Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача. Нурали Қобул

Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача - Нурали Қобул


Скачать книгу
уни алдамаган. Балки бу сафар ҳам ҳар галгидек ошиғи олчи тушар.

      – Зоти олийларига маълумки, улар ота-боболаримиз билан азал-азалдан жиққамушт бўлиб келганлар, улуғ хоқоним. Билга қооннинг Чин сари юрманг, улар инжулари ва хонимлари ила сизларни маҳв этадилар деган васиятига аждодларимиз доимо ҳам амал қилмаганлар. Бизнинг боболаримиз Тангритоғу Ўтукан яйловларини минг бир ҳасрату армон, кўзда ёшу дуоларида тош билан тарк этиб, ғарб сари йўлга чиққанлар. Кечмиш тарихимиздан белгилики, Чин ҳукмдорлари турли усуллар билан шарқий турк хоқонлигини тугатадилар. Хоқонлик куч-қудратда экан, дўстона алоқалар ўрнатиб, ғоят илиқ қўшничилик муносабатларини йўлга қўядилар. Ақли бошда эмас кўзида бўлган турк хоқонлари сутга чайгандек оппоқ, малаксиймо чин маликаларини кўргач, уларнинг сеҳрли нигоҳлари қаршисида таслим бўладилар. Хоқонлару жабғулар, уларнинг қардошу ўғиллари Чин ҳукмдорларига куёв бўла бошлайди. Куёв ҳукмдорларга пора-шилға бериб, турли унвонлар тақдим этиб, ўзларига ағдарадилар. Бу кишиларни ишга солиб, турк хоқонлари ва жабғуларини бир-бирлари билан савашга киритадилар. Шу тариқа, аста-секин Буюк турк хоқонлигининг ерларини босиб олдилар. Ҳатто Еттисув ва Фарғона водийсига қадар босиб келиб талаганлар. Ҳозир ҳам Хазар денгизига қадар бўлган ерларни бизники дея даъво қиладилар. Буни мендан кўра муҳтарам буюк элчимиз Шарофиддинбей ҳазратлари янада яхшироқ биладилар, – дея орқароқда қимтиниб турган Дизакийга қаради амир Шайх Рамазон.

      Шу гап тўғрими дегандек хоқон қўл қовуштириб турган Дизакийга қаради.

      – Шундайдир, Султон Соҳибқирон ҳазрати олийлари. Улар бу даъволаридан ҳозир ҳам воз кечганлари йўқ, – жавоб қилди Дизакий ўнг элини кўксига қўйиб.

      – Биздан ўлпон талаб қилибди ул кофир фағфур. Шу пайтгача элчи ва туҳфалар алмашиб, муносабатларимиз бинойидек давом этаётган эди. Ҳайронман? – Дизакийга қараб турарди хоқон.

      – Хабарингиз бор, улуғ султоним! Сиз ила мулоқотда бўлиб турган Чин подшоҳи Той Зуй вафот этди. Ота тахтига барча қардошларини ва валиаҳд акасини ҳам мавҳ этган Дай Минг деган ўғли ўтирган. Ёш валиаҳдлар энди тахтга ўтирганларида шундай, юлдузларни кўзлаб бир оз ўзларидан кетадилар. Вақти замони етиб ёки бошларига бирор тўқат (мушт) есалар, босилиб қоладилар, – сўзлари тарози босарди буюк элчининг.

      – Тўғри сўйлайдурсиз, Шарофиддинбек. Ёш ва тажрибасиз фағфур шу тўқатни биздан ейди чоғи, – юришда давом этди хоқон. – У билан орани очиқ қилмоқ пайти келганга ўхшайдир.

      Тарихдан сўз очиб, бугунги муносабатлар ҳақида фикр билдирмаган амир Шайх Рамазон мавзу муҳокамасидан чекингандай ҳамон сукут сақлар, улуғ хоқон хоҳиш-иродасига қарши бормоқ мумкин эмаслигини яхши билган Шарофиддин Дизакийнинг ҳам дарди ичида эди. Чин чек-чегарасиз бир улкан мамлакат. Ўғузхон, Турк хоқонлари ва Чингизхоннинг мўғулларидан сўнг ҳеч ким журъат этиб ул юртга бостириб бора олмаган. Ақл бовар қилмас узунликдаги Чин деворини ҳам турклардан ҳимояланмоқ учун қурганлар. Узоқ йиллар сўғишу савашсиз,


Скачать книгу