ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК. Комил Синдаров

ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК - Комил Синдаров


Скачать книгу
бу сафар ҳам турли баҳоналар билан дўстига пулини қайтаришни истамаган. Мол аччиғи – жон аччиғи… Балки Луқмон олган пулига мункир келгандир. Балки «Пулни бермайман, бор, қаерга борсанг боравер», деб Самиғни жонидан тўйдиргандир. Бундай пайтда жаҳл устида дўстининг кўксига пичоқ санчганини ўзи ҳам сезмай қолиши табиий…

      – Пичоқнинг қаердан келиб қолгани аниқланганми?

      – Менимча, Самиғ пичоқни ўзи билан олиб келган, – гапга аралашди гуруҳнинг яна бир аъзоси – тезкор вакил Мухтор Азизович. – Негаки, жабрланувчининг яқинлари дорихонада бунақа пичоқ бўлмаганини айтишган. Пичоқ Самиғнинг хотини ва болаларига ҳам таниб олиш учун тақдим этилди. Улар пичоқни муқаддам кўришмаган.

      – Пичоқда бармоқ излари топилмаган, ДНК натижалари қандай бўлган?

      – Воқеа жойида, жумладан, пичоқда биологик излар – қон, сўлак, маний доғлари ва биологик материаллар, соч толалари топилмагани сабабли ДНК таҳлили ўтказишнинг имконияти бўлмаган.

      – Дорихонадан бирор нарса йўқолганми?

      – Йўқ, ҳамма нарса жойида. Ҳеч нарсага қўл урилмаган, фақат Луқмонга тегишли телефонлар йўқолган. Айтишларича, Луқмон иккита сим-карта ишлатган. Биринчисини аниқладик: ўз номига олган экан. Ундаги маълумотларни алоқа компанияси ёрдамида тиклаш чораларини кўрдик. Аммо иккинчиси кимнинг номига расмийлаштирилгани номаълум бўлгани сабабли ҳеч нарса қилишнинг имкони бўлмади.

      – Ўғли ҳам, хотини ҳам иккинчи телефон рақамини билмас эканми?

      – Билмас экан. Неча нафар одамни сўроқ қилган бўлсак, барида биринчи телефон рақами қайд қилинган. Луқмон яқинлари билан, асосан, биринчи телефон рақами орқали гаплашган. Иккинчи рақамидан кимлар билан, нима мақсадда гаплашганини аниқлаб бўлмади. Менимча, Луқмон қотил билан иккинчи телефонда гаплашиб юрган.

      – Иккинчи телефон рақамини қачон олган экан? – сўради Санжарбек.

      – Ўғлининг айтишича, олти ойлар олдин отасининг қўлида шу кичкина телефонни кўрган.

      – Самиғ ўғлини ўқишга киритиш учун Луқмонга 25 минг АҚШ доллари бергани аниқми? Исботи борми? – навбатдаги саволга ўтди гуруҳ раҳбари.

      – Самиғдан ташқари, унинг хотини ва ўғли ҳам тасдиқлаб турибди, – асослашга уринди Маъмур. – Луқмоннинг хотини, фарзандлари бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмас. Бундан ташқари, синфдошларнинг телефонларидаги бир қанча «sms» хабарларида пулни қачон қайтариш масаласида ёзишмалар сақланиб қолган.

      – Экспертиза хулосасига кўра, пичоқ Луқмоннинг кўксига чап қўлда санчилгани эҳтимол қилинган. Нима, Самиғ чапақайми?

      – Йўқ, – деди Маъмур ўнг қўлини кўрсатиб. – Биз ҳам шу ҳақда анча бош қотирдик. Экспертиза катта эҳтимоллик билан иш чап қўлда бажарилган бўлиши мумкин, деган хулоса берган. Демак, экспертлар пичоқнинг ўнг қўлда санчилганини ҳам тўла инкор этишмаган.

      – Иш ҳужжатларидан кўринишича, – Санжарбек шундай дея ёндафтарига кўз югуртириб давом этди, – пичоқ санчилган пайтда Луқмон


Скачать книгу