МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ. ҲАМЗАТОВ РАСУЛ

МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ - ҲАМЗАТОВ РАСУЛ


Скачать книгу
эмасман, балки Доғистон ҳақидаги тасаввурларим бошқаларнинг Доғистон ҳақидаги тасаввурларидан фарқ қилади демоқчиман холос.

      ХУЛЛАС, қарорим қатъий. Китобимнинг муқовасига «Менинг Доғистоним» сўзлари ёзилади.

      Қароримни эшитиб, вазирлар анжумани бир муддат сукут сақлади, ҳеч ким эътироз билдирмади. Бирдан шу вақтгача жим ўтирган вазир турди ва минбар сари йўл олди.

      – Менинг Доғистоним. Менинг тоғларим. Менинг дарёларим. Нима ҳам дер эдик, ёмон эмас. Талабалар ётоқхонасида ёшлик даврида яшаш яхши. Кейинчалик одамнинг ўз уйи, ўз ҳовлиси бўлиши керак. Аммо «менинг уйим» дейиш билан иш тугамайди, бу уйнинг ўчоғида ўт ёниб туриши зарур. «Менинг бешигим» деган сўз ҳам ҳеч нарсани англатмайди, аввало бу бешикда чақалоқ ётиши керак. «Менинг Доғистоним» деб ёзгандан кейин унда Доғистон тақдири, бугунги куни бўлиши шарт. Доғистонлик машҳур шоир Сулаймон Стальскийнинг ҳикматли мисралари ҳаммамизга маълум. Мен ҳозир айтмоқчи бўлган гапни ҳам у илгарироқ шеърларида ёзиб қўйган. У шундай деб ёзганди: «Мен фақат лезгин, Доғистон, Кавказ шоири эмасман. Мен – ўз давримнинг шоириман. Мен шу катта мамлакат эгасиман». Ҳа, оппоқ соч-соқолли Сулаймон шундай деб айтган. Сен эса бизга битта фикрни таъкидлаяпсан: «Менинг овулим, менинг тоғларим, менинг Доғистоним». Бу гапларингдан кейин мен учун дунё Доғистондан бошланиб, Доғистонда тугайди деб ўйлаш мумкин. Дунё Кремлдан бошланмайдими? Сенинг қўйган номингда мен шуни кўрмаяпман. Сен кўкрак қафаси яратгансану, унинг ичига юрак қўйишни унутгансан. Сен кўз яратгансану, унга кўриш сезгисини беришни унутгансан. Кўра олмайдиган кўз узумсиз ток новдасига ўхшайди.

      Ёрқин ўхшатишларни айтган учинчи вазир қалин ҳикматли китоблардан иқтибослар кўчирилган қоғозларни қўлтиқлаганча ўз жойи томонга йўналди. У судья ҳукмни ўқиб эшиттиргандан кейин гапиришга ҳожат йўқ, худди шундай мендан кейин бошқаларга айтадиган гап қолмади, дегандай ҳамкасбларига назар ташлади.

      Шу пайт минбарга анжуман қатнашчиларидан яна бири отилиб чиқди. У жўшқин, қувноқ ва бошқаларга нисбатан ёшроқ эди. У ўз нутқини шеър ўқишдан бошлади.

      Агар одам ўтирса фақат,

      Билиб бўлмас у соғми, чўлоқ.

      Агар одам уйқуни урса,

      Билиб бўлмас қандайдир кўзи?

      Агар одам туширса овқат,

      Билиб бўлмас у мардми, қўрқоқ.

      Агар одам доим жим турса,

      Билиб бўлмас, асли ким ўзи?

      – Бу билан мен нима демоқчиман? – давом этди у. – Албатта, китобда ғоя бўлгани яхши. Бу ҳақда мендан олдин чиққан нотиқ гапириб ўтди. Лекин ҳаётда шундай ғояпараст одамлар борки, уларнинг ғояга ҳам зарари тегади. Шу ўринда мен сизга Итля овулидан чиққан Михаил тўғрисида сўзлаб бермоқчиман.

      Анжуманда сўзлаш учун вақт белгиланмагани учун нотиқ бемалол Михаил ҳақидаги ҳикоясини бошлади.

      Хунзах тумани партия қўмитасида Михаил Григорьевич Гусейнов деган отбоқар ишларди. Аслида, унинг номи Михаил эмас, Муҳаммад эди. Фуқаролар уруши даврида у қайгадир кетди ва туғилган овулига


Скачать книгу