Чернобиль таваллоси. Светлана Алексиевич

Чернобиль таваллоси - Светлана Алексиевич


Скачать книгу
биз Хиросимадаги каби ҳарбий атом вазиятига бардош бера олардик, аслида шунга тайёрланардик. Аммо ҳалокат ҳарбий ядро объектида юз бермади, биз эса ўз даврининг одамлари эдик ва бизга ўргатишгани каби совет атом станциялари дунёдаги энг ишончли объектлар эканига, уларни ҳатто Қизил майдонда ҳам қуриш мумкинлигига ишонардик. Ҳарбий атом – Хиросима ва Нагасаки, тинч атом эса ҳар бир хонадондаги электр чироқлари. Ҳарбий ва тинч атом эгизаклар эканини… шериклигини ҳали ҳеч ким фаҳмламаганди. Бизнинг ақлимиз кирди, бутун дунё ақлини йиғди, фақат Чернобилдан кейингина. Бугун белоруслар худди тирик “қора қутилар” сингари келгуси авлодлар учун ахборотни ёзиб бормоқда. Ҳамма учун.

      Мен бу китобни жуда узоқ ёздим… Деярли йигирма йил… Станциянинг собиқ ходимлари, олимлар, шифокорлар, аскарлар, кўчирилганлар, қайтиб борганлар… Чернобиль оламининг асосий мазмуни бўлганлар, нафақат ер ва сув, балки ичи ва атрофи батамом заҳарланганлар билан учрашдим ва гаплашдим. Улар ҳикоя қилдилар, жавоб изладилар… Биз биргаликда фикрладик… Кўпинча шошилдилар, улгурмай қолишдан қўрқдилар, мен ҳали улар бераётган гувоҳликнинг баҳоси ҳаёт билан ўлчанишини билмасдим. “Ёзиб олинг… – такрорлашарди. – Кўрганларимизнинг ҳаммасини ҳам тушуна олмадик, лекин барибир ёзилиб қолсин. Кимдир ўқийди ва тушунади. Кейинроқ… Биздан кейин…” Улар бекорга шошилмаган экан, чунки кўплари бугун орамизда йўқ. Аммо ишора қилишга, огоҳликка чақиришга улгурдилар…

      ─ Даҳшатлар ва қўрқувлар ҳақидаги бизга маълум нарсалар ҳаммадан кўпроқ уруш билан боғлиқ. Сталиннинг ГУЛАГи2 ва Освенцим3 – ёвузликнинг яқин тарихидаги ҳодисалар. Тарих ҳамиша уруш ва саркардалар тарихи бўлган, уруш, дейлик, даҳшатнинг ўлчови эди. Шунинг учун одамлар уруш ва фалокат тушунчаларини аралаштириб юборадилар… Чернобилда худди урушнинг барча белгилари бордек: кўплаб аскарлар, эвакуация, ташлаб кетилган уйлар. Ҳаёт мароми издан чиққан. Газеталардаги Чернобиль хабарлари батамом ҳарбий сўзлардан иборат: атом, портлаш, қаҳрамонлар… Ва бу биз янги тарихда турганимизни англашни қийинлаштиради… Ҳалокатлар тарихи бошланди… Бироқ инсон бу ҳақда ўйлашни истамайди, чунки бу ҳақда ҳеч қачон ўйламаган, у ўзига таниш нарсаларнинг ортига беркинади. Мозий ортига. Ҳатто Чернобиль қаҳрамонларининг ҳайкаллари ҳам ҳарбийларга ўхшайди…

      – Зонага илк сафарим…

      Боғлар гуллаган, ёш майсалар офтоб нурида шодумон ярқирайди. Қушлар чуғурламоқда. Шундай таниш… таниш… олам. Мияга энг биринчи келадиган фикр: ҳаммаси жойида, ҳаммаси аввалгидай. Ўша ер, ўша сувлар, ўша дарахтлар. Шакл-шамойили ҳам, ранги ҳам, ифори ҳам абадий, бу ерда ҳеч ким бирор нарсани ўзгартира олмайди. Аммо биринчи куниёқ мени огоҳлантиришди: гулларни узиш керакмас, ерга ўтириш мумкин эмас, булоқдан сув ичиб бўлмайди. Кечга яқин бир ҳолатни кузатдим, молбоқарлар чарчаган сигирлар подасини сув ичиш учун дарёга ҳай дадилар, бироқ сигирлар


Скачать книгу

<p>2</p>

1930—1959 йилларда СССР жазо органлари тизимининг бир қисми, тарихи Сталин қатағонлари билан узвий боғлиқ. (Ушбу китобдаги барча изоҳлар таҳририятга тегишли.)

<p>3</p>

1940—1945 йилларда Польшанинг Освенцим шаҳри яқинида жойлашган немисларнинг концлагерлари ва ўлим лагерлари мажмуи.