Гладиолус. Маматқул Хазратқулов
эплаб кетармикан, деган хавотирда эдим. Хайриятки, хавотирим ўринсиз бўлиб чиқди. Ишга тез киришиб кетди. Топшириқ кутиб ўтирмайди. Ўзида фикр бор, ғоя бор, ташаббус ва ғайрат бор. Айниқса, хориж инвестициясини жалб этишда ёнимга кирди. Кўп ишларни ўзи мустақил ҳал қилмоқда. Қисқа вақтда бир неча давлатга бориб, ишбилармонлар билан туманимизда қўшма корхоналар қуриш, маҳсулотларимизни экспорт қилиш бўйича музокаралар ўтказгани самара бера бошлади. Кўз тегмасин, экспорт бўйича вилоятда биринчи ўринга чиқдик. Ишимиз шу зайлда давом этса, худо хоҳласа, ҳали жуда катта ютуқларга эришамиз.
Қаюмов қўшма корхона қурилиши билан танишди. Қурувчилар билан обдон суҳбатлашди. Корхонанинг дастлабки босқичини мустақиллик байрами арафасида ишга тушириш лозимлигини уларга қатъий уқтирди.
– Корхона ишга тушса, ўнлаб одам ишга киради, – деди ҳоким.
– Қолаверса, пайпоқ ўзимизда ишлаб чиқарилса нархи ҳам арзон бўлади. Одамларнинг дуосини оласизлар. Худо қувват берсин сизларга.
Комил ака йўл-йўлакай яна бир-икки объектга кириб ўтди-да, ҳокимиятга келди.
…Хорижлик инвесторлар билан музокара анча чўзилди. Даврон Қўлдошев лойиҳаларнинг ҳар бири ҳақида батафсил гапирди. Бу лойиҳалар қандай самаралар бериши, сармоя киритувчилар ҳам катта фойда кўриши тўғрисида эринмай тушунтирди.
Қаюмов ўринбосарининг инглиз тилида равон, тутилмай сўзлашига, нутқига мос ҳаракатларига, хорижлик ҳамкорларга ҳар бир лойиҳа бўйича худди ишлаётган, маҳсулот бераётган корхона ҳақида сўзлаётгандек тушунтиришига ич-ичидан ҳаваси келди. Давроннинг олдида бизнинг инглизчамиз ҳеч нарса бўлмай қолди, деб ўйлади. Айни чоғда Даврон Қўлдошев ҳақида турли миш-мишлар тарқалгани кўнглига бироз соя солди. Биров уни бошқа туманга ҳоким қилиб жўнатармиш деса, бошқаси вилоятнинг қайсидир ташкилотига раҳбар қилиб олармиш, дейди. Қаюмов ёшларнинг ўсишига қарши эмас, албатта. Аммо Даврон бошқа ишга кетса у бошлаган хайрли ишларни ким давом эттиради? Хорижликлар билан ҳамкорлик қилиш, чет эл инвестициясини жалб этиш, экспорт билан шуғулланиш энг долзарб масалалардан. Бунинг учун Давронга ўхшаган замонавий йигитлар керак. Туманда бундай кадрларни топиш осон эмас. Даврон шу даражага етгунича унинг қанча меҳнати сингди…
Хорижлик шериклар билан музокаралар иккита лойиҳа бўйича ишни бошлаш ҳақидаги ҳужжатларни имзолаш билан якунланди.
Меҳмонларни кузатгач, Комил ака Давроннинг қўлини олди:
– Раҳмат, Давронжон. Умрингиздан барака топинг. Худо хоҳласа, бу ишлар амалга ошиб, корхоналар ишга тушса қанча одам ишли бўлади, демак, уларнинг рўзғорига қут-барака киради. Маҳсулотларни экспорт қилсак, туманимизга, аҳолимиз чўнтагига пул тушади. Халқимиз бундай эзгу ишларни унутмайди. Кам бўлманг. Сиздан миннатдорман.
Давроннинг юзига қизиллик югурди. Хижолатомуз ерга қаради.
– Қўйсангиз-чи, Комил ака. Ҳаммаси сизнинг саъйҳаракатларингиз билан бўляпти-ку. Қолаверса, булар бевосита