Тасаввуф алломалари. Хамиджон Хомидий

Тасаввуф алломалари - Хамиджон Хомидий


Скачать книгу
мўминларни маърифатга, золимларни адолатга ҳидоят этган. Робиъа Адавия, Иброҳим Адҳам Ҳасан Басрийнинг дуосини олган, унинг қўлидан хирқа кийишган. Унинг ҳикматли сўзлари ва кашфу кароматлари тазкира ва маноқиблардан жой олган.

      Ҳасан Басрий 43/663–665 йилда Афғонистон ҳудудидаги ҳарбий юришда қатнашган. Халифа Умар ибн Абдулазиз (ваф. 102/720 й.) даврида Басрада қозилик қилган. Ҳасан Басрийнинг обрўси шу даражада бўлганки, илоҳиёт олимлари унинг атрофида жам бўлишган. Ҳасан Басрийнинг умавийлар давлатининг барқарорлиги йўлидаги хизматлари беқиёсдир. Ҳасан Басрий мусулмонлар ўртасидаги ҳарбий можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори бўлган.

      Ҳасан Басрий 110/728 йилда Басрада вафот этган.

* * *

      Ҳасан Басрий деди:

      – Эй одам боласи, нега биродарингга ҳасад қиласан? Агар Аллоҳ суйгани сабабли у бандага неъмат ато қилган бўлса, сен Аллоҳ суйган бандага қандай ҳасад қиласан? Агар унинг мол-давлат топишига бошқа сабаб бўлса (яъни, ҳаром йўллар билан топган бўлса), оқибатда дўзахга элтувчи бўлган мол-давлатнинг нимасига ҳасад қиласан?

* * *

      Сўрадилар:

      – Дунё ва охиратнинг ҳолати қандай?

      Ҳасан Басрий деди:

      – Дунё ва охират Машриқ ва Мағриб ҳолатига ўхшайди. Уларнинг бирига қанча яқин борсанг, иккинчисидан шунча узоқлашасан.

* * *

      Сўрадилар:

      – Дунё нима?

      Ҳасан Басрий деди:

      – Мен аввали азоб-уқубат, охири йўқлик бўлмиш бу дунёнинг нимасини тавсиф қилайин! Унинг ҳалолида мукофот, ҳаромида азоб бор. Бунда ким бойиса, фитнага дучор бўлади, кимки қашшоқлашса, маҳзунлик эгаллайди.

* * *

      Ҳолимизга вой бўлсин! Ўзимизга ўзимиз нима қилиб қўйдик? Динимизни хорладик, дунёмизни заҳарладик, хулқимизни буздик, кийим-кечак ва кўрпа-тўшагимизни янгиладик.

* * *

      Кимдир қинғир йўлга кириб, бировнинг молини ейди. Унинг таоми зўрлик, хизмати мажбурийликдир. У киши аччиқдан сўнг ширинни, совуқдан сўнг иссиқни, қуруқдан сўнг серсувликни хоҳлайди. Жуда тўйиб кетса, овқатни ҳазм қила олмаганидан кекириб: «Эй хизматкор овқатни ҳазм қиладиган бирон егулик келтир» деб буюради.

      Эй нодон, сен шу йўсинда ўз динингни ҳазм қиляпсан, холос. Муҳтож қўшнинг ҳолига боқ! Сенга кўз тикиб турган бечораларнинг ҳоли не кечди? Аллоҳнинг кўрсатмаларига амал қилганинг шуми?! Кошки умр ўткинчи эканини билсанг эди.

* * *

      Ҳажжож ибн Юсуф Ироққа ҳоким бўлгач, Куфа билан Басра орасидаги Восит шаҳрида ўзига муҳташам уй қурдиради. Сўнгра еб-ичиб, байрам қилиб, кейин ҳақига дуо этишлари учун одамларни чорлайди. Ҳасан жамоат жам бўлган фурсатдан фойдаланишни кўнглига тугиб, одамларга панд-насиҳат қилиш, Аллоҳни эслатиш, дунё зеб-зийнатларига ҳирс қўйишдан қайтариш ниятида Ҳажжожнинг уйига боради. Қурилган бинони кўриб, жимжимадор безаклар ҳашаматидан ажабланади. Одамлар қасрни тавоф қилишар эди. Ҳасан ниятига мувофиқ равишда оломонга деди:

      – Биз золимлар золими нима қурганини кўрдик. Албатта, Фиръавн бундан ҳам баланд ва кўркам бино қурдирганини яхши биламиз. Бироқ Аллоҳ таоло Фиръавнни ҳалок этди


Скачать книгу