Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров


Скачать книгу
найлари», «Туйғулар», «Тирик қўшиқлар», «Динамо», «Олов сочлар», «Кўклам севинчлари», «Шуълалар қўйнида», «Ундошларим», «Ҳаёт вараклари», «Юрак» сингари шеъриятимизнинг байроғини баланд кўтарган, унинг умрига умр қўшган, умрлик қилган, келажагини белгилаб берган илк тўпламларни ифтихор туйғуларига тўлиб тилга оламиз. Бу адабиётимизда том янги бир чаманзор яратди. У улуғ йўлга отланган халқнинг кўкрагини баланд қилди, илҳомлантирди, ҳаётига тоза ҳаво бағишлади.

      Олтмишинчи йиллар ҳам худди ўттизинчи йиллар каби биринчи тўпламларга ғоят бой бўлди. Бир қарашда «Тонг нафаси» билан Абдулла Ориповнинг «Митти юлдуз» китоби ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўққа ўхшайди. Улар икки ўзига хос талантга эга бўлган ёш шоирнинг илк тўплами. Лекин диққат билан қаралса, уларнинг бир-биридан ўсган томонлари, бир-бирига чатишиб турган хусусиятлари, ҳамоҳангликлар бор. Бу нафаснинг якинлиги. Бу замонни англаш, замон туйғуси…

      Эркин Воҳидов, Ҳусниддин Шарипов, Азиз Абдураззоқ, Хайриддин Салоҳ, Юсуф Шомансур, Охунжон Ҳакимов, Сайёр, Гулчеҳра Жўраева, Барот Бойқобилов, Абдулла Орипов, Муҳаммад Али, Гулчеҳра Нуруллаева, Тўлқин, Ойдин Ҳожиева, Нормурод Нарзуллаев, Омон Матжон, Жамол Камол, Рауф Парфи, Ҳалима Худойбердиева… мен сезиб турибман, «ва ҳоказо»нинг сира ҳожати йўқ, чунки саноқни яна анча қувониб давом эттириш мумкин. Лекин саволга рўйхат билан эмас, рўйхатнинг моҳиятига кўра жавоб бериш керак.

      Олтмишинчи йиллар ёшлар адабиёти деганда аввало шулар ва уларнинг асарлари кўз ўнгимизга келади. Буларнинг ичида оғриган япроқлар йўқ.

      Улар лириканинг янги намуналарини бердиларми? Шеъриятнинг катта жанрларига ўзгаришлар киритдиларми? Лирикада янги шаклларни ўзлаштирдиларми?

      Улар лирикага чинакам бир самимият олиб кирдилар. Улар дунёни кенг ва мураккаб деб биладилар, тушунадилар. Уларнинг оламдан қизғанадиган ҳеч нарсалари йўқ. Бағрилари очиқ. Юраклари дўстлик ғоялари билан лиммолим:

      Ёнимда дўстларим. Аммо шу асно

      Ёдимга келади олис дўстлар ҳам.

      Қўлимдан келсайди қизғанмай асло,

      Шу завқни улар-ла кўрардим баҳам.

      Қўлимдан келсайди қизғанмай зинҳор,

      Шу боғни барчага бўлиб берардим.

      Ўзим ҳам шу боғдай бўлиб беғубор,

      Кундан-кун шу боғдай тўлиб борардим, –

      деб ёзади Азиз Абдураззоқ бир шеърида. Бу гаплар ҳам ўша олам кенг, деган тушунчадан келиб чиқади. Боғдай беғубор ва боғдай серҳосил бўлиш иштиёқи ва айниқса, мевани дўстлар билан даврада ўтириб баҳам кўргандагина тотли бўлади, деб англаш ёш шоирларимиз учун характерли бўлган фикрлардандир. Олтмишинчи йиллар ёш шоирлари ижоди учун характерли нарсалардан бири уларда Ватан билан, ватандошлар билан, ўтмиш билан, олижаноб оталар билан фахрланиш туйғусининг ғоят кучлилигидир. Шу самимий ифтихор улар ижодидан қизил ип бўлиб ўтади. Улар ижодига ўзгача бир руҳ, кўтаринкилик бағишлайди.

      Ҳаётнинг буюк нафаси улар қалбини ларзага солади, ларзадаги қалб энергияга


Скачать книгу