Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов


Скачать книгу
хат бормийўқми, деб кўнгил учун бир оғиз сўрамагани Саидани қаттиқ шубҳага солиб қўйганди. Демак, Мирзақул нимадандир ҳадиксираяпти… Ҳайтовур, у бир гапни билади…

      Саида, қуритиб олиб қўйган тамаки япроқларидан уқалаб папирос ўрадида, уни ўтга тутантириб, сир бой бермаслик учун ўзини ўзи дадиллантириб кўрсатгандек Тўтиойларникига олиб чиқди. Мирзақул уни кўриши биланоқ отдан тушиб, чекишга хумори тутгандек, папиросни бурқситиб тортиб, эсига келган гапларни шошмасдан сўзлайверди.

      – Сен тамакининг миқтисини ғамлаб қўйган экансан, Саида! – деб мақтаб қўйди у йўл-йўлакай. – Исмоилга ҳам ундан посилка қилиб юбор. Бир чекиб, Толосни эслаб қўйсин…

      – Юбораман-ку, – деди Саида, сўзи бўғзига тиқилгандек. У яна ниманидир айтмоқчи бўлди-ю, лекин гапиришга бирор дурустроқ сўз тополмай, лабларини тишлади ва Мирзақул ҳамма гапни билади, деган хаёлда юраги “шиғ” этиб, юзлари лахча чўғ бўлиб ёнди. Ниҳоят у сабри чидамай, тутундан нафаси қайтгандек айёрлик қилиб йўталмоқчи бўлди: – Фу-ай, шунча ҳам аччиқ бўладими, эркаклар унинг нимасини яхши кўришади…

      Саида буни айтишга айтди-ю, лекин туни билан қийналиб ухлаёлмай чиқди: “Ўринли сўзладимми ёки сездириб қўйдимми? Эй Худо, ўз паноҳингда сақла! Овозимни ўзгартмасликка, юзимни қизартирмасликка қанчалик ҳаракат қилмай, барибир, уни кўрганда довдираб, тилим калимага келмай қолади… Наҳотки у сезган бўлса! Айб ўзимдан ўтди… Юрак йўқ менда, чумчуқчалик ҳам юрак йўқ! – деб ўзини ўзи койий бошлади. – Яна посилка қил дегани нимаси? Ростдан айтдимикин ёки синамоқ учунми?..”

      Мирзақул бошқа бир кун келганида ариқ бўйидаги толларни кўздан кечирди. Тўтиойдан ўпкалади:

      – Бойдали толларни ҳар йили бутаб турарди. Бу йил уларга ҳеч ким қарамабди, таналари йўғонлашиб, туппа-тузук ишга ярайдиган бўлиб қолибди. Бутаб олиш керак, шохлари ўтин бўлади, акс ҳолда улар ўсмай қолиши мумкин…

      Мирзақулнинг сўзлари Тўтиойга ёқмади шекилли, у Мирзақулга таажжублангандек қараб, оғир бир уҳ тортиб қўйди:

      – Эй, қуриб кетмайдими, бўйи ўсганда ўшанинг кимга кераги бор? Ўзи бўлмагандан кейин, тол тугул бошқа нарса ҳам кўзга кўринармиди! Колхознинг ишини ҳам битир, машоқ териб болаларни ҳам боқ! Ўликми, тирикми иккала уй эгаларидан ҳам дарак йўқ, кўзимиз тўрт бўлиб, бир амаллаб кун кечириб ўтирибмиз. – У лабини тишлаб, тескари қаради. – Сиз бўлсангиз толни гапирасиз…

      Шу пайтда Саиданинг ранглари ўчиб, баданлари жимирлашиб, ерга кириб кетаёзгандек бўлди, гўё Мирзақул унинг бетга чопиб: “Сен, Тўтиой, ўзингни Саида билан тенглаштирма, унинг эри аллақачон аскардан қочиб келиб, ғорда яшириниб юрибди!” – деб бутун сиру асрорини очиб ташлаётгандек кўринди. Саида: “Мирзақул ҳозир шу ҳақда гапиради” – деб юраги теракнинг япроғидек дириллаб, кутиб турарди, бироқ Мирзақул яна юмшаб:

      – Ундай дема, – деди Тўтиойга бафуржа сўзлаб. – Агар билсанг, инсон учун толнинг ўзигина эмас, ҳатто унинг кўланкаси ҳам керак. – Мирзақул бу сўзларни айтишга айтди-ю, хаёл суриб, негадир жаҳли чиққандек


Скачать книгу