Авлиёлар авлиёси. Шерхон Кораев
бош чиқарибдилар. Бирининг оғзидан олиб, кемачига берибди. Унинг ҳақи атиги бир динор эмиш”. Яна бир мисол. Улуғ авлиёлардан Шайх Иброҳим Мажзубнинг бир муриди Маккага ҳажга борган эди, иккинчи муриди Бағдодда эди. Ҳажга борган мурид қайтгандан кейин Бағдодда қолган муридга “Мен пиримизни Маккада кўрдим”, – дейди. Бағдодда қолган мурид эса “Пиримиз ҳажга борганлари йўқ, мен ул кишини сен айтган вақтда шу ерда, Бағдодда кўрдим”, – дейди. Иккаласи баҳслашиб тортишиб қолади. Шу пайт Иброҳим мажзуб ҳозир бўлади. Муридлар унга қайси биримиз ҳақ деган маънода савол назари билан қарайдилар. Иброҳим эса “Иккалангиз ҳам ҳақсиз, мен ўша дамда ҳам Бағдодда ва ҳам Маккада эдим, – дейди. – Яъни жисмим Бағдодда эди, руҳим эса Маккада эди. Маккада мени кўрган киши менинг руҳимни кўргандир”.
Албатта, Аллоҳнинг дўстлари билан боғлиқ юзлаб сирли воқеа – ҳодисаларни келтириш мумкин. Нажмиддин Комилов “Тасаввуф” китобида ғайб сир – синоатларига алоҳида қуйидагича тўхталиб ўтади: ”Кашфу каромат кўрсатиш, фавқулодда хислатлар намоён этиш тасаввуф шайхларининг муҳим жиҳати ҳисобланган. Тасаввуфнинг сирлилиги, ғайб олами билан алоқадорлиги ҳам шундандир. Европа олимлари тасаввуфни “мистика” деганларида шуни назарда тутадилар. Мадомики, сўфийлар ўзларини пайғамбарларнинг меросхўрлари, деб билар экан ва ботиний ҳол кечинмалари ичида бўлиш, Илоҳ асрорига ошноликка етиш учун интилиб, ақлий билишдан кўра ирфоний – важдий идрокни устун қўяр эканлар, табиий равишда кашфу каромат ҳодисаси келиб чиқади”.
Башоратлардан бири
Авлиё Навоий бошқа азизлар ва валийлар каби бўлажак воқеаларни олдиндан кўра оларди. Хондамир “Макорим улахлоқ” асарида баён қилишича, ҳижрий-қамарий 905 йилда (мил. 1499/1500) Мовароуннаҳр томондан бедорлик ва огоҳлик аҳлининг йўлбошчиси бўлган Хожа Носириддин Убайдуллоҳнинг ўғли Хожа Яҳё ўта дабдабали ва серҳашам тарзда ҳаёт кечирмоқда, Султон Али Мирзо эса унинг маслаҳатисиз бирор ишга қўл урмас экан, қолаверса, ҳар куни унинг олдида бўларкан, деган хабарлар пайдарпай келиб турарди.
Хуллас, ўша йилнинг охирларида кунлардан бир куни ул жаноб (Навоий) Амир Саййид Юсуф Ўғлоқчига қарата Худо кўнгилларига солган нарсаларни сўзловчи тилларига шу сўзларни келтирдилар: “Хожа Яҳё танлаган бундай турмуш тарзи сўфийларнинг хулқ–атворига муносиб эмас. Шуниси аниқки, кимки ўз ота–боболарининг хулқ–атворлари йўриқларидан четга чиқиб кетса ва узоқлашса, унга жудаям катта зиён–заҳмат етади. Бунга Амир Ҳусайн замонида Самарқанд аҳолисини ўз томонларига оғдириб, уруш байроғини кўтарган ва мўғил лашкари билан жангга киришиб, шаҳарни Амир Ҳусайн ва Ҳазрати Соҳибқирон (Амир Темур) учун ўз қўлларида ушлаб турган Мавлоно Ҳурдак Бухорий ва Абу Бакр Наддофнинг бошларига тушган балолар мисол бўла олади.Улардан бири Амир Ҳусайн томонидан қатл этилган бўлса, иккинчи ўзбек улусига қарашли ўлкаларда сарсонсаргардон бўлди. ”Зафарнома” асарида бу тўғрида батафсил ҳикоя қилинган.
Амир