Авлиёлар авлиёси. Шерхон Кораев

Авлиёлар авлиёси - Шерхон Кораев


Скачать книгу
эгнида анча уриниб қолган гулли чопонни кўрасиз. Салласи ҳам ярқираб турмайди. Белида эса узун ва қулай боғланувчи белбоғ. Ташқи кўринишда бу зукко зот ҳеч нарсаси билан бошқалардан ажралиб турмайди. Аммо буюк шоир ва мутафаккир Жомийнинг эл – юрт ўртасидаги обрў эътибори шу қадар баландки, шоҳлар ҳам, гадолар ҳам унинг муборак назарини фахру ифтихор билан қадрлайдилар (Азиз Қаюмов. Назм ва тафаккур қуёши.Т.Фан.1992 й. 4 – 5 –б).

      Абдураҳмон Жомий авлиё сифатида кўплаб кароматлар соҳибидир. ”Хамсат ул-мутаҳаййирин”да ёзилишича, Сайдам Ироқий исмли навкар йигит нодонлигиданми, Жомий девонини бир-бир йиртиб, ўтда ёқади.Уч кун ўтар-ўтмас Ироқий баданида бир доғ пайдо бўлади ва жароҳат газак олиб, охири унинг умри якун топади.

      Жомий вафотидан ўттиз беш йил аввал яъни Султон Абусаид Мирзо Шоҳруҳия қалъаси учун жанг олиб бораётган бир даврда Хожа Деҳдорнинг тушига кириб, ”Қуръон ўқи”, дея унинг қироат қилишини сўрайди. Аммо бу пайтда у қироат қилишни билмасди. Султон Ҳусайн Мирзо замонида Хожа Деҳдор Навоийнинг ҳамсуҳбатларидан бирига айланди ва кўрган тушини авлиёлар авлиёсига айтиб бергач, мутафаккирнинг даъвати билан Хожа Деҳдор Қуръон ўқишни машқ қилиб, кучли ҳофиз даражасига етди.

      Тушдан ўттиз беш ўтгач эса Навоийнинг топшириғи билан Астрободга кетган Хожа Деҳдор муҳим юмушларни саранжомлаб Ҳиротга қайтгач, юкларни қўйиб кўнгли сезганиданми, ёки қандайдир илоҳий куч уни Жомий хонадонига бошлайди. Абдураҳмон Жомий бу пайтда ўлим остонасида эди. Хожа Ҳофиз Ғиёсиддин Муҳаммад Деҳдор Жомий ёнига келиб ўттиз беш йил бурун тушда буюрилгандек ёқимли овозда “Қуръони Карим” оятларини ўқий бошлади. “Қуръони Карим” хатм қилиб бўлингач буюк Жомийнинг жони узилади.

      Навоий бундай каромат камдан-кам авлиёларда зоҳир бўлганини зикр этади. Ўз ўлимини ўттиз беш йил олдин кўра билган авлиё Жомийнинг каромати ҳар қандай кишини ҳайратга солади.

      Жомий 1492 йилнинг 7 ноябрида вафот этди. Навоий чин дўсти, ҳамкори ва устозидан айрилиб фиғон чекди: ”Сексан бир ёшқа еттилар ва секкиз юз тўқсон секкизда жумъа кечаси Ҳирот шаҳрида хиёбон бошида ўз манзилларида тенгри раҳматига восил бўлдилар”.

      Ҳамма фан ичра ,э дўстлар, нодири олам қани?

      Одамизот ичида ул афзали одам қани?

      Бир Хуросон ичида хуррам киши йўқдур дема,

      Ер юзининг устида борму бирор хуррам қани?

      Пир ва муридлик муносабатлари

      Мақсуд Шайхзода “Навоийнинг лирик қаҳрамони ҳақида” мақоласида ёзганидек, ”Ҳирот доираларида 15-асрнинг иккинчи ярмида Абураҳмон Жомий бошлиқ нақшбандийлар жамоаси жуда зўр обрўга эга эди. Ўзини фалсафа ва умуман маънавиятга алоқадор деб билган ва ёхуд шундай кўринишни хоҳлаган ҳар бир киши (аксарият “ориф”лар, яъни зиёлилар) ўзларини сўфийликдан хабардор, балки мутасаввуф (сўфинамо) қилиб кўрсатиш билан, бутун Шарқда жуда улуғ шуҳрат эгаси бўлган Абдураҳмон Жомийга “пирим” деб қўл бериш билан фахрланганлар.


Скачать книгу