НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Лекин дамба-дам Бакир мудирнинг кўзла-рига ижирғаниб-ижирғаниб қарагиси келса ҳам, қарамади: худди ёмон бир ниманидир билиб қолганлигини сездириб қўядигандай туюлаверди.
Эртасига эса эрталабданоқ кечагиданда баттарроқ бир ғавғога йўлиқди: коти-ба худди кечагидай, Пўлат Ҳакимович чақираёптилар, дедию, Султонбойнинг саволчан назарига жавобан бу гал лабларини муччига чоғлагандай чўччай-тириб, жоду кўзларини бежо ўйнатганча, бошини чайқади:
– Вот што, писаржон, билиб қўй: аввал ўлмаган бўлсанг ҳам энди ўласан!
Султонбой гангиброқ эшикни очди.
Эшик очилар-очилмас, Пўлат Ҳакимович:
– Роса хуноб қилдинг-ку, сан бола, а?! – деди, сан-санлаб. Ва, оғир ўрнидан турди. – Муди-ринг билан келишолмаётганингни, кеча мандан эшитган аччиқ гапларнинг аламини бундан олмоқчи бўлдингми? – Шундай деб, Пўлат Ҳаки-мович столи устидаги бир тахта қоғозни Султонбой томонга шағиллатиб сурди. – Ўйлаб қилаяпсанми, белинг синади-я, бола!..
Султонбойнинг кўзларидан тирқираб ёш чиқиб кетаёзди: катта харита-жад-вални ҳафта давомида ишлаб-чизиб, ниҳоят, кеча тугатганган эди. Кечагина!.. Энди унинг қондай шафақранг бўёққа бўялганлигини кўраркан, ногаҳон ши-линган яра каби юраги жизиллаб ачишмоқда эди. Қурисин деб, стол устида қолдириб кетганига қаттиқ афсусланди:
– Ким… ким бундай қилди? – деди, лаблари пир-пир учиб. Ва, ўша аснода, Бакир мудир кўзига пусибгина кўринаётгандай туюлди: ў ш а н и н г кирдико-ри бу!.. – Сиз қаердан олдингиз буни?
– Ий-э?!. – деди Пўлат Ҳакимович. – Сан билмайсанми ҳали?..
Султонбой аранг аламини ичга ютиб, ётиғи билан тушунтирди, бу қилғилик ҳам мудирнинг иши эканлигини айтди; ҳатто, онт ҳам ичди.
Бироқ, Пўлат Ҳакимович ишонмади:
– Йўқ, бўлиши мумкин эмас, – деди.
– Майли, манга ишонмасайиз, ман кета қолай, Пўлат ака, – деди Султонбой, ахийри дилтанг, паришон ортига тисарилаётиб. – Калхозимда ишлайман бориб.
– Шошманг! – деди Пўлат Ҳакимович, энди сизлашга ўтиб. – Бўшаб кетишни хаёлингизгаям келтирманг. Кадрлар қўнимсизлигига чек қўйиш – бизнинг вазифамиз. Партиямизнинг, ҳукуматимизнинг сиёсати шу!.. Яқинда сизга квар-тира берамиз.
– Раҳмат, – деди Султонбой. – Манга жавоб бераверинг, Пўлат ака.
– Гапимни ерда қолдирганни ёмон кўраман, – деди Пўлат Ҳакимович, ўрнига ўтириб. – Жиззакилик қилманг. Таблицани ҳафтанинг охиригача янгитдан чи-зиб-битказиб, ўзимга топширасиз. Боринг… Бургага аччиқ қилиб, кўрпа куйдир-майдилар.
Султонбой бир қулоч энликдаги катта-тахта қоғозни қувурча қилиб ўраган кўйи, қабулхонага чиқди.
Котиба, тағин кўзлари ҳамишагидай бежо чақнаб, дик этиб ўрнидан турди-да:
– Ну, писаржон, гавари-же! – деди.
– Не чево гаварит, – деб, Султонбой хушлар-хушламас, фақат ўзигагина аён маънода котибага шавқсиз, лекин бир қадар сирли кулимсираб қўйди: кўзимга камроқ кўрин лекин!.. – Тушундингми?..
Гарчи анави офатижонга чор-ночор кулимсираган эса-да, ишдан кўнгли қол-ганигами, ҳайё-ҳуйтлаб қишлоққа кетвориш фикри ҳамон хаёлини тарк этма-ётган эди. Хомуш…