Жаллод аёл. Наби Джалолиддин

Жаллод аёл - Наби Джалолиддин


Скачать книгу
Рашк ёмон нарса экан. Ринат эса, фақат уни яхши кўрса керак. Акс ҳолда, ҳалигидай совғалар, муомалалар, боқишлар бўлмасди. У қизни чиндан ҳам яхши кўради. Ўзи-чи, ўзи, севги нималигини биладими? Лекин рашкни шундаям тушунолмади: у буни, бу уни яхши кўрса, бошқа нарсаларнинг нима аҳамияти бор?!.. Шуниси сирлигича қолди, чунки Казбек Бэллани ўлдирди. Рашк туфайли эмиш, қизғонган эмиш! Жела унсиз йиғлаб юборди: ўқитувчи нотўғри айтди! Эҳтимол асар ҳақида тўла гапирмаётгандир?.. Демак, «Замонамиз қаҳрамони»ни, албатта, ўқиши керак. Кутубхонада йўқ экан. Тавба, шундай катта «детдом»да айнан шу китоб топилмаса-я! Кимдир олиб, қайтариб бермаганмиш. Барибир ўқиши керак. Балки… Ҳа-ҳа, Ринатга айтади, у, албатта, топиб беради. Албатта, топиб беради. Чунки у… олдидаги дарсликнинг муқовасини силаркан, беихтиёр варақлади. Мана, Михаил Лермонтовнинг сурати. Чиройли йигит экан. Демак, муаллим тинмай таърифлаётган Печорин ҳам шунақа бўлса керак. Унда Казбек-чи? Китобни ёпиб, жилмайди. У айни дамда дарсхонада эмасди, ўзга бир оламда учиб юрарди. Ринатга айтаман, топиб беради.

      – Топиб беради! – деб юборди овоз чиқариб.

      Настя уни зимдан кузатиб ўтирар, юз, қўл ҳаракатларидан, гоҳ жилмайиб, гоҳ ҳатто йиғлаганидан ҳайратланиб ўтирарди. Унга нима бўлди, дея ўйларди ўзича, ана ўқитувчи ҳам бир-икки қараб қўйди. Унинг ҳолатини пайқади шекилли-да. Чиндан ҳам Жела ўзгариб қолди, буни сезиб юрибди. Лёняга айтганди, «Э-э, у ўзи шунақароқ», деди холос. Бу «шунақароқ»нинг дарсда бунақа ўтириши нимаси энди?!

      Настя елкаси билан Желани оҳиста туртди.

      – Сенга нима бўлди, эй-й? – деди шивирлаб. – Ўқитувчи қараяпти!..

      Жела уйқудан чўчиб уйғонгандай боқди…

      Дарс тугаши ҳамоно ошхона сари чопди. Лекин Ринат йўқ эди – қайгадир чиқибди. Қайтаркан, Турдига йўлиқди. У жилмайиб сузилди.

      – Ҳмм, Желахон, қорнинг очдими? – деди тамшаниб. Урушнинг азоб-уқубатларидан, очарчиликдан энди-энди йироқлашаётган йиллар эмасми, одамлар гап-сўзларда кўпроқ емак-ичмакга урғу беришарди ва буни табиий қабул қилишарди.

      Жела Турдининг башарасидаги маънони тушунармиди.

      – Йў-ўқ, қорним тўқ, – деди бесаранжом типирчилаб. – Ринат амаки… а йўқ, Ринат қаерда?..

      Турди унга ҳирс ила тикилди.

      – Ринатни нима қиласан, мен турибман-ку! – деди ютиниб.

      Қизнинг кўзлари уники билан тўқнашиб, эти сесканиб кетди.

      – Йў-ўқ, – дея эсанкираб, каловланди-да, – ҳа, майли, кейин келарман! – деганча дарсхона томон чопди.

      Турди иршайганча қолди…

      Навбатдаги фан қайси эди ёдида йўқ, аммо Жела боягина кечган кўйини одатдагидек ҳозирданоқ тез унутди. Барча кўниккан феъли боис тушгача борки саволларга, нигоҳларга аниқ-тиниқ жавоб берди. Настя бундан икки ҳисса ҳайратда ўтирарди. Чунки ҳалигина жиннидек туюлган жон ўртоғи, ўқитувчиларнинг сўроқларига митти қизалоқнинг ўз қўғирчоғи билан пинҳона гаплашаётгандаги ҳолатида жавоб қайтарарди. Ҳеч нарсага чалғимасди, ангорида паришонликдан асар ҳам йўқ эди. Настя енгил тортди: Лёня билиб айтган экан, Жела


Скачать книгу