НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
диққат билан, бир қадар хайри-хоҳлик била тинглаётганлигини кўриб, Раҳимов янаям жўшиб давом этди: – Ўзингиз ўйлаб кўринг, ёшулли, СССРдай бепоён мамлакатда йўқ деганда ўн-ўн беш минг район бордир.
– Дўғри айтасиз, – деди Расулов. – Ўн беш мингдан кўроқ бўлиши гарак.
– Отангиза раҳмат, ёшулли! – деди Раҳимов, қайтабошдан кўнглида умид чақнаб. – Ина, бизнинг район Пионерлар уйимиз ВЛКСМнинг катта мукофо-тини олди. Шу кунларда биз қўшни республикаларнинг Пионерлар уйлари билан ёзишмалар олиб бораётирмиз. Илтимос, бошлаган хайрли ишларимиз ўлда-жўлда қолиб гетмасин, ёшулли?
Ҳамон Расулов столнинг четига чап муштини тираб, тик турган эди. Ўрнига ўтирди-да, бирпас кафтига манглайини босиб тургач:
– Йўқ, – деди, қатъий оҳангда. – Йўқ, Раҳимов. Сиз Детдома директор бў-лишингиз шарт!.. Ман ўзим бориб гўрдим: етимаклар ўз аҳволина ташлаб қў-йилған. Талон-тарож авжида. Пешинги овқатларида бир туюр ҳам гўшт йўқ. – Шундай деб, Расулов дўқ этказиб столни муштлади. – Макаренконинг “Педа-гогика”сини ўқиганмисиз?
– Ўқиганман, – деди Раҳимов, Биринчининг “Педагогика”дай китобдан ха-бардорлигига кўнглида қойил қолиб. – Авлонийниям ўқиганман.
– Авлоний деганийиз ким у?
– Абдулла Авлоний – ўзбекнинг энг улли маърифатпарварларидан.
– Дим яхши!..
– Бахти қатти, қатағон йилларида қатл этилган. – Ушбу маълумот чинми ё тахминлигини билолмай, бир зум жим қолгач, дадил давом этди: –Хрушшёв замонигача асарлари запретда бўған. Сталин урилгандан кейин оқланган.
– Да-а!.. – деди Расулов, чўзиб. – Энди Детдомдаям ўзингизни бир гўрса-тасиз. Ина, янгиработликларни қаранг: ҳамма соҳада биринчи. Бу ёқда маориф-чилардан биттаям гирой йўқ экан. Икки йил… узоғи билан уч йилда биз сизни гирой этамиз. Бунинг учун сиз ўзингизни гўрсатишингиз гарак…
Биринчининг гапларини эшитаётиб, Пионерлар уйидан тамом айро тушаёт-ганлигига гумони қолмай, Раҳимов, дилида ГорОНО мудири Олимовадан ран-жиди. Билади: “Агар директорликни бўйнига олса, Болалар уйини қаторга қўшадиган энг муносиб одам Раҳимов, –деган. –Лекин, ўла қолсаям, Пионерлар уйидан гечмийди. Аввал ҳам бир неча бор айтганмиз, ўлгудай қайсар-да, эши-тишниям хоҳламийди, ёшулли!..” Ана кейин, Расулов: “Хорошо, биз – кўнди-рамиз”, деган.
Раҳимов баридан хабардор эди. Ўтган гал айни шу хонада, худди шундай ту-риб, хотинининг бетоблигини айтгач: “Ёшулли, илтимос, уч-тўрт кун муҳлат беринг, бир ўйлаб кўрий. Уйдагилар билан ҳам бир маслаҳатлаший”, деб зўрға қутилган эди. Энди қандай қутилсайкин-а?
… айтарга ярарли бирор бир баҳонаям, сабаб ҳам… Қолмади-да, барини айт-дим-ку!
– Хўш?! – деди Расулов, бетоқат столни чертиб. – Начун жимсиз? Сиздан бошқа биров бўлганда, шунингдин пайтда, яхши-ажаб, деган бўларди. Хабари-нгиз бор: кечадан бошлаб ҳамма пахтага мубилизация этилди.
– Ҳовва, хабарим бор, ёшулли.
– Да-а-а! – деди Расулов, боягиданда чўзиброқ. – Пионерлар уйиннан неча киши ҳашара чиқди?
– Саккиз киши.
– Ўзи неча киши ишлийди?
– Ўн