Дилнома. Уктамхон Домлажонова

Дилнома - Уктамхон Домлажонова


Скачать книгу
Домлажонованинг “Дилнома”си мен учун алоҳида қадрли. Сабабини қуйида англайсиз. Тошкентнинг “Олимлар” шаҳарчасидаги Нозимахоним номли кўчанинг файзли бир хонадонида менинг меҳридарё қайнсинглим Тошхон ҳожи ая Туроббой ҳожи қизи, сал наридаги ҳовлида Ўктамхон ҳожи аянинг аҳил оиласи истиқомат қилади. “Дилнома” чоп этилган йиллари мен хорижда эдим. Тошхон ҳожи она янги йил арафасида жигарларимнинг оғзи тегсин деб юрт ноз-неъматларидан илинибди. Юборилган нарсалар қаторида Ўктамхон опанинг китоблари ҳам бор, яна дастхати билан.

      Болалар уйқуга кетиши билан тунги чироқни ёқиб, чанқоқлик билан китобни ўқишга тушдим.

      Китоб қўлимга она юртдан йироқдалигимда теккани учун ҳам ниҳоятда қадрли эди. Боз устига бу болалик, ёшлик хотираларини уйғотган, яқинлар соғинчини оширганди. Ҳар ҳолда, мен шундай ҳис қилдим. Чунки китобдаги жойлар, шахслар, воқеалар менга таниш эди.

      Мен Ўктамхон опанинг ноёб овоз тембри (сухандонлар ибораси билан айтганда) оҳанги, ўзларига хос сўзлаш усулларининг шайдосиман. Ҳар ҳолда катта мактаб кўрган олима – педагог-да. Шунинг учун китобни ўқиб, худди ўзларини эшитгандек бўлдим. Сўз равон фикр тиниқ. Воқеа оддий ҳикоя қилинади. Мен шунчаки ўқийдиганлардан эмасман. Лекин Ўктамхон Домлажонованинг “Дилнома”сидаги ўхшатишлар, таърифлар, иборалар гарчи насрда ёзилган бўлса-да, назмдагидек эшитилади.

      Ўктамхон опа сўзлаганда наинки талабалар, тенгқурлари, балки ёши улуғлар ҳам сеҳрланиб, анчайин шу суҳбатнинг таъсирида ва хаёлида бўладилар. Муаллиф пурмаъно исм – Муяссар номидан сўзлайди. Бунинг ҳам бир сир-синоати бордир. Буни Ўктамхон опанинг кейинги ижодларидан билиб олсак ажабмас.

      “Дилнома” эзгулик, меҳр-оқибат, хотира боқийлиги, яхшилик олдида қарздорлик борасида, устоз С.Сиёев айтганидек, Ўктамхон Домлажонованинг китобхонларга берган “очиқ дарсидир”.

Насиба Иброҳимова,олий тоифали сухандон. ЎзбекистонРеспубликасида хизмат кўрсатган артист.

      ҚИССАГА АЙЛАНГАН КЎНГИЛ ДАФТАРИ

      Хотира уйғонса гўзал, деб бежиз айтилмаган, албатта. Ҳақиқатан ҳам инсоннинг ҳаёт йўллари унинг кўз олдида жонланмаса, қалбининг тубтубида ухлоқ ёки мудроқ ҳолда қолаверса, хотиралар сатрларга айланиб, оқ қоғозга тизилмаса, инсон улуғликдан ҳам, камолот чўққисидан ҳам баҳраманд бўлолмайди.

      Буюк “Бобурнома”ни, Горький ва Ойбекларнинг “Болалик” қиссаларини, А.Қаҳҳорнинг “Ўтмишдан эртаклар”ини, Рашод Нури Гунтекиннинг “Чолиқуши” дил дафтарини ким мутолаа қилмай катта бўлибди, деймиз. Янги ёдноманинг муаллифи ҳам шу асарлардан илҳомланган бўлсалар ажаб эмас.

      Фалсафа фанлари номзоди, олти фарзанднинг мунис онаси, невара ва эвараларининг меҳрибон бувижониси Ўктамхон Домлажонованинг кўнгил дафтарлари анчайин қисса бўлибди. Унинг дастлабки саҳифаларида беғубор болаликнинг армонларию ёлқинлари ҳақида жўшиб ҳикоя қилинади. “Мен ўша пайтдаги ҳаётимни ирмоқлардан келган томчининг денгизга қўшилишига қиёслайман”, – дейди адиба. “Илк чечаклар табассуми” сарлавҳаси


Скачать книгу