Авлиёлар авлиёси. Шерхон Кораев
Аллоҳ сирларининг жарчиси деб тушунтиришга уринадилар. Аммо Навоий том маънодаги “ғайб сирлари очувчиси” бўлганлиги баайни ҳақиқат. Шу ўринда Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг “Навоий одам боласи эмас, чунки одам боласи бундай шеърлар ёза олмайди”, – деган сўзлари ёдимизга келади. Навоий тили билан айтганда, “Менга назм ёзиш фазилати туҳфа қилинган бўлиб, шеъриятим туфайли жаҳонда шуҳрат қозондим. Бошлаб ғазал тарзи (жанри) билан қалам тебратиб, жаҳон аҳли орасига шовшув солдим. Соғлом фикрли доно одамлар ғазалларимни ўқиркан, буни оламдаги бир қиёмат деб тушундилар”. ”Маҳбуб ул–қулуб”да шоирлар таърифида келтирилган сўзлар гўёки Навоийнинг ўзи ҳақида ёзилгандек. Биринчи гуруҳи илоҳий маърифат хазинаси жавоҳирлари билан бойиган ва халқнинг таърифига эҳтиёж сезмаганлар бўлиб, қиладиган ишлари маънолар хазинасидан жавоҳирлар йиғмоқ ва у жавоҳирларни эл эзгулиги учун назм ипига термоқликдир. Назмларининг ифодаси ниҳоятда қутлуғ, ғоят ёқимли ва улуғдир. Истаган одам буларнинг шеърларидан сўз мўъжизаларини топа олади. Буларнинг назмлари шундай табаррук каломларки, ҳурмат юзасидан уларни шеър дейишга ҳам элнинг тили бормайди”. Дарҳақиқат, Навоий оддий шоир, оддий инсон, оддий мутафаккир эмас. Унинг шеърлари табаррук калом, ишқ оятлари. Навоийшунос олим Иброҳим Ҳаққул ёзганидек, “Навоий талантли шоирларнинг ҳам энг талантлиси. Навоий фақат ёзишдамас, валоят (валийлик) ва орифликда ҳам ўзгаларга ўхшамайди. Султон Валаднинг қуйидаги сўзлари ушбу ҳақиқатни англашга яқиндан ёрдам беради, деб ўйлаймиз: ”Авлиёнинг шеъри энг аввало тафсири Қуръондир. Зеро, авлиёлар ўзларидан фано бўлиб, Ҳақ ила бақо бўлгандирлар. Уларнинг тирикликлари ва фаолият кўрсатишлари Ҳақдандир… Аксарият шоирларнинг шеърлари фикр ва хаёл маҳсулидир. Авлиёнинг шеъри шоирларнинг ўйлаб топилган, ёлғон, таъма, муболаға ила тўқилган шеърларига ўхшамайди. Лекин валий шоирларнинг шеърларини ҳам улар ўзларининг шеърларидай деб тасаввур қиладилар. Билмасларки, ҳақиқатда авлиёнинг феъллари ва сўзлари Яратувчидандир, яратилмишнинг унда жойи йўқ…” (“Ибтидонома”, 66-бет).
Хондамирнинг Навоий ҳақида:
“Аз ақли ту ҳақоиқи тибён мубаййин аст,
В-аз қавли ту дақоиқи Қуръон муфассир аст”,
деган сўзлари юқоридаги гапларнинг айни бир тасдиғига ўхшайди (“Мерос ва моҳият”, 90-бет).
Тақдири азалнинг туҳфаси
Навоий “Садди Искандарий”да унинг хаёлида шеърият кишварларини эгаллаш, мамлакатларда соҳибқиронлик қилиш муддаоси туғилганлигини, ”Хамса” ёзишга ҳавас уйғонганлигини ёзади: ”Шундан сўнг ўтмишда ёзилган “Хамса”ларни, унинг водийлари, тоғлари, дарёларини бошданоёқ, тўла–тўкис кўздан кечирарканман, ҳеч маълум бўлмаган бир дунё кўзимга кўриндики, “Хамса” дунёгина бўлмай, унинг ҳар байти ичига бир жаҳон яширинган эди”.
Аммо шоир гоҳ “Буни ёзиш имконияти йўқ, “Хамса” ёзиш менинг қўлимдан келмайди”, – дея иккиланган, ноумидлик хаёлига чўмган бир чоғда ғойибдан бир ёқимли овоз келади: ”Эй зорланиб сайровчи булбул! Ва эй сўз гулзорида