Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача. Нурали Қобул

Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача - Нурали Қобул


Скачать книгу
муқаддас дея эълон эттирган Туркманбошию биз билган билмаган анча-мунча арбоблар ҳам қўшилармиди?

      Русларда халқ кўрмайди, бироқ ҳис этади деган ота сўзи бор. Биз ўзимизни не куйга солиб, не шакл-шамойилда элга тақдим этишга уринмайлик, улуснинг онги очиқ ойдинлари барчасини кўриб, билиб ва сезиб турадилар.

      Бор яхши хислатларимиз ва қусурларимиз билан инсонмиз. Инсон каби инсон ўла билмоқ эса ҳар кимнинг қўлидан келавермайди.

      Зотан…

      Етим хаққи еганингни,

      Қўл, комлигинг яхши билур.

      Хақ танимам деганингни,

      Сел, дамлигинг яхши билур.

      Кўндаланг келса ютарсан

      Дўл, томлигинг яхши билур.

      Елкаси офтоб кўрмаган,

      Дол, ёмлигинг яхши билур.

      Лойинг қай бир балчиқдандир,

      Кўл, қумлигинг яхши билур.

      Фатвочи устозинг разил,

      Бел, думлигинг яхши билур.

      Нафсинг бузуқ, аксинг қуруқ,

      Тул, камлигинг яхши билур.

      Нарху навонг неча хуруш,

      Пул, сўмлигинг яхши билур.

      Зулм ўнгида сусган шайтон,

      Қул, шумлигинг яхши билур.

      Алайҳилаъналар ичра,

      Кул, шамлигинг яхши билур.

      Хом хаёлларни кўп сурма,

      Тил хомлигинг яхши билур.

      Адолатдан ҳеч лоф урма

      Эл, кимлигинг яхши билур.

      8. Сиёсатнинг сирли ўйинлари ёхуд иштони йўқнинг иштони йиртиқ устидан кулгани

      Сон тегмаганга сон тегди,

      Зоғора тегмаганга нон тегди.

      Отасўзи

      Билмайдиганини биламан деб ўйлайдиганларнинг тақдирига сиёсатчи бўлиш ёзилган.

      Бернард ШОУ

      Одатда аксар раҳбарлар барчадан ақлли бўлганим учун шу лавозимга кўтарилганман. Тангрининг мендан бошқа кўражак кишиси ва сояси йўқ дея фикр қиладилар.

      Невараси кўкрагига тақилган тўрт олтин юлдуз ва сон-саноқсиз ордену медалларни ўйнаган ва бундан ўзи ҳам болалар каби завқланган Леонид Ильич ҳам шундай дея ўйларди.

      Ҳамма ленинчи-сталинчи сафдошлари каби ҳеч бир алоҳида ва фавқулодда ижобий хислатлари билан ажралиб турадиган кишилик эмасди, аслида.

      Бор-йўғи Курск ер қурилиши техникумни бир амаллаб, темир йўл вокзалида юк ташувчи мардикорлик қилиб битирган Лёня Брежнев ўз даврининг типик вакили эди.

      У ҳам даҳоси Сталин каби ғирт оёқяланг бўлиб, қорни нонга тўймаган, эгни тузук-қуруқ усти бош кўрмаган, тўрт йил черковнинг диний мактабида ўқиган, бироқ Пушкин ва Есенин шеърларини соатлаб ёддан ўқий билажак шоиртабиат одам эди.

      Брежнев уни Хрушчёвни ағдаришда катта хизмат кўрсатган КГБнинг собиқ бошлиғи Шелепинни ВЦСПСга ўтказиб, ўрнига олиб келганди. Юрий Андропов ана шундан бери унинг ёнида сидқу садоқат билан хизмат қиларди.

      Давлатпаноҳи Брежневнинг соғлиғидан путур кетиб, оёғи чалкашиб қолганлигини барчадан яхши биладиган Юрий Владимирович унинг соғлиғи учун астойдил қайғурган бўлиб,


Скачать книгу