Авлиёлар авлиёси. Шерхон Кораев

Авлиёлар авлиёси - Шерхон Кораев


Скачать книгу
заифлигинг (касаллигинг)га Худонинг ўзи қувват беради. Инсофинг кўринишларига юз офарин бўлсин. Сен баён қилиб битган нарса шуни кўрсатадики, сен бундан ҳам яхши ёза оласан. Ўзинг айтгандек юқори қилиб, истаганингдек ёқимли этиб ёзганингда, унга бозор бундан ҳам катта, бутун олам унга харидор бўлган бўлур эди. Шундай бўлса ҳам у жаҳон бўйлаб савдода, овозаси бутун борлиқни тўлдирган. Бу жаҳоннинг безаги ундан, денгиз ва кондаги гавҳарлар зийнати ҳам ундан”.

      Шоирлар шоҳи ушбу фикрларни тинглар экан, Яратганга “Эй Тангрим, бу ёзганим яхши бўлса, сўроқ вақтида раҳм эт; ёмон бўлса, демак, ўзимнинг ҳам бошдан оёғим ёмон. Ёмон нарсамни раҳм этиб яхши қил, яхши бўлса уни қабул айла. Унга боққан эл кўзига ҳам жилва бериб уни яхши кўрсат; халқнинг кўнглига уни ёқимли эт”, – деб мурожаат қилади. Салкам олти асрдирки, халқимиз томонидан мутафаккир асарларининг қўлдан қўймай ўқилиши ҳамда у кишининг сўзлари ҳикматлар ва мақолларга айланганидан келиб чиқсак, Ҳазрат Навоийнинг Аллоҳ таолодан сўрагани мустажоб бўлган.

      Назм аҳли сархайли

      Юқорида Навоий “Хамса” хотимасида унга илоҳий овоз келганлиги ва бу нидо уни Жомий ҳузурига йўллаганлиги таъкидланган эди. Албатта, кимгадир бу ғайриоддий туюлади. Аммо авлиё Навоий учун бу оддий ҳолдир. Бундай ғойибдан овоз келганлигини, Навоий билан суҳбатлашганини унинг асарларида кўп ўринларда учратиш мумкин. Навоийшунос олим Иброҳим Ҳаққулов ҳам фикримизни тасдиқлайди:

      ”Алишер Навоий ғазалларидан бирида шундай гап бор:

      Дедим: Назм аҳлининг сархайли (бошлиғи) ким бўлғай?

      Деди ҳотиф: -Навоий бўлғай, улким сен тилайдурсен агар бўлғай.

      Ўша ҳотиф – ғойибдан овоз берувчи адашмаган. Навоий чиндан ҳам шоирларнинг сардори,туркий шеъриятнинг султонидир”.

      ”Хамса” хотимасида Низомий Навоийнинг бу юксак мартабага эришишининг икки сабабини кўрсатади. (Алишер Навоий. “Садди Искандарий”. Т. Ғ. Ғулом номидаги НМБ. 1991. 816 – 822-б.) Биринчиси фариштадек беғубор зот Навоийнинг Тангри таолога илтижолари, муножотлари ва даргоҳида қабул бўлган дуолари. Иккинчиси сабаби Ҳусайн Бойқаро томонидан Навоий учун яратилган қулай шарт-шароит, ажойиб замон. Ана шу икки омил Навоийни “Назм аҳли сархайли” даражасига етказган.

      Хўш, ”Ҳотиф”, ”Мунҳийи роз” (сирлар даракчиси), ”Кавкаби иқбол” (толеъ фариштаси), ”Толеъи саъд” (бахт юлдузи) ким ўзи? Тангри таолонинг карами билан авлиёлар авлиёси Навоийнинг ҳолидан ким хабар олган? Бу илоҳий овоз соҳиби ким ўзи?

      Навоий “Хамса” сини қисқартириб, тайёрланган насрий баёнининг хотимасида “Суруш” – бахтиёр фаришта – Жаброил алайҳиссалом”, деб келтирилади. Агар ушбу талқинга асосланилса, Навоий асарларида тилга олинган “Мунҳийи роз”, ”Суруш”, ”Толеъи саъд”, ”Ҳотиф” ва ”Кавкаби иқбол” – тўрт улуғ фаришталардан бири – Жаброил алайҳиссалом деган тасаввур уйғонади. Биз фақат тасаввур қилишимиз мумкин. Чунки Аллоҳнинг инояти билан Ҳазрат Навоий ушбу илоҳий овоз


Скачать книгу