МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ. ҲАМЗАТОВ РАСУЛ

МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ - ҲАМЗАТОВ РАСУЛ


Скачать книгу
халқнинг, битта мамлакатнинг вакили эмасман. Мен барча халқларнинг, барча мамлакатларнинг ва умумшеъриятнинг вакилиман. Ҳа, мен – шеъриятман. Мен – қуёшман, бутун сайёрага нур таратувчи. Мен – ёмғирман, она замин ташналигини қондирувчи, унда қайси миллат яшаётганига эътибор ҳам бермайман. Мен – дарахтман, Ер шарининг ҳамма жойида бир хил гуллайдиган.

      У шундай деди ва минбардан тушди. Кўпчилик уни олқишлади. Мен ўйга толдим. Чиндан ҳам у ҳақ, биз шоирлар бутун дунёга жавобгармиз, аммо ўз тоғликлари номидан гапира олмаган одам, бутун дунё номидан гапира оладими? Назаримда, у ўзи туғилган юртдан кетиб ўзга мамлакатда уйланган ва қайнонасини она деган одамга ўхшайди. Тўғри, ҳамма қайнонасини ҳурмат қилиши керак, лекин бари бир она она-да!

      Агар сендан кимлигингни сўрашса, барча маълумотларинг ёзилган паспортингни кўрсатишинг мумкин. Агар халқдан кимлигини сўрашса, у шундай ҳужжат ўрнига ўзининг олимини, шоирини, рассомини, бастакорини, сиёсий арбобини, саркардасини кўрсатади.

      Ҳар бир одам болалигидан ўз халқининг вакили бўлиш учун дунёга келганини билиши ва шу вазифани зиммасига олишга ўзини тайёрлаши керак.

      Одамга исм, бўрк ва қурол берилади, чақалоқлигидан бошлаб унга алла айтиб она тилига, ўз юртига меҳр сингдирилади.

      Мени тақдир қайси жойларга олиб бормасин, туғилган юртимнинг, тоғларнинг, отни эгарлашга ўргатган овулнинг вакили эканимни унутмайман ва ўзимни ўша жойларда Доғистоннинг махсус мухбири сифатида сезаман.

      Доғистонимга эса, умуминсоний маданиятнинг махсус мухбири, бутун мамлакатнинг, бутун дунёнинг вакили сифатида қайтаман.

      Она юртим ҳақда ҳали очунга,

      Ўзим хоҳлагандай куйлай олмадим.

      Эга бўлсам ҳамки тўла хуржунга,

      Ундаги борини тўкиб солмадим.

      Она тилимдаги янгроқ қўшиқни,

      Жаҳон узра мағрур бошлай олмадим.

      Елкамга ортилган зил-замбил юкни,

      Хавотирдан ерга ташлай олмадим.

      Уйимиз томида давра қурамиз ва овулдошларим мендан сўрашади:

      – Узоқ элларда ўзимизнинг одамларни учратмадингми?

      – Ўзга юртларда зерикмадингми, овулимизни соғиндингми?

      – Ўзга мамлакатларда бизнинг борлигимизни, шу заминда яшаётганимизни билишадими?

      Мен уларга жавоб бераман:

      – Улар биз ҳақимизда қаёқдан ҳам биларди, агар биз ўзимизни ҳали тўла билмаган бўлсак. Биз миллион кишимиз. Доғистоннинг тошлоқ тоғлари орасидамиз. Миллион киши ва қирқдан зиёд тил…

      – Биз ҳақимизда мана сен гапир, ўзимизга ҳам, ўзгаларга ҳам, дунёда яшаётган барча одамларга ҳам. Неча асрлар бизнинг тарихимизни аждодларимиз ханжар ва қиличлар билан ёзишди. Энди одамлар қоғоз-қаламни ўйлаб топишди. Агар сен Цада овулида туғилиб, ханжар ва қиличларда ёзилган тарихимизни қалам билан қоғозга ўтказмасанг, бу ишни сен учун бошқа одам қилмайди.

      Сара фикрларингни уюр қил, ундаги отлар чопқирликда бири-биридан қолишмасин. Кейин бу уюрни оппоқ қоғоз яйловига эркин қўйиб юбор. Майли, фикрларинг


Скачать книгу