Авлиёлар авлиёси. Шерхон Кораев
ҳар бирида ўтириш, дам олиш мумкин бўлган жойлар бор эди-ю, аммо мен бир жойда бир нафас тўхтамас ва ором олмас эдим. Уларнинг ҳаммаси осмон гумбази сингари доира шаклида бўлиб, бир – бири атрофида айланар эди. Ҳар бир гумбазнинг ранги ўзига хос бўлиб, четдан қараган кишига худди бир ибодатхонадек туюларди. Еттита гумбаз ичида еттита мутасаддий одам бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос нодир сифатга эга эди… Мен бу ерда истиқомат қилувчи одамлар орасида етти кун юриб, ҳаммасига назар қилар эканман, ҳар уйнинг доно эгаси менга бир афсона айтиб берди. Бу афсоналар ҳар кимнинг ўзи турган уйда бўлиб ўтган, ўз кўзи билан кўрган воқеаларнинг ҳикояти экан. Бу афсоналарнинг ҳар бирида ғаройиботлар, ғаройиботларнинг ҳар қайсисида ажойиботлар кўп. Мен бу афсоналарни ёдлаб, жоним саҳифаларига ёзиб қўйдим. Қачонки буларни қалам билан таҳрир этишга киришар эканман, ҳузуримга хизрваш бир мўйсафид келиб, деди: “Эй, чарх гумбазларида қуёшдек жилваланиб сайр қилувчи одам! Етти уй ичида сенга майл кўрсатган одамларнинг не хайл эканини англадингми? Етти гумбаздаги номуқаррар ранглар лутф билан ҳар хил тусга кириб туради. Ундаги етти уйда маскан қилиб, ҳар қайси бир уйни ватан қилиб олган одамларнинг тўни ҳам, уйлари сингари ҳар лаҳзада бир тусдан иккинчи тусга киради. У одамлар етти афсонасини айтиб бўлгунларича йўқ эди, сен ёдлаб олдинг. Сен бу ажойиб сафаринг мавридида ғаройиботларга назар солар экансан, бу ердаги кайфиятни не деб фаҳмладингу, ишнинг асл ҳақиқатига қандай тушундинг?”
Мен бу саволни берувчининг салобатидан юз хил истиҳолага тушганим ҳолда, ҳурмат билан тубандагича жавоб бердим: “Эй, ҳумоюн руҳу гўзал рухсорга эга бўлган, юзидан бутун инсоният ақли нури порлаб турган зот! Мен бу ғурбатхонада айланиб юрган бир ғарибу ўз муродини изловчи бир фақир мусофирман. Мен бу ерда кўринган ажойиб ва ғаройиб нарсаларнинг нималигини билмадим. Мусофир кўрдай бўлади деганларидек, ҳеч нарсанинг ҳақиқатига тушунмадим. Буларнинг сирри – пинҳони сенга маълум бўлса, айт ва баён қил!”
Табаррук фариштасифат руҳоний шундай деди: “Эй бу пинҳоний сирлардан насибаси бор одам! Хушхабар – мужда бўлсинким, ложувард ранг билан қопланган чарх сенинг юлдузингни саодатли қилиб яратган экан. Низомий Ганжавий кўп меҳнат қилиб, жаҳонга беш ганж – беш хазина, яъни “Хамса”ни ёзиб берган эди. Шу билан бирга, ҳинд сеҳргари бўлмиш Хусрав Деҳлавий ҳам у билан баҳслашиб, шундай бир хазинани, яъни ўз “Хамса”сини юзага чиқарган эди. Сен эса,икки йил машаққат чекиб, улар айтганидан ортиқ бўлса бору, аммо кам бўлмаган уч достонни ёзган эдинг. Мана энди, вақти-соати етгач, яна қалам тебратиб, тўртинчи номани, ”Сабъаи сайёр”ни ҳам ёзадиган бўлдинг. Энди сен ҳам кенг, баҳаво жой топиб, улар қаршисида баланд ва азамат бир бино бунёд этгайсан.Улар сенга неки кўргузган бўлсалар, мен бошдан–оёқ таъбирини баён айлай. Уларнинг ҳар биридан сенга башорат бор, шудли – зуҳнли одамга бу сўздан ишорат бор. Сенга етти баланд гумбаз бўлиб кўринган нарса ва унинг ичидаги етти