НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ

НАМОЗШОМ ХАЁЛИ - Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ


Скачать книгу
бигиз қилиб қулоқларига тиқди. Барибир эшитилаётгандек эди. Янаям қаттиқроқ итарди.

      … йўқ…. Қайтага баттарроқ-ку! Нима қилиш керак?

      Машина кескин чайқалди. Боши темир панжарага урилди. Кўзларидан уч-қунлар сачради. Беихтиёр инграётиб, лабини қаттиқ тишлади.

      … ҳой-наҳой, қонатвордимо-ов!

      Лабларини сийпалади. Кейин, бошини чангаллаб, ғужанак бўлиб олди.

      … нима қилиш мумкин? Умуман, қутулишнинг чораси?.. Ўтган гал!.. Нима, элтиб қамаб қўйишадими энди?

      Ўтган гал бетайин тергову беаёв қийноқлардан сўнг: билиб қўй, янаги сафар пачакилашиб ўтирмаймиз, дейишган эди.

      … чиндан ҳам… Тиқиб қўйишади шекилли. Мана, темир қафас, юракни тирнаётган, йўқ… бурдалаётган йиғи товуши. Буям бир жазо усули-да! Ифлос-ларнинг ўйлаб топганини… Чидаш… чидаш керак. Ҳали бундан ҳам оғирроқ-лари, бундан ҳам баттарроқлари… Лекин, нима учун ахир? Бировга нимадир берган ёки олган бўлсам ҳам гўрга эди-я!.. Агар у одам олган бўлса, бировлардан олгандир, мендан… Йўқ, ҳатто, таъма ҳам қилган эмас ахир. Уф-ф, йиғи то-вуши эзворди-ку!.. Қоронғилик… Ингроқ йиғи товуши… Уф-ф-ф!

      Қоронғилик ингроқ тишлари билан ҳам миясини, ҳам кўксини ғажиёт-гандек, лекин айни кезда юраги беадад куйишмоқда эди. Хўрлиги келди. Нимадир бўғзига қадалди. Қошлари орасидан олдинма-кейин икки томчи тер чап кўзига томди. Бўғзига ниманингдир қадалганигами, нафаси сиқилди. Ал-лақачон кўйлаги тердан жиққа ҳўл бўлган эди.

      … оғриқ… Қизиқ, шу тобда кўпроқ азоб бераётгани миямми ё юрагимми – қайси бири? Ёки?..

      Қаери аёвсиз оғриётганлигини аниқ билолмади. Лекин, ўлгиси келаётгани чин эди.

      Бир маҳал, машина секинлаша бошлади.

      … хайрият-э! И-и, нега суюнаяпман ўзи? Ҳадемай қийноқ… Нима, яна?.. Уф-ф-ф, чидаёлармиканман-а ?

      Ниҳоят, машина тўхтади.

      Тарақлаб эшик очилди.

      Бирдан кўзлари қарақди. Энгашиб, темир қафас рўпарасидаги майдончага чиқди. Киприклари пирпиради. Аччиқ терданми, кўзлари жиққа ёш эди, ҳов-лида – тарвақайлаган тут соясида – давра олиб турган бир тўп миршаб кўзлари-га хаёлий соялар каби хира кўринди.

      Пешин.

      Жазирама.

      Қуёш тобора қиздирмоқда.

      Сочлари орасидан, пешонасидан сизиб кўзларига, юзларига, бўйнига сирға-лаётган терларни артмоқчи бўлди. Лекин, айни ўша тобда шартта ёшроқ мир-шаб билагидан ғижимладию, кескин силтаб пастга туширди. Қўлига кишан ур-ди. Елкасига нуқиб:

      – Ўтинг, Холов! – деди, дағалроқ овозда. – Серрайманг.

      Янаям хўрлиги келиб, Мўмин Хол:

      – Қотил ё хоин эмасман-ку! – деди. – Нима учун кишан солдингиз қў-лимга?

      – Бизга шундай буюрилган. Гапирилмасин!

      … овози бунчаям таниш – ким бўлдийкан?.. Буюрилган, дейди-я, энағар! Буюрилса, ўйламай-нетмай, отасининг ҳам кўкрагига қўрғошин жойлашдан қайтмаса керак. Ўйлашга ҳақи йўқ.. Ўйлаш ҳуқуқидан


Скачать книгу