СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев

СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев


Скачать книгу
тузилмаси ишлаб чиқилди, унда асосий категория ва тушунчалар таҳлил этилиб, улар воситасида ўз назарий қарашлари моҳиятини очиб берди, шу билан бирга, янги назарий қарашларни ҳам илгари сурди. Унинг бу асари чуқур ва долзарб назарий хулосалар мажмуаси сифатида машҳур бўлди. Д.Истон ўзининг учинчи китобини ўз шахсий концепцияси тузилмасини қўллашга бағишлади. Шунингдек, Истон бу асарида эмпирик вазиятларда қўллаш мақсадида янги тушунчаларни илмий муомалага олиб кирди.

      Д.Истон сиёсий тизимни жамиятдаги қадриятларнинг (моддий ва маънавий) авторитетли тарзда тақсимлашнинг ўзаро ҳаракатларидаги восита сифатида таърифлади. Шу билан бирга, ана шу ўзаро ҳаракатларда жамият аъзолари ва турли қатламлари ўртасидаги ўзаро ихтилофлар барҳам топиб боришини далиллаб берди. Д.Истон сиёсий тизимнинг иккита асосий функциясини ажратиб кўрсатди:

      1) сиёсий тизим жамиятдаги қадриятларни тақсимлай олиш ҳолатида бўлиши лозим;

      2) сиёсий тизим ўз фуқароларини бу тақсимлашни муқаррар равишда қабул қилиши учун ишонтира олиш қобилиятига эга бўлиши лозим. Истоннинг фикрича, бу иккита функция сиёсий тизимни ижтимоий тизимларнинг бошқа турларидан алоҳида равишда ажратиб туришга имкон беради.

      Д.Истон ҳар қандай тизимнинг асосий жараёнлари схемаларидан (“кириш”, “конверсия”, “чиқиш”) четга чиққан ҳолда у “кириш” омилларига талаб ва қўллаб-қувватлашни, “чиқиш” омилларига эса қарорлар ва хатти-ҳаракатларнинг тааллуқли эканлигини исботлаб берди.

      Д.Истон “талаб” – бу ҳокимият субъектлари томонидан муқаррар равишда тақсимланишнинг ҳақиқийлиги тўғрисидаги фикрнинг ифодаланиш шакли, деган аниқликни киритди. Шунингдек, у талабни сиёсий тизимга ташқи муҳитдан келувчи ва ички тизимнинг ўзидан келувчи қисмларга бўлади. Талаб ўзига хос моҳиятидан келиб чиқиб, содда бўлиши, норозилик ва ноҳақликларни муайян хатти-ҳаракатлар ёки ҳодисалар орқали тўғридан-тўғри ифодалаш имкониятига эгадир. Масалан, мамлакатда жиноятчилик ёки коррупциянинг ўсиши талабни янада рағбатлантириши мумкин. Д.Истон талабни қуйидаги турларга бўлади: 1) бойлик ва хизмат кўрсатишни тақсимлашга доир талаблар; 2) хулқни мувофиқлаштиришга доир талаблар; 3) коммуникация ва ахборотга доир талаблар.

      Сиёсий тизимни ишлаш ҳолатида сақлаб туриш учун талабдан ташқари яна қўллаб-қувватлашга ҳам зарурат туғилади. Истон қўллаб-қувватлашни ўзгарувчан атроф-муҳит билан боғлаб турувчи тизимнинг бош йиғиндиси, деб ҳисоблайди. Қўллаб-қувватлаш шакллари турли-туман бўлиши мумкин: моддий қўллаб-қувватлаш, яъни солиқлар ва бошқа йиғимлар, тизимга хизмат кўрсатиш, қонунлар ва директиваларга амал қилиш, сиёсий жараёнларда иштирок этиш, расмий ахборотлар ва ҳокимиятга нисбатан эътибор билан қараш ва уларни ҳурмат қилиш. Д.Истон қўллаб-қувватлашнинг учта объектини келтиради: “сиёсий жамият” – сиёсатдаги фаолияти тақсимланиши туфайли бир-бири билан бир тузилмага боғланган кишилар гуруҳи; “режим” – асосий компонентлари қадриятлардан (мақсадлар, принциплар) иборат деб ҳисобланувчи


Скачать книгу