Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача. Нурали Қобул

Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача - Нурали Қобул


Скачать книгу
бири Амир Темур ва Ҳофиз Шерозий учрашуви ҳақидадир.

      Амир Темур Самарқанду Бухорони жаҳон ва диннинг пойтахтига айлантирганда шерозлик шоир Ҳофиз:

      “Агар кўнглимни ром этса, ўшал шерозлик турк жонони,

      Ҳинду холига бахш этгум Самарқанду Бухорони!” деган гўзал мисраларни ажойиб бир ғазалида ифода этади.

      Амир Темур сафардан қайтаётиб Шероз шимолига қўш ташлайди.

      – Эшитишимга қараганда, устоз Ҳофиз Шерозий Шерозда эмишлар! Ул табаррук зотни ҳузуримизга чорланг! Бир гўзалнинг қора холига бизнинг икки буюк шаҳримизни бериб юборгувчи ҳотамтой шоир билан суҳбатлашайлик!

      Мулозимлар шоирнинг оёғини ерга теккизмай улуғ хоқон ҳузурига келтирибдилар.

      – Самарқанду Бухорони маъшуқасига тортиқ қилиб юборган ошиқ сенмисан? – сўроққа тутибди ҳукмдор. – Биргина хол учун шундай икки бошкент шаҳарни-я?

      Шунда Хўжа Ҳофиз Шерозий:

      – Эй давлатпаноҳ, улуғ хоқон ҳазрати олийлари! – дея илтижо қилади. – Туриш-турмушимни кўриб турибсиз! Камбағалнинг қўли очиқ бўлади! Сув ҳам қаттиқ ерда туради! Сахийлигим тутиб кетиб, турк гўзалини кўкларга кўтармоқчи бўлиб сиз олампаноҳ барпо этган икки жаҳон зийнати бўлмиш шаҳарни қандай тортиқ қилиб юборганимни ўзим ҳам билмай қолибман! Шу боис ҳам юпун бир аҳволда жаҳон султонининг қаршисида турибман! – дея жавоб берибди Ҳофиз Шерозий. – Бир қошиқ қонимдан кечинг!

      Амир Темур абгор либосдаги шоирга бошдан-оёқ разм солибди. Эгнида жулдур чопон, бошида дарвешлар кулоҳи, оёғида ийиғи чиқиб кетган чиптаковуш.

      – Ҳа, тўғри сўйлайдурсан, шоир. Камбағалнинг кети очиқ бўлади! Жуда олийжаноб инсон экансан! – дебди ҳукмдор шоирнинг самимиятидан завқланиб. – Агар мен буюк амир бўлсам, сен буюк битикчисан! Умрингнинг сўнггига қадар саройимнинг тўри сеники! Менинг ёнимда юравер! Муҳтожлик нелигини билмай, гўзал битиклар битавергин!

      Ўйга толиб бир муддат сукут сақлаган жаҳонгир мулозимларига назар ташлаб, сўз қотади:

      – Ўз шоирини излаб юрган подшонинг қўл остидаги халқ бахтли бўлади. Бироқ, ўз ҳукмдорини излаб юрган шоирнинг халқи бахтсиздир! Менинг ушбу сўзларим ҳаргиз ёдингизда бўлсин!

      Кичикларнинг душманлари ҳам, дўстлари ҳам кичик бўлади. Жумладан, хато ва нуқсонлари ҳам. Бу хатолардан ўзи ва атрофидагилар зарар кўрадилар холос. Кўпчилик бундан эткиланмайди. Зотан, дунё тарихи – бу буюкларнинг таржимаи ҳолидир деган фикр жуда тўғридир.

      Буюкларнинг хатолари буюк бўлади ва буюк фалокатларга олиб келиши мумкин. Хато қилмоқликдан эса шоҳу гадо, доною нодон дея ҳеч ким муҳофаза этилмаган.

      Бир аҳмоқ қудуққа ташлаган тошни юзта ақлли ололмайди деган гап буюклар учун эмас, ўзини доно санаган чаласавод нодонлар учун айтилгандир.

      …Хоқони саид Шоҳрух султон ота тахтига кўз тиккан, қиблагоҳининг сўнгги бош вазири улуғ амир Шайх Нуриддин, Султон Соҳибқироннинг болалик дўсти, улуғ амир Худойдод Ҳусайний, амакиваччаси мирзо Халил Султон ва жияни Султон Ҳусайнларни ўн йил деганида минг бир машаққат,


Скачать книгу