Гладиолус. Маматқул Хазратқулов

Гладиолус - Маматқул Хазратқулов


Скачать книгу
ишонишади-ю, рост сўзингга қулоқ солишмайди!

      У бир лаҳза жим қолди. Нафасини ростлади. Кейин мудирга юзланди:

      – Жамият тараққиётига қўшилиш, бу тараққиёт билан баравар юриш қўлимиздан келмагач, ортиқча чиранишнинг нима кераги бор? Борди-ю, мен шуни сезган бўлсам, шуни тан олиб турсам – бу айбми? Олдин ҳам неча марта келдим ҳузурингизга. Ҳар гал пайсалга соласиз. Ҳурматингизни қилдим, индамай қайтиб кетавердим. Энди эса…

      Алмат аканинг мактаби тумандаги энг илғор, ҳар томондан намунали. У директорликни топширса, мактабнинг обрўси нима бўлади? Янги директор бу обрўни сақлаб қола оладими? Ахир, мактаб бутун туманнинг фахри-ку!

      Мудирнинг ташвиши бу ёқда эди. Директорнинг аризасига қўл қўймай, галга солишининг боиси ҳам шу.

      Алмат ака уни ишонтирди: Мактабнинг обрўсини сақлаб қола оладиган, шуҳратини яна ҳам ошириш қўлидан келадиган ёшлар бор…

      Бу гапдан мудирнинг кўнгли ўрнига тушди…

      Алмат ака аввал қўлидаги баргнинг томирларига, сўнг ўзининг қўл томирларига разм солди. Озғин қўлларида бўртиб турган томирлар ҳали унча-мунча ишни писанд қилмаётгандек туюлди. У ички бир қониқиш, қандайдир хурсандлик ҳиссини туйди… “Директорликдан бўшаганим билан қиладиган ишларим кўп ҳали… Ўғил-қизларим, невараларим…”

      – Ассалому алайкум, домла.

      Алмат аканинг хаёли бўлинди. Қаршисида шогирди – ёш адабиёт муаллими турарди.

      – Ёлғиз нима қилиб ўтирибсиз бу ерда?

      Алмат ака унга ёнидан жой кўрсатди.

      – Ўтиринг. Шошилмаяпсизми? Қаерга кетяпсиз?

      – Йўқ. Кинофикациядаги ўртоғимнинг олдига бораётган эдим. Янги фильм келганмиш. Ўқитувчилар ҳаётидан экан. Гаплашиб кўрай, мактабимизга олиб бориб кўрсатса, яхши бўларди.

      “Директорликка бунинг номзодини кўрсатиб чакки қилмадим. Жуда куйди-пишди йигит. Ўз фанини, умуман мактабни, болаларни яхши кўради. Ана шундайлар директор бўлгани тузук”.

      – Ҳозир сизни ўйлаб ўтиргандим.

      – Мени? Қизиқ-ку!

      – Ҳа, сизни, – деди Алмат ака шогирдига синовчан тикилиб. – Биласизми, мен ҳозир районо мудирининг олдидан келяпман…

      Алмат ака бўлган гапнинг ҳаммасини айтиб берди.

      – Бундан бир ойча илгари ёш шоирлар билан учрашув ўтказмоқчи бўлганингизда мен қатнашолмайман, деганим эсингиздами? Сабабини энди билдингизми?

      – Қўйинг домла, биз адабиётни сизчалик тушунишимизга ҳали анча бор.

      – Йўқ, ўғлим. Гапларимни сохта камтарлик, деб ўйламанг. Бори шу. Сизга айтадиган муҳим гапим бор. Менинг аризамга қўл қўйди.

      Муаллим ўрнидан сапчиб туриб кетди.

      – Нималар деяпсиз, домла?! Мактабнинг ҳоли не кечади?

      – Хавотир олманг. Ҳаммаси яхши бўлади… Майли, ҳозир йўлдан қолманг. Бошқа гапларни эртага мажлисда гаплашамиз. Хайр, омон бўлинг…

      …Улар ота-болалардай хайрлашди. Алмат ака шогирдининг орқасидан қараб қолди. Унинг юришида қандайдир вазминлик, салобат бор эди. “Уялтирмайди… Ишонаман…”

1982 йил

Скачать книгу