НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
туюлди; негадир, айни чоғда бошқача чанқаётган эди.
Энди биринчи галда чанқоғини қондириши керк. Ў з и асрасин, бунақада одамнинг бирор бедаво дард орттириши… Албатта-да, ҳеч гап эмас. Шуни ўйларкан, нима учун янгиработликлар Расуловдан қутилганларига атаб хатми худойи қилганликларига энди ишонгандай бўлди.
… ё тавбагдан-эй, гап тушунтириб бўлмаса-я!? – деб ўйлади Раҳимов, катта йўл бўйидаги газсув дукончаси томонга хомуш-хаёлчан бораётиб. – “Педаго-гика”ни ўқиганмикан-а?.. Макаренкони ўқиган одам… Тавба, бунингдин метин бўлиши…
Хоппа семиз газсувчи аёл, лаш-лушларини йиғиштираётган экан. Оппоқ ха-латининг енглари, ҳатто бўлиқ кўкракларининг устларини ҳам гилос шарбати қизартириб юборгани Раҳимовга ёқмади.
… аёлга қараётганида, ҳар қандай эркакнинг ҳам ҳаваси галиши герак, – де-ган ўй кўнглидан кечди. – Озодалигина, орасталигина… Ахир, аёл-а!
Раҳимов жуда чанқаётган эди, индамай, пештахта устига бир неча сариқ ча-қани ташаб:
– Сув борми? – деди.
– Сув йўқ, – деди аёл.
– Ҳанг! – деди ажабланиб Раҳимов. – Начун?..
– Ина, Искандар сосой: “Сувингни ҳашарчилара элтиб сот”, деб қўймаётир. Гўраётирсиз-ку, барибир, шаҳарда зоғ ҳам йўқ.
Хаёл паришонлик билан Раҳимов лабларини ажабтовур чўччайтириб, танга-ларига қўлини чўзди.
– Шошманг, оға! – Бақалоқ аёл шартта тангаларнинг устига кафтини босди. Унинг қўли чўқмордай, бармоқлари эса биққи эди. – Ўзим сиза бир куружка муздайиннан қуйиб бераман.
Ҳаял ўтмай, газсувчи аёл, жўмракчани бурадию, сувни шовуллатиб, каттакон шиша кружкани лиммо-лим тўлдириб узатди.
Идиш дарз еган экан.
Раҳимов вижиллаётган муздай сувдан озгина ичди.
Куз… Ҳаво салқинроқ эди.
Гарчи тишлари зирқираётган эса-да, тағин бир неча қултум босиб-босиб ҳўп-лади. Сўнг, ахийри, қолганини ариқчага сепиб юборди. Газсувчи аёлга раҳмат айтишни хаёл қилди. Лекин, сувни дарз еган идишда берганигами ё халатининг ола байроқлиги учунми, айтмади.
Кейин, салқин, сўлим, кимсасиз хиёбондан бораётиб, шапкасидан бошқа та-ғин нимасини ҳамдир унутиб қолдиргандай туюлаверди. Лекин дафъатан ни-малигини эслаёлмай, зора эслармиканман, деган хаёлда янаям одимини се-кинлади.
Барибир, қадрдони – ўзининг парвардаси – Пионерлар уйидан мосуво бўлаёт-гани учун, ҳамон кўкси куйишаётганигами, хаёллари алғов-далғов эди, нима-сини унутиб қолдирганлигини эслаёлмади.
Назарида, шаҳар бир кунда ҳувиллаб қолганидан дилдираётгандай эди. Ё унга шундай туюляптимикан-а?
Тағин хаёли ўз ғуссаларига оғаркан, кўнглига бир мадат истаб, тоғасини эс-лади: тоғаси – узоқ йиллар вилоят ижроқўм раисининг биринчи муовинлигида ишлаган.
… дойима айтаман, – деган фикр дилидан кечди-ю, лекин ўша заҳоти тоғаси-нинг нафақадалиги шаштини сусайтирди. Ва, шунинг баробарида, Биринчининг важоҳат билан ўшқириб, кескин қўл сермагани кўзўнггида бор бўйича намоён бўлди. – Бунингдин одам пенсиядаги бировнинг айтганини қилмасо-ов!..
Шаҳар