СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев

СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев


Скачать книгу
ўтадилар”. Шунингдек, уруш пайтларида ҳам сиёсий тизим чегаралари сезиларли даражада силжийди: кишиларнинг кўпчилиги ҳарбий хизматга жалб этилади, турли хил ташкилотлар, корхоналар фаолияти мувофиқлаштирилади, ички хавфсизликни сақлашнинг янгидан-янги тадбирларини амалга оширишга зарурият туғилади.

      Ҳозирги даврга қадар сиёсий фанларда сиёсий тизимнинг умумлашган универсал таърифи яратилмаган бўлса ҳам “сиёсий тизим” тушунчаси билан бевосита боғланган ҳокимият ва сиёсатни аниқлашга доир турли хил ёндашувлар шаклланди. Шу билан бирга, сиёсий тизимнинг барча талқинлари учун умумий бўлган тавсифи шаклланди: сиёсий тизим жамиятда қонунлаштирилган жисмоний итоат эттиришни қўллаш билан боғлиқ ҳолда талқин этилади. Ҳар бир талқинда сиёсий тизимнинг қонуний ҳуқуқи жазолаш, мажбурлаш ва бўйсундиришдир, деб қайд этилади. Лекин масалага чуқурроқ кириб борилса, сиёсий тизимнинг куч ва мажбурлаш билан боғланмаган хатти-ҳаракатлари ҳам кўзга ташланади. Унинг бу каби хусусиятлари фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш жараёнларига монанд ҳолда янада кўпайиб бормоқда89 .

      Сиёсий тизим жамият ҳаётининг институтционал-ҳокимият асоси, уни уюштирувчи ва йўналтирувчи омили сифатида намоён бўлади. Сиёсий тизим сиёсий ҳаётни характерловчи асосий тушунчаларни бир бутун ҳолда тасаввур этиш имкониятини яратади. Сиёсий тизим сиёсат субъектларининг аниқ тарихий шаклларини ўзида ифодалаб, уларнинг ўзаро сиёсий муносабатларини маълум даражада жамлаб, қатъий равишда тартибга солади, расмийлаштиради ва сиёсий фаолиятнинг маълум чегараларини белгилаб беради. Сиёсий тизим мураккаб тузилмадан иборат бўлиб, у жамиятни ягона организм сифатида яшашини таъминлаш ва сиёсий ҳокимиятни марказлашган тарзда бошқариш, шунингдек ҳокимиятни амалга ошириш ёки уни эгаллаш ва ундан фойдаланиш воситасида сиёсат субъектларининг умумий ва гуруҳий манфаатларни амалга оширишини таъминлайди90 .

      Жамиятнинг сиёсий тизими – бу аниқ олинган жамият сиёсий режими кўрсатмаларига, тарихий анъаналарига, сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий, мафкуравий, маданий меъёрлар кодексларига бўйсунган жамият сиёсий ташкилотлари принциплари, сиёсий институтлар, сиёсий роллар, муносабатлар, жараёнларнинг яхлит ва жамулжам ҳолдаги йиғиндисидир.

      Сиёсий тизим сиёсий ҳокимиятни, давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатларни ташкил этишни ўз ичига олиб, шу билан бир вақтда, у институтлаштириш, сиёсий фаолият ҳолати, сиёсий ижодкорлик даражаси, сиёсатда иштирок этиш характери, ноинституционал сиёсий муносабатларни ўз ичига олган сиёсий жараёнлар оқимини характерлайди. Сиёсий тизим жамиятнинг барча унсурларини интеграциялашувини, шунингдек, жамиятни сиёсий ҳокимият томонидан марказлашган ҳолда бошқариладиган яхлит организм сифатида яшашини таъминлайди. У сиёсий институтларни (давлат, сиёсий партиялар, ташкилотлар ва ҳаракатлар) қонунлар тизими, анъаналар ва сиёсий коммуникациялар воситасида ижтимоий қатламлар ва гуруҳлар, миллий-этник ва бошқа инсоний бирликлар


Скачать книгу