НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
мудир қоғоз халтачани қўшқўллаб оларкан:
– Ўҳ-ҳў-ў, бу жуда кўп-ку, укам! – деди. Раҳмат демади.
Султонбой мудирига: нима, бу санинг миннатдорлигингми, ношукр, деган-дай бир қаради-да, индамай, жойига ўтди. Ўтирди.
Ўша аснода Бакир мудир халтачадаги бори сабзини столга тўкдию:
– Иби, нима бу, укам?! – деди, қошларининг ўртасига ғуррадай тугун тушиб. – А-а?
– Савзи, – деди Султонбой.
– Кўраяпман – сабзи! – деди Бакир мудир. – Лекин, буларнинг бари эркак-лаган сабзи-ку!
Бош бармоқдан йўғонроқ, ўрта бармоқдан узунроқ бир талай сабзининг орасида биттаям мушак сабзи йўқ эди.
Йигитлар бир-бирига: боплаптими, азамат, дегандек, бир стол устидаги саб-зиларга, бир Султонбойга қараб қўйишди.
Султонбой эса:
– Қизталақ, чорбозорчи мани алдапти-да, – деди. – Алмаштириб ке-лайми?
Беихтиёр йигитлар: рост айтаяптими, дегандай тағин Султонбойга бирров кўз югуртирдилар.
Бакир мудир эса Султонбойнинг марҳаматига парво қилмай, ғаладонидан их-чамгина пичоқни олиб, сабзилардан йирикроқ бирини тозаламоққа тутинаркан, боягидай узоқ кекириб:
– Ҳўй, йигитлар! – деди. – Сизлар ҳам мазасини кўринглар қани.
Йигитлар раҳмат айтишди.
… энди манга иш буюрмайди, – деб ишонган эди Султонбой. – Яхши бўлди – қутулдим!..
Бироқ, бир маҳал, Бакир мудир:
– Э, эсим қурсин! – деди. – Дойим ёнимда сўдам бўларди, бугун тугаб қолганини қаранг-а!.. Султонбой – укам, хизмат бўлмаса, яна бир зинғиллаб, дорихонадан манга ошсўда келтириб берасиз-да, а? Эркак сабзини сўдага булаб емасам… Ана, дорихона шундоқ рўпарамизда. Майлими, малол келмайди, а?
… э, бу қанақаси ахир?! – Султонбой энсасини қашиди. Йигитларга, – ҳар иккалови ҳам мийиғида кулимсимоқда эди, – қарамоққа юраги безиллаб, паришон ўрни-дан турди. – Ҳе сани ўша жиғилдонингга!..
* * *
Биринчи куниёқ Султонбой ишдан хомуш, ҳатто, бир қадар дилтанг кай-фиятда қайтди.
* * *
Нечанчи куниямдир, уйқуга ётаётиб беҳаловат ўйлайверганиданми, эрталаб уйқудан уйғонар-уйғонмас, кечмиш воқеаларни узуқ-юлуқ, хира тасаввур қилган кўйи, тағин узоқ тўлғаниб ётди: қачон… қайерда хато қилди? Хатоси ни-ма ўзи?
… хай, шу ишга бормасам-чи? – деб ўйлади, ўша аснода. Шуни ўйлагани ҳамоно, қишлоғи кўзига кўриниб кетгандай туюлди. Қишлоғи дунёнинг гадой топмас бир овлоғида бўлсаям ўлгудай яхши кўради, лекин далада куну тун чанг ютиб, қамчинидан қон томгудай раисдан дакки-дашном эшитиб аграномлик қилиш… – Азоб-э! – деб юборди овоз чиқариб. Бир куни, ўзи кўрган, қулоғи билан эшитган – бир бригадирни раис: сани онангни эшшак… эмсин, деб сўк-кан, бу ҳам етмагандек, қаҳр билан кетига тепган. – Азоб ҳам гапми, турган битгани хўрлиг-э!.. Ишга боришим керак: барибир, Бошқарма – Бошқарма-да!..
Ахийри, чала-чулпа нонушта қилган бўлиб, ишга йўл олди.
Кунлар ўтавераркан.
Аттангки, кўнгилда – на ҳаяжон, на бир йилт этган нур!.. Гоҳо, ҳалитдан ўзини минг йиллар яшаб қўйгандай