов

Гладиолус - Маматқул Хазратқулов


Скачать книгу
ўриндиғига ўмганини ташлади. – Бир неча йилдан бери бирга ишлаймиз. Сендан яширадиган сирим йўқ. Айтгин-чи, борди-ю, мен сени кўпчиликнинг ўртасида ноҳақдан-ноҳақ изза қилсам нима қилардинг?

      Бўривой раиснинг аҳволига энди тушунди. “Ҳа, демак бюрода калтак еган. Зўрдан зўр чиқипти-да. Мени сўзимни иккита қиладиган одам ҳали туғилмаган, деб ҳаммани зор қақшатасан. Арзимаган нарсага одамларнинг дилини оғритасан. Бировни менсимайсан. Сени шохингни қайирадиган ҳам топилипти-ку? Шунақа, пешонаси тошга текканда очилади одамнинг кўзи. Шу машинанинг тили бўлса айтсин, қанча сўккансан мени. Қанча эрмак қилгансан. Андишанинг оти қўрқоқ… Энди ўзингга кепсан”. Бўривой бу гал ҳам андиша чегарасини бузиб ўтолмади. Дилидагини тилига чиқармади. “Ўзи-ку бўлганча бўпти, менам ўлганнинг устига чиқиб тепмайин. Марднинг ишимас бу. Иззаи мўмин – ҳаром”.

      – Билмадим, раис бова.

      Раис яна тутақиб кетди.

      – Ҳей, қанақа одамсан ўзи? Қачон бир нима сўрасам “билмадим”, дейсан. Нимани биласан ўзи?! Бирон нарса десанг-чи, ахир, мундай.

      Искандар раиснинг бу гапига Бўривойнинг жаҳли чиқмади, аксинча, кулгиси қистади. Лекин кулмади. “Қаттиқ савалапти-да”. У ўйланиб қолди. Кўзлари машина чироқлари ёритиб кетаётган ўйдим-чуқур йўлларда. Ёмғир шаррос қуяр, машина ғилдираклари тез-тез кўлмакларга тушиб чиқарди.

      – Тўғрисини айтсам майлими, раис бова? – деди Бўривой.

      – Хўш, гапир…

      – Борди-ю, мени биров бекордан-бекор сўкса, юзимни шувут қилса, ўша одамнинг бетига қайтиб қарамасдим.

      Раис ойнадан сигарет қолдиғини ирғитди-да, орқага суянди. “Буям бало. Гап нимадалигини тушунганга ўхшайди”.

      – Лекин ука, дунёнинг ишлари сен ўйлаганчалик осон эмас. Шунақа пайтлар бўладики, бегуноҳ эканингни билиб турсанг ҳам танқид қилган одамга қарши бирон нарса деёлмайсан, ҳақлигингни исботлаёлмай қоласан. Ичингда ғижинасан, асабийлашасан, ўша одамни болохонадор қилиб сўкасан ҳам, аммо кўзига тик қараб бир оғиз сўз қайтаролмайсан. Билдингми, ука?

      – Нимага шундай, раис бова? – ўсмоқчилади Бўривой.

      – Ким билади дейсан. Балки одамлар ўзидан қўрқар…

      – Йўқ, раис бова, ким билади эмас, ҳамма билади. Уннан кейин, одамлар ўзларидан эмас, мансабидан, столини тортиб олишларидан қўрқадилар. Ахир ҳаммаям шундаймас-ку, – раис ҳайдовчининг гапларига жиддий қулоқ солди. – Масалан, мен кимдан қўрқаман, ёки менинг нимамни тортиб олади? Олса мошинасини олади. Бу мошина бўлмаса бошқаси, бошқасиям бўлмаса, кетмон. Кетмонни ҳеч ким ололмайди.

      – Лекин кетмон билан ҳеч қаёққа бориб бўлмайди-да ҳозир.

      Бўривой кулди:

      – Ҳеҳ, раис бова, қаёққа ҳам борардик. Нима қилсак ҳам, ким бўлиб яшасак ҳам, барибир энг сўнгида кетмонга, кетмончига ишимиз тушади… Бусиз бўлмайди.

      Раиснинг ғаши келди. У Бўривойни кўпдан билар, аммо бунчалик гапдонлигини сезмаганди. Аслини олганда раис ҳайдовчиси билан ҳеч қачон яқинроқ, самимий гаплашмаган. Искандар раис буни ҳозир биринчи марта ҳис қилди. Бунинг учун Бўривойга қарши миқ этмади. Қайтанга


Скачать книгу