ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд. ТОИР МАҲМУД
Рости, бу ҳақда ўйлаб кўрмаганмиз. Аммо шундай сўзлар борки, тилга олсанг кўнгилда меҳр гуллайди. Чеҳрангда офтоб юз очади. Она, Ватан, фарзанд сўзлари ана шундай сўзлар тоифасидан. Бу сўзларни ўз ўрни, ўз қадри, ўз салобати бор. Киши онасиз дунёга келолмаганидек, Ватансиз яшаши ҳам мушкул. Фарзандсиз одам ғарибу нотавон.
Уяси бузилган қушларни кузатганмизсиз? Бузилган уя атрофида чарх уриб чирқиллашади. Шу боис ҳам халқимизда «қушнинг ҳам уяси бузилмасин», деган ибора бор. Шунинг учун ҳам боболаримиз, момоларимиз дуога қўл очганларида аввало элу юртга тинчлик, омонлик тилашади.
Киндик қонинг тўкилган тупроқдан узоқларда, Ватандан йироқда яшаш елкангга тоғ ташлаб қўйилгандек оғир, Бу абадий армон деган сўз. Ўз Ватанингда озод ва ҳур яшаш инсоний бахтнинг аввали. Мана шу бахтга мушарраф бўлган одамларга қолган эшиклар осон очилади. қолган орзулар ушалишига умид уйғонади.
Шукурким, биз бугун асрий орзуларимиз ушалганини, мустақиллигимизнинг 18 йиллигини байрам қиляпмиз. Йигирма йил тарих солномасида катта рақам эмас. Аммо бу йилларда республикамизда амалга оширилган ишлар, улкан бунёдкорликлар салмоғи билан ўлчанса, асрларга татигувлик ўзгаришлар содир бўлди.
Бугун Ўзбекистонимизнинг ҳар бир гўшасида қадамлаб юрган кишининг кўзи қувончдан порлайди, дилида ғурур уйғонади. Кишига ифтихор бахш этувчи маданий, маърифий бинолар, спорт иншоотлари, намунавий лойиҳа асосида қурилган уйлар. Замон талабига мос мактаблар, касб-ҳунар коллежлари. Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримовнинг оқил, доно сиёсати боис бугун Ўзбекистонимиз ривожланган давлатлар сафига қўшилмоқда. ғалла, нефть, пахта мустақиллиги, оғир, енгил саноатимиздаги тараққиёт – барча-барчаси ҳурриятимиз ато этган имкониятлар туфайли албатта.
Маънавият пойтахтдан бошланади десак хато бўлмас. Чунки ҳар бир катта-кичик гўшаларнинг ўз маркази бўлади. Маданий-маърифий иншоотлар шу марказда қад ростлайди.
Шу маънода бугунги Тошкент шаҳрини маърифат маскани, улуғлик, буюклик маскани дейиш мумкин. Чунки бугун пурвиқор пойтахтимизга нафақат республикамиз аҳли, балки бутун дунёдан ҳавас билан келувчиларнинг қадами узилмайди. Боиси Тошкентимизга хуш ниятда келгувчилар ўзи истаган масаланинг ечимини топади. Илм ва адабиёт, санъат аҳли ҳамда ишбилармонлар, тадбиркорлар, бизнесменларнинг ҳамкорлиги учун барча шарт-шароит муҳайё.
Айни пайтда пойтахтимиздаги салобат, ўтган йигирма йил мобайнида амалга оширилган ишлар кўлами, ободлик, гўзаллик, улуғворлик, бунёдкорлик ақлни лол қилгувчи даражада. Юз марта эшитгандан бир марта кўрган маъқул, дейишади. Тошкент шаҳрини бир бора кўрган инсон эса унинг асири бўлиши ҳам ҳақиқат.
Бу маърифат масканида камол топган минг-минглаб ҳамюртларимиз эндиликда Тошкент деса тилидан бол томади. Сурхондарё ёки Бухоронинг, Хоразм ёки Фарғонанинг чекка қишлоқларида туриб ҳам хаёлан, қалбан шу муқаддас гўшага таъзим қилади, тавоф этади. Чунки бу она шаҳримизда, унинг ўнлаб олий ўқув юртларида минглаб ёшларимиз илму ҳикмат соҳиби бўлдилар. Ватаннинг ифтихорига айландилар, байроғини бошда тутдилар, шаънини дунёга достон қилдилар.
Унинг бағрида не-не азизу авлиёлар, ҳикмат, маърифат, санъат ахли абадий қўним топган. Уларнинг руҳи бугун мустақиллик халқимизга ато