Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров


Скачать книгу
яратган асарларим барчаси зеру забар бўлишидан қўрқадурмен… Тағин бир нарсадан – келгуси авлодлар бандаи ожиздан ҳазар қилмасму, деб қўрқамен. Мирзо Улуғбекдай коинот сирларини очмоқни тилаган, фозилликни даъво этган мавлоно, ҳайҳот, охир-оқибат барча шоҳ, барча тахт соҳибларидай салтанатни деб, ўз пушти камаридан бўлган фарзанди билан тожу тахт талашибдур-да, деган ном қолдирмоқдан қўрқамен…»

      Романда Улуғбекнинг барча кечинмалари, туғёнлари, таваллолари мана шу қўрқинч ҳолат билан изоҳланади ва шу доира билан чекланади… У донишманд подшоҳ сифатида тахтнинг лиқилдоқ эканлигини, амиру умаро хиёнатга юзтубан кетганлигини, мутаассиб дин аҳлининг ғоят фитнакорлигини яхши билади. Улар султонга эмас, унинг шамширига бўйсунадилар ва агарчи шамшир тутувчи қўл заифлашиб қолса, дарҳол хиёнат йўлига ўтадилар. Улуғбек ўзига суянч йўқлигини ҳис қилади. Қариб путурдан кетган чоғда бу подшоҳни «эндиликда кимга инонмоқ, кимга суянмоқ даркор?» – деган савол ўртайди. Ва ёзувчи султоннинг ёлғизланиб, қурбсиз бўлиб қолган ҳолатларини ёрқин гавдалантиради. Айни чоғда адиб Улуғбек темурийзода эканлигини ҳам унутмайди ва сўнгги жанг ҳаваси қари подшоҳ қалбини оловлантирган дамларни, ундаги қатъият, иродани ҳам ўз ўрнида ёритиб ўтади. Адиб илму маърифатни жондан ортиқ суйган буюк олимнинг фожиасини чизаркан, тахт маърифатга даҳшатли тўғон бўлганлигини, булар ўртасида келиштириб бўлмас зиддиятлар ётганлигини теран ифодалаб беради. Бу жиҳатдан романда Улуғбекнинг ички монологлари жуда таъсирлидир.

      Хиёнат ва фитналар исканжасида қолган Улуғбек тожтахтдан айрилади. Жанглар ичра қўлга кирган салтанат гирдоблар ичра ғойиб бўлади. Улуғбек учун олам зулматга чумади. Лекин бу зулмат ичра у қилич билан эмас, ақл ва тафаккур билан зулмат бағрини тилиб ёруғ нур излайди. Улуғбек ўзининг энг бебаҳо хазинасини инсон ақли ва иқтидорининг ноёб намуналарини содиқ шогирдлари қўлига топширади. Ва буларни асрларга асраб қолмоқликнинг чораларини кўради. Унинг салтанатини сақлаш йўлида кўрган тадбирлари чиппакка чиқади. Лекин маърифат тақдирини ўйлаб қилган режа-тадбирлари шогирдлар томонидан амалга оширилади. Хазина авлодлар учун сақлаб қолинади. Ёзувчи асарда ўз тасвир услубидан келиб чиқиб, Улуғбекни ёрқин индивидуал хислатларга эга бўлган шахс сифатида эмас, маълум бир тарихий ҳодиса сифатида таҳлил қилади. Романда воқеалар қўзғалувчан. Улар Улуғбек қалбидан шиддат билан ўтиб боради. Шунда ёзувчи унинг юрагида қўзғалган туғёнларни кўрсатади.

      Адиб Улуғбекнинг ҳолатларига аралашмайди. Четда туриб, қаҳрамоннинг ўз ёғида ўзи қоврилишига қўйиб беради. Оқибатда Улуғбек бошига тушган уқубатлар ичра жизғанак бўлиб ёнаётган бир калава туғён бўлиб қолади. Насрда биринчи даражали ўринда турадиган эпик таҳлил эҳтиросларга бутунлай ўрин бўшатиб беради…

      Эҳтимол, шунинг учун ҳам бизнинг илгаритдан тасаввуримизда яшаб келган Улуғбекка роман ўқилгач, янги бир тасаввурлар келиб қўшилган-қўшилмаганлигини сезмай қоламиз.

      Яна қайтараман,


Скачать книгу