МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ. ҲАМЗАТОВ РАСУЛ

МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ - ҲАМЗАТОВ РАСУЛ


Скачать книгу
овулида ёшлар ташкилоти сардори, Хунзах овулида муллачилик қилиши мумкин экан-да. Китобда ҳам шундай қилиши мумкин демоқчимисизлар? Йўқ, йўқ ва яна йўқ! Ғоя – бу байроқ! Ва уни кўз тушмайдиган жойга қўйиб бўлмайди. Байроқни ҳамиша баланд кўтариб юриш керак, токи одамлар унинг орқасидан эргашсин.

      – Агар сенинг гапингни ким инкор этса, майли, унга хотини хиёнат қилсин, – дея гап бошлади яна ўша ёшроқ вазир. – Сен истаяпсанки, байроқ алоҳида жойда турсин, унга қараётганлар алоҳида жойда туришсин. Яъни, сен ғоя юракдан, кўнгилдан бошқа жойда бўлишини истаяпсан. Сен уларни икки аравага ўтқазмоқчисан. Бу аравалар бошқа-бошқа йўллардан кетиб қолишса нима бўлади? Сен айтаяпсанки, одам авар ҳам эмас, доғистонлик ҳам эмас, мамлакат фуқароси бўлса бас. Масалан, мен аварман, доғистонликман, шу билан бирга мамлакат фуқаросиман. Ахир, бу тушунчалар бир-бирини сира инкор этмайди.

      Тўғри ҳамма йўллар Кремлдан бошланади. Мен ҳам бу фикрга тўлиқ қўшиламан. Лекин мен учун дунё ўз уйимдан ҳам, уйимнинг остонасидан ҳам, овулимдан ҳам бошланади-да. Кремль ва овул, бахтли келажак ғояси ва она юрт туйғуси, булар – қушнинг икки қаноти, пандурнинг икки тори.

      – Ўзи битта оёқда ҳаккалашимиз шартми? Китобга иккинчи ном ўйлаб топайлик, у ичидаги мазмунини ифода қилсин.

      Қайга бормай она юртимга ўхшаш жиҳатларни излайман. Ҳиндистонга сафар чоғимда ҳам Доғистон ҳақида ўйладим. Бу мамлакатнинг қадим маданияти ва фалсафаси сирли овозда она юртим ҳақида шивирлади. Менинг бу гапларимга ишонсангиз бўлади, чунки эндиликда дунёнинг ҳамма жойида Доғистон ҳақида эшитиш мумкин. Шундай замонлар ҳам бўлган «Доғистон» сўзи кимсасиз дара ва чўлларда акс садо берган. Эндиликда бу сўз бутун мамлакатда, дунёда жаранглаб, миллионлаб юраклардан жой олди.

      Мен Доғистоним ҳақида Непалдаги йигирма иккита шифобахш булоғи бор будда ибодатхонасида ҳам ўйладим. Аммо Непал мисоли сайқалланган олмос, шу боис уни Доғистон билан қиёслай олмайман. Чунки Доғистон олмослари билан эндигина бир неча ойна кесилди.

      Мен Доғистоним ҳақида Африкада ҳам ўйладим. У менга чорак қисми қиндан суғурилган ханжарни эслатди. Бошқа мамлакатлар – Канада, Чили, Англия, Испания, Японияда бўлганимда ҳам Доғистоним ҳақида ўйладим, улар ўртасидаги ўхшашлик ва тафовутларни изладим.

      Кунлардан бир куни, Хорватия бўйлаб қилган сафарим чоғида Адриатика денгизи соҳилидаги Дубровник шаҳрига бордик ва бу шаҳар мени ҳайратга солди. Бу шаҳардаги уй ва йўлаклар дарадаги қояларни ва тоғ сўқмоқларини эслатарди, ҳар жойда тошли майдончалар бор эди, уйларнинг эшиклари худди ўйилган ғор оғзига ўхшаб кетарди. Ўрта асрларга хос бу уйлар ва ёдгорликлар қаршисида замонавий бинолар қад ростлаганди.

      Бутун шаҳар бизнинг Дарбандга ўхшаб тошлар билан ўралганди. Тор йўлакларда деворларни ушлаб, тошли зинапоялардан юрдим. Девор бўйлаб бир хил масофада миноралар қурилганди. Ҳар бир минора тепа қисмида инсон кўзига ўхшаш икки шинак бор эди. Гўё бу миноралар имомнинг муттасил қўриқчилик қиладиган сергак муридларига ўхшарди.

      Мен


Скачать книгу