УМР КИТОБИ 3-жилд. ТОИР МАҲМУД

УМР КИТОБИ 3-жилд - ТОИР МАҲМУД


Скачать книгу
қонунларига кўра, инсон ҳаёти ҳамма вақт ҳам бир текис, силлиқ кечмайди. Маҳмуд ака умри давомида шодлик ва қувонч билан бирга, турли синовларни ҳам бошидан ўтказди. Отаси Тўхтақори ака қирқ олти ёшида вафот этгач, ўн икки ёшидан етимлик машаққати билан бирга, рўзғор юкини ҳам елкасига олишига тўғри келди, онасининг ишончи, жигарларининг суянган тоғи бўлиб, уларни касб-ҳунарли, уйли-жойли қилди. Энди барча ташвишлар ортда қолди, яйраб, тўлиб-тошиб ижод қиламан, деганида коронавирус балоси туфайли энг азиз ва яқин инсонларидан жудо бўлди. Бироқ у ҳеч қачон қайғу-аламларга таслим бўлмади. Бунга унинг мустаҳкам иродаси, юрагини, қалбини тўлдириб турган иймон нури йўл қўймади.

      Дилнинг туморидир иймоннинг нури,

      Жоннинг жамолидир иймоннинг нури.

      Тилдаги тўғри сўз забоннинг нури,

      Маҳмуд, Ҳақни таниб ҳур бўлар одам,

      Кўнгил осмонида нур бўлар одам.

      Чиндан ҳам, Ҳақни таниган инсон ҳеч камлик кўрмагай, эзгу ниятларига албатта етгай.

      Чин маънода адабиёт мухлисларининг, халқимизнинг меҳри ва эҳтиромини қозонган, табаррук 70 ёшга – донишмандлик ва камолот фаслига катта адабий хирмон билан кириб келаётган устоз шоиримизга сўнмас илҳом ва эл-юрт муҳаббати ҳамиша йўлдош бўлишини тилаб қоламиз.

      Хайриддин СУЛТОН

      БУ ҲИКМАТЛАР

      БОБОМЕРОСДИР…

      Неки айтсам, ёниблар айтдим,

      Аввал ўзим қониблар айтдим.

      Ақли ҳушнинг баридан тутиб,

      Ақли тилдан тониблар айтдим.

      ВАТАН ДЕСАМ

      Ватан десам, кўнглимда кўз очган булоқлар бор,

      Ватан десам, жонимда порлаган чироқлар бор,

      Ватанга садоқатда минг битта сўроқлар бор,

      Шукрким, бошимизда мусаффо, тиниқ осмон,

      Жонажон Ўзбекистон, омон бўл, мангу омон!

      Деҳқонин тилагида буғдойи бошоқлаган,

      Чўпони қир султони, қўзиси қўшоқлаган.

      Сочига рўмол сириб, эгатни тароқлаган –

      Ўзинг онам, ягонам, меҳри дарё, меҳрибон,

      Жонажон Ўзбекистон, омон бўл, мангу омон!

      Бахт тилаб, бахтиёрдир, тилагидан нур топган,

      Яхшилик қилиб, яйраб, юрагидан қўр топган,

      Худо берган сарбонин, зўр танлаган, зўр топган,

      Қардошга қучоқ очган, ётга ҳам ширин забон,

      Жонажон Ўзбекистон, омон бўл, мангу омон!

      Эзгу ният, эзгу иш, инсон қадри, ғояси,

      Тинчлик, дўстлик тоғидир байроқ тиккан қояси,

      Бу элдан мангу йироқ, ёмонликнинг сояси,

      Ҳам ҳавас, ҳам ҳайратда боқмоқда бугун жаҳон,

      Жонажон Ўзбекистон, омон бўл, мангу омон!

      Илму ҳикмат ушбу кун тоғдек таянчи эрур,

      Ўзбек халқи юрт бузмас – озод, обод юрт қурур,

      Ҳар бир тилда шукрона, ҳар бир дилда завқ, сурур,

      Ёшларинг


Скачать книгу