СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
қарор топган даври сифатида талқин этилади. Бу даврни немис мухожири Ф.Либер (у 1857 йилда Колумбия университетида АҚШда биринчи марта очилган сиёсий фанлар кафедрасига биринчи мудир бўлиб тайинланган эди) бошлаб берди. 1830 йилдан бошлаб сиёсатшунослик фани олий таълим жараёнига киритила бошланди. Бу даврда АҚШнинг йирик университетларида (Колумбия, Йель, Гарвард, Принстон ва бошқа) сиёсий фанлар олий мактаблари ва сиёсий фанлар бўлимлари ташкил этилди. Шу каби мактаблардан бири 1880 йилда Колумбия Университетида ташкил этилган сиёсий фанлар мактабидир. АҚШда бу санани сиёсатшунослик фанининг махсус фан сифатида пайдо бўлган вақти сифатида нишонлаш анъанага айланган. Бу даврда АҚШда сиёсий фанлар анъанавий давлат ва ҳуқуққа оид фанлардан фарқли ўлароқ, давлат билан жамиятнинг ўзаро алоқадорлиги, давлат, ҳукумат, сиёсий ва нодавлат институтлар фаолиятини умумий жиҳатлари таҳлилларига эмпирик ёндашув асосида алоҳида аҳамият бериш анъанаси билан боғлиқ ҳолда шаклланди. Бу даврда Жон Берджес, Теодор Дуайт Вулси, Вудро Вильсон каби олимлар сиёсатшунослик фанини фуқаролар сиёсий қарашларини оширишга кучли таъсир кўрсата оладиган даражага олиб чиқди.
АҚШда 1906 йилга келиб маҳаллий даражада, 1914 йилдан эса федерал даражада сиёсий жараёнларга доир эмпирик тадқиқотлар ўтказишга ихтисослашган янги марказлар ташкил этилади. Бу ўзгаришлар Европа давлатлари ва мамлакат сиёсий ҳаётидаги кескин ўзгаришлар, айниқса, фашистик ва авторитар режимларнинг ўрнатилиши билан боғлиқ ҳолда кечди. Бу даврга келиб, Америка сиёсий фанлари гуманитар ва табиий фанлар билан алоқадорликдаги тадқиқотларни ўтказа бошлади. Бу ҳолат социология фани билан ҳамкорликда яққол сезилди. Шунингдек, АҚШ сиёсатшунослик фани психология фани билан ҳам ўзаро алоқадорликда такомиллашиб борди.
Сиёсатшунослик фани ўзининг иккинчи ривожланиш босқичида (айниқса, 1920–1940 йй.) ўзининг концептуал мазмунига эга бўлди. Сиёсий фанларнинг ривожланишида Чикаго университети катта рол ўйнади. Кейинроқ бу фан Мичиган университетида ривожланиб, унинг қошида “Ижтимоий тадқиқотлар институти”, Мичиган шаҳрида эса “Тадқиқот маркази” очилди. Шунингдек, Колумбия университети қошида “Амалий ижтимоий тадқиқотлар бюроси” ишга тушди. Сиёсий фанлар сиёсий ислоҳотлар воситаларидан бирига айланди.
Биринчи жаҳон урушидан кейинги йилларда (учинчи босқичда) АҚШ сиёсий фанларида туб ўзгаришлар рўй берди. Сиёсий тизим ва сиёсий муносабатларни тадқиқ этиш усули – бихеовиоризм – психология, социология ва сиёсатшунослик фанларининг бирлашган усули сифатида қарор топди. Унинг асосий муаллифи А. Бентли ўзининг «Бошқариш жараёнлари» (1908 й.) асарида сиёсий жараёнларда манфаатдор гуруҳлар хулқ-атворини ўрганишни илгари суриб, биринчи навбатда, бу соҳада сиёсий фанларга муҳим аҳамият бериш лозим, деган ташаббусни илгари сурди. Кейинчалик бу йўналиш Ч. Мерриам, В.Манроу ва Г. Лассвелл кабилар томонидан ривожлантирилди.
Сиёсий фанлар ривожининг тўртинчи босқичида бихевиоризм инқирозга учраб, сиёсий фанларнинг тизимли