НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
гўзлариннан ёш чиқарворган шовладан кўра мазалироқ экан, – деди. – Яхши… яхши!
– Ошпазимиз мактаб кўрган йигитлардан, – деди Раҳимов. – Матжон ошпаз-нинг шогирди. Қўли дим ширин.
– Аввалгисини нишаттингизлар?
– Искандар сосойнинг ихтиёрина ўтказвордик.
Биринчи маъқул маъносида бошини ирғаб:
– Ҳм-м, – деди. – Сиз ҳам эшитгансиз, Раҳимов: “Галинбийимнинг паловини ширин қилган оғамнинг бозорлиғи”, деган экан биров,. Гап – масаллиқнинг хомталош этилмаслигида!.. – деб, Биринчи жиддият билан сўради: – Кўчма бай-роқни ала киритиш ниятларингиз борми, Раҳимов?.. Начун тўртинчи ўриндан ҳеч кўтарилолмаётирсизлар?
Ҳар беш кунлик натижаларига кўра, ҳашарчи-теримчиларга ҳақ тўланиб, Байроқ топширишда ҳам шунга амал қилинса, албатта биринчи беш кунликдаёқ байроқдор бўлишларига Биринчини ишонтириб, Раҳимов:
– Шуни йўла қўйиб берсангиз, дим яхши бўлар эди, ёшулли, – деди.
– Начун беш кунлик?
– Ҳар беш кунда ҳақ тўланса, болаларнинг қизиқиши кучаяди-да, айниқса бизникиларнинг!.. – деди Раҳимов. – Биласиз, етимакларнинг меҳр-мурувватга қарашлари бошқача. Нима, биз улардан каммизми, деб байроқдорликка интила-верадилар-да!… Кейин, ҳар килосина ҳеч бўлмаса, йина беш тийин қўшилса?.. Ёғин-сочинли кунлар яқинлашаётир.
– Ҳозир қанчадан олаётирсизлар?
– Ўн тийин, – деди Раҳимов. – Ҳадемай, иккинчи терима тушамиз.
Гўё Раҳимов ўн тийинни менсимаётгандай туюлдими, Биринчи:
– Ўн тийин деганимиз – битта яхши кулча-ноннинг баҳоси, Раҳимов, – деди. – Учинчи… тўртинчи теримдан кейин яна ўн тийин қўшса бўлар. Ҳозирча беш тийин?.. Да-а-а!.. – деб, Биринчи ўйчан бош ирғади. – Яхши, эртадан ҳар кило-сина беш капак қўшилади… Демак, биринчи беш кунликда байроқдор бўласиз-лар?
Кичкинтойларининг ёрдамига ишондими, Раҳимов:
– Бўламиз, ёшулли! – деди. – Фақат, илтимос, мукофотга кийим-кечак эмас, бизга сигир бўладиган ғунажин ёки сигир берсалар? Сизнинг ёрдамингиз билан мавсум охиригача бир-иккита сигирли бўлвосак… Буям бир умид-да, ёшулли.
– Яхши, – деди Биринчи, Раҳимовнинг талабини маъқуллаб. – Сиз аввал Бай-роқни ала киритинг. Сигир масаласини ҳам, сигирларингиза ем-хашак масала-сини ҳам биз ўзимиз сизга ҳал этиб берамиз.
Охирги марта жигар қонидай қип-қизил гилам тўшалган кенг-мўл, узундан узоқ хонадан дилтанг, карахт алфоз чиқаётиб, ёноқларидаги қорамтир доғла-рини, ҳатто, мойупоям бекитолмас Зийнатнинг гўрига йўлакай дилида ғишт қалаган кунидан бери Раҳимов Биринчи билан кўришмаган – бинобарин, бун-дай ҳамсуҳбат бўлиш насиб этмаган; шу тобда эса, янгиработликларга ҳайрон қолмоқда эди.
… ажаб, шунингдийин раҳбарни-я?!. Ҳай, ношукрлар-а!.. Ўзи, аслида, иш бую-рувчи, буюрган ишининг натижасини ижикилаб сўраб-суриштиргувчи раҳбар қачон, кима ёқибди – ёқмайди-да!..
Бироқ, бир пиёла чой баҳонасида қисқа муддат давом этган ишчан, дилкаш, унутилмас суҳбатдан сўнг, янгиработликларнинг куни Раҳимовнинг ўз бошига тушиб, анг-танг қотди-қолди: йўлга шай турган “Волга”га